1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3263]
Мазкур Йўриқнома микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш, факторинг, кафолатлар бериш ташкилотлари (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади), тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
1. Мазкур Йўриқномада бухгалтерия операцияларини амалга ошириш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича белгиланган талаблар барча нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун мажбурийдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
2. Ломбардлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага, микромолия ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда ипотека ташкилоти деб юритилади), факторинг ташкилотлари, кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалда қўллаши, шунингдек иш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар айланиш тартибини белгилаши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
6. Бош бухгалтер лавозимга раҳбар томонидан тайинланади ва озод қилинади.
7. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ёки лавозимидан озод қилинаётганда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи аҳволини акс эттирувчи қабул қилиш-топшириш далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома қабул қилувчи ва топширувчи бош бухгалтерлар томонидан имзоланади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. Агар ишлаб турган бош бухгалтер вафот этган ёки бошка сабабларга кўра қабул қилиш-топшириш жараёнида иштирок эта олмаса, қабул қилиш-топшириш далолатномаси раҳбар ва ишни янги қабул қилувчи бош бухгалтер томонидан имзоланади.
8. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
9. Бош бухгалтери зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек раҳбар вақтинча ишда бўлмаганда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас.
10. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаганда (хизмат сафарида, таътилда, касаллик ва шу кабиларда) бош бухгалтернинг вазифаларини бажариш бош бухгалтер ўринбосари зиммасига, ўринбосар ҳам ишда бўлмаганда раҳбарнинг буйруғига асосан молиявий операцияларни билувчи малакали бошқа ходим зиммасига юклатилади.
11. Бош бухгалтер вазифаларига қуйидагилар киради:
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида операцияларнинг кунлик ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;
молиявий ва назоратга оид ҳисоботларни тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида тузилишини ҳамда белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш;
бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилишини таъминлаш;
бошқа бўлинмалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида молиявий фаолиятни таҳлил қилиш;
моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан доимий назорат олиб бориш;
нобанк кредит ташкилоти фаолиятида унинг молиявий ҳолатига таъсир этувчи юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган пул маблағлари ва товар-моддий бойликлардан самарасиз ёки ноқонуний фойдаланилиши, амалдаги қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатлари бўйича раҳбарга ахборот бериш;
раҳбарнинг буйруғига асосан манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмайдиган бошқа вазифалар.
12. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимларининг лавозим вазифалари ишлаб чиқилиб, раҳбар томонидан тасдиқланган бўлиши зарур. Бухгалтерия хизмати ходимларига унинг лавозим мажбуриятларига мувофиқ маълум вазифаларни бажариш юклатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
13. Бош бухгалтер муҳрлар, штамплар ва қатъий ҳисобда турувчи бланклардан фойдаланишда, уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмолчилик мақсадларида фойдаланиш шароитига имкон бермаслик учун сейфда сақланишини таъминлаши шарт.
2-§. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳужжатлари
14. Жамланма ва таҳлилий ҳисоб операциялари алоҳида бухгалтерия ҳисоби регистрларида қайд этилади. Синтетик ҳисоб юритишда бош китобдан ва аналитик ҳисоб юритишда ёрдамчи китоблардан фойдаланилади.
15. Бош китоб бу иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли ҳисобварақлари гуруҳи бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ишлатиладиган йиғма маълумотларни акс эттиради. Бош китобда ҳар бир ҳисобварақ бўйича кун бошига қолдиқ, кун давомида амалга оширган операцияларнинг дебет ва кредит айланмаси ва кун охирига қолдиқ суммалари акс эттирилади.
16. Ёрдамчи китоб ҳисобварақларига нисбатан олганда бош китоб ҳисобварақлари назорат ҳисобварақлари ҳисобланади.
17. Ёрдамчи китоблар бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган карточка, китоб ёки журналлар ҳисобланади ва уларда бухгалтерия операциялари батафсил ва тўлиқ акс эттирилади. Ёрдамчи китобларнинг шакли ва турлари ташкилот томонидан мустақил белгиланади ҳамда дастурий йўл билан юритилиши мумкин.
18. Барча кунлик операциялар ёрдамчи китобда хронологик тартибда акс эттирилади. Ёрдамчи китоб учун манба бўлиб, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа бухгалтерия бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.
19. Ёрдамчи китоблар Ҳисобварақлар режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари бўйича ҳар ой учун алоҳида юритилиши лозим.
20. Бош ва ёрдамчи китобларда ҳеч қандай тузатишлар қилинишига рухсат этилмайди. Ўчирувчи суюқликлар ёрдамида, шунингдек, суммаларни ўчириб ёзиш ва тузатиш йўли билан тузатишлар киритиш тақиқланади.
21. Ички операцияларни амалга оширишда мазкур йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ мемориал ордердан фойдаланилади.
Аниқланган хато ёзувлар ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга тескари ёзувлар киритиш йўли билан (сторно усулида) тузатиш мемориал ордерларини тузиш асосида тузатилади.
Тузатиш мемориал ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хатога йўл қўйилгани кўрсатилиши керак, асос бўлган ҳужжатга (ариза, билдиришнома, хат ва бошқалар) ҳавола берилиши ва илова қилиниши керак.
23. Ҳисоб регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритилганда, кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китоб ҳар бир иш куни учун, бош китоб ҳар ой учун алоҳида қоғозга чоп этилиб, хронологик тартибда тикилади, ўсиб бориш тартибида рақамланади ҳамда варақлар сони кўрсатилган ҳолда раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.
24. Ёрдамчи китобларда акс эттирилган молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ҳар ой охирида ҳар бир ҳисобварақнинг дебет ва кредити бўйича айланма суммаси жамланади ва ҳисобот даврининг охирига қолдиқ чиқарилади.
3-§. Ҳисобга олиш даври
25. Ҳисобга олиш даври молиявий операциялар амалга оширилган вақтдан бошланиб, молиявий ҳисоботларни тузиш ва ҳисобварақларни ёпишгача бўлган ҳисоб жараёнининг кетма-кет босқичини ўз ичига олади.
26. Ҳисобга олиш даври қуйидаги босқичлардан иборат:
бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш (пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар);
ёрдамчи китобларда операцияларни рўйхатга олиш;
ёрдамчи китоблардаги жами суммани кунлик бош китобга ўтказиш;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
28. Кирим ва чиқим касса операциялари устидан назорат қилиш бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари томонидан ёки раҳбар буйруғига асосан ташкилотнинг бошқа масъул шахси томонидан амалга оширилади.
29. Нақд пул маблағларини кассадан беришда, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда бир нусхада чиқим касса ордери расмийлаштирилади, чиқим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китