Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд сўм маблағ ажратилганлиги;
Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти — беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси деб аталади) доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жами 2 453,0 минг АҚШ долларлик товар ва хизматлар етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
Бунда табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
«Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилоти учун товар ва хизматларни харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
ушбу товар ва хизматларни мактабгача таълим ташкилотига тақсимлаш, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига юклатилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда «Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган 21,0 млрд сўм маблағдан самарали фойдаланиш бўйича харажатлар сметаси ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига тақдим этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мустасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «ноль» қийматда бино бериш ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
5. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 декабрь,
991-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарорига ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
1. Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ойлик компенсация тўловини (кейинги ўринларда ойлик компенсация тўлови деб аталади) тўлаб бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
2. Ойлик компенсация тўлови туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳрининг туманлари бундан мустасно) хусусий инвесторларга инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «ноль» қийматда берилган давлат кўчмас мулки биноларида ёки хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда таълим ташкилоти деб аталади) томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларнинг 50 фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
3. Ойлик компенсация тўлови таълим ташкилотининг фақат мактабгача таълим фаолиятини юритиш жараёнида фойдаланиладиган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун қоплаб берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
4. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш мазкур низомга 1-иловадаги схемага асосан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
2-боб. Ойлик компенсация тўловини ҳисоблаш ва тўлаб бериш тартиби
5. Таълим ташкилоти заруратдан келиб чиқиб, ойлик компенсация тўловини олиш учун тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ёки вилоят молия бош бошқармасига (кейинги ўринларда молия органи деб аталади) ариза билан мурожаат қилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни илова қилади:
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
таълим ташкилоти жойлашган бино тўғрисида маълумот (хусусий инвесторга бино «ноль» қийматда берилганини тасдиқловчи туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори ёки бино хусусий инвесторга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи кадастр ва бошқа ҳужжатлар нусхалари);
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
таълим ташкилоти ҳамда электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчилар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар нусхаси (кейинги ўринларда шартномалар деб аталади).
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
6. Молия органи таълим ташкилотининг аризасини ариза тушган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
7. Молия органи тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай таълим ташкилотини ойлик компенсация тўлаш ёки аризани рад этиш тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
8. Таълим ташкилотига қоплаб бериладиган ойлик компенсация тўлови ушбу таълим ташкилоти томонидан ҳисобот ойида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ушбу хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома суммалари доирасида ҳисобланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Компенсация тўлови суммаси қопланиши лозим бўлган ҳисобот ойидан бошлаб, ўн икки ой давомида мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлаб берилиши мумкин.
9. Молия органи таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган солиштириш далолатномаларидаги электр энергияси ва табиий газ хизматлари ҳажмини уларнинг шартномада кўрсатилган ҳажмлари билан солиштиради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
10. Ойлик компенсация тўлови электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган солиштириш далолатномаларида кўрсатилган ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўланган сумманинг 50 фоизи миқдорида қоплаб берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
11. Таълим ташкилоти томонидан шартномаларда белгиланган меъёрдан ортиқча фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларни, шунингдек, пеня ва жарималарни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тақиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
12. Ойлик компенсация тўлови тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар вилоят бюджетларининг параметрларида иқтисодиёт харажатлари учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда режалаштирилади.
13. Таълим ташкилоти ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача ойлик компенсацияларни олиш учун молия органига электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган солиштириш далолатномаларини ҳамда ҳисобот давригача бўлган охирги 12 ой давомида таълим ташкилотига тўлаб берилган компенсация тўловлари тўғрисида маълумотни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
14. Молия органи ҳудуддаги таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган далолатномаларни умумлаштириб, ойлик компенсация тўловини тўлаш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
15. Ғазначилик бўлинмаси ойлик компенсацияларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 22 санасигача молия органи томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
16. Таълим ташкилотларига қоплаб бериладиган ойлик компенсацияларни тўлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг директори шахсан жавоб беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
17. Таълим ташкилоти томонидан ойлик компенсация тўловларини қоплаш учун молия органига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, таълим ташкилотининг директори ва тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда ушбу муассаса электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестридан чиқарилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
18. Ойлик компенсация тўловларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органларига юкланади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш
Ойлик компенсация тўловини олиш учун молия органларига ариза билан мурожаат қилиш.
заруратдан келиб чиқиб
2-босқич
Молия органи
Мурожаатни белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқиш ва мурожаатни қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилиш.
3 иш куни давомида
Таълим ташкилотини ойлик компенсация тўлаш ёки мурожаатни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилиш.
2 иш куни давомида
3-босқич
Таълим муассасаси
Ойлик компенсацияларни олиш учун молия органига электр энергияси ва табиий газ хизматларини етказиб берувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган солиштириш далолатномаларини тақдим этиш.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача
4-босқич
Молия органи
Электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг реестрини тузиш ва ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун тақдим этиш.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган __________________ даги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/991/0422-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)