1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИНИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИНИ ВА СЕНАТИ АЪЗОСИНИ ЧАҚИРИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонун халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини (бундан буён матнда депутат деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини (бундан буён матнда сенатор деб юритилади) чақириб олиш тартибини белгилайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатини чақириб олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.
(муқаддиманинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1-модда. Чақириб олиш асослари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Депутатни, сенаторни чақириб олиш учун қуйидагилар асос бўлади:
депутатнинг, сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини жиноий, фуқаровий, маъмурий ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузганлиги;
(1-модданинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
депутатнинг, сенаторнинг ахлоқ, депутатлик одобининг умум эътироф этилган нормаларини қўпол равишда бузувчи ва депутат, сенатор номига доғ туширувчи ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганлиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 21 январдаги 353-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб-ахлоқ комиссиясини тузиш тўғрисида»ги қарори.
депутатнинг, сенаторнинг қонунчиликда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармаганлиги, шу жумладан тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (бундан буён матнда Сенат деб юритилади), улар органларининг топшириқларини бажармаганлиги;
(1-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 2 июлдаги ЎРҚ-934-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 03/24/934/0469-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
Қонунчиликни, ахлоқ ва депутатлик одоби нормаларини бузган, ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармаётган депутатни, сенаторни чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарор тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, Қонунчилик палатаси ёки Сенат (Сенат Кенгаши) томонидан қабул қилинади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Депутатни, сенаторни чақириб олиш масаласини кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда киритилган сўрови, шунингдек уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиянинг таклифи асос бўлиши мумкин.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 17-бандининг иккинчи хатбошиси.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.05 Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва комиссиялари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари]
Депутатнинг, сенаторнинг қонунчиликни бузганлиги далилларига оид материаллар халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, Қонунчилик палатаси ёки Сенат (Сенат Кенгаши) томонидан тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Кенгашининг, Қонунчилик палатасининг ёки Сенатнинг депутатлик одоби қўмитасига (комиссиясига) хулоса тақдим этиш учун топширилади.
(2-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.05 Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва комиссиялари;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, Қонунчилик палатаси ёки Сенат (Сенат Кенгаши) депутатлик одоби қўмитасининг (комиссиясининг) ва прокурорнинг хулосаларини эшитиш якунлари бўйича депутатни, сенаторни чақириб олиш ҳақидаги масаланинг қўйилиши асослилиги ёхуд асоссизлиги тўғрисида қарор чиқаради.
Чақириб олиш тўғрисидаги масаласи қўйилган депутатнинг, сенаторнинг ҳамда мазкур масалага доир материалларни ўрганган ва тайёрлаган прокурорнинг фикри халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг, Қонунчилик палатасининг ёки Сенатнинг (Сенат Кенгашининг) мажлисида эшитилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари]
Чақириб олиш тўғрисидаги таклиф асосли деб эътироф этилган тақдирда давлат ҳокимияти вакиллик органининг тегишли қарори депутатни, сенаторни чақириб олиш бўйича овоз беришни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) юборилади.
3-модда. Тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисида сайланган сенаторни чақириб олиш тартибини ташкил этиш ҳақида
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисида сайланган сенатор энг аввало тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутати бўлиб, у тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати сифатида чақириб олинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари]
Марказий сайлов комиссияси Сенатнинг сенаторни чақириб олиш зарурлиги тўғрисидаги қарорига мувофиқ сенатор тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати этиб сайланган сайлов округида овоз беришни ташкил этади. Бунда овоз бериш депутатни чақириб олиш бўйича ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қўшма мажлисида сайланган сенатор депутатлик мақомини йўқотганидан кейин, тегишинча депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш натижалари рўйхатга олинган пайтдан эътиборан сенаторлик мақомини ҳам йўқотади.
4-модда. Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ташкил этиш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Қонунчиликка мувофиқ депутатни чақириб олиш у сайланган округ сайловчиларининг яширин овоз бериши йўли билан амалга оширилади.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонун 4-моддасининг учинчи қисми, 6 ва 7-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 17-бандининг иккинчи хатбошиси.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш, Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш]
Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни Марказий сайлов комиссияси депутатни сайлаш учун белгиланган тартибда ташкил этади.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш, Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш]
Марказий сайлов комиссияси давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутатни чақириб олиш масаласи бўйича овоз беришни ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қонунга мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг депутатини, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатини чақириб олиш бўйича округ комиссияси тузилишини таъминлайди ҳамда овоз бериш вақти ва жойини тайинлайди. Марказий сайлов комиссияси бу ҳақда тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашини, Қонунчилик палатасини ёки Сенатни хабардор қилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, Қонунчилик палатаси ёки Сенат (Сенат Кенгаши) депутатни, сенаторни чақириб олиш учун ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар бўлган материаллар тушган кундан эътиборан уч кунлик муддатдан кечиктирмай депутатга, сенаторга тушган ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Чақириб олиш ҳақидаги масаласи қўйилган депутат сайловчилар билан учрашишга, сайловчиларнинг йиғилишларида, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг сессиялари ва мажлисларида чақириб олиниши ҳақидаги масала кўриб чиқилаётганда иштирок этишга ҳамда ўзини ҳимоя қилиб сўзга чиқишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.05.00 Депутат ва Сенат аъзосини чақириб олиш]
Депутатни, сенаторни чақириб олиш ҳақидаги масала қўйилишига сабаб бўлган ёлғон ахборотни билатуриб тақдим этган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
6-модда. Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш
Депутатни чақириб олиш ишларини ташкил этиш тегишли округ комиссияси зиммасига юкланади.
Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни ўтказиш учун овоз беришга кечи билан йигирма беш кун қолганида овоз бериш участкалари ва кечи билан йигирма кун қолганида участка комиссиялари тузилади.
Тегишли сайлов округи сайловчиларининг рўйхатлари овоз бериш кунига кечи билан ўн кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинади.
Овоз бериш участкаларини ва комиссияларни тузиш, комиссияларнинг ваколатлари, сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш, овоз беришни ўтказиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарори билан тасдиқланган Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомнинг V-боби.
Депутатни чақириб олиш бўйича яширин овоз бериш бюллетенида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, лавозими (машғулотининг тури) кўрсатилади. Бюллетенга алоҳида-алоҳида горизонтал қатор қилиб қуйидаги матн жойлаштирилади: «Депутатнинг чақириб олинишини ёқлайман» ва «Депутатнинг чақириб олинишига қаршиман». Ҳар бир қаторнинг рўпарасида, ўнг томонга бўш квадрат жойлаштирилади.
Сайловчи депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш чоғида депутатнинг чақириб олинишини ёқлашидан ёки унинг чақириб олинишига қарши эканлигидан келиб чиқиб тегишли бўш квадратга белги-крестик қўяди.
Округ ва участка комиссияларининг ваколатлари муддати депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари чиқарилганидан кейин тугайди.
7-модда. Депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш
Овоз бериш натижалари депутатни чақириб олиш бўйича округ комиссиясининг мажлисида, овоз бериш ўтказилган куннинг эртасига аниқланиб, баённомага киритилади, баённома тегишинча Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига юборилади.
Агар овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпи депутатнинг чақириб олинишини ёқлаб овоз берган бўлса, у чақириб олинган ҳисобланади.
Агар овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан ками депутатнинг чақириб олинишини ёқлаб овоз берган бўлса, шунингдек овоз беришда овоз бериш рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, депутатни чақириб олиш рад қилинган ҳисобланади.
Депутатнинг чақириб олинишини ёқлаб ва чақириб олинишига қарши берилган овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, депутат ўз ваколатларини сақлаб қолади.
Марказий сайлов комиссияси ёки тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликка йўл қўйилганлиги туфайли овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бундай ҳолда такрорий овоз бериш тайинланиб, у ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда кечи билан икки ҳафталик муддат ичида ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси округ комиссиясидан олинган баённома асосида депутатни чақириб олиш бўйича овоз бериш натижаларини беш кунлик муддат ичида рўйхатга олади ҳамда бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилади.
Қонунчилик палатаси депутатини чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари тўғрисида Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатасини хабардор қилади. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатини чақириб олиш бўйича овоз бериш якунлари тўғрисида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органини ва Марказий сайлов комиссиясини хабардор қилади.
Депутатнинг ваколатлари, агар овоз бериш натижасида депутат чақириб олинган бўлса, уни чақириб олиш бўйича овоз бериш натижалари рўйхатга олинган пайтдан эътиборан муддатидан илгари тугатилган ҳисобланади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган сенаторнинг чақириб олиниши
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган сенаторни чақириб олиш ушбу Қонуннинг 1-моддасида назарда тутилган асослар бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган сенаторни чақириб олиш Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан амалга оширилади.
9-модда. Депутатни, сенаторни чақириб олиш билан боғлиқ харажатлар
Депутатни, сенаторни чақириб олиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
10-модда. Ушбу Қонун бузилганлиги устидан шикоят қилиш
Ушбу Қонун бузилганлиги устидан Марказий сайлов комиссиясига, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 декабрь,
708-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 64-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 04.07.2024 й., 03/24/934/0469-сон)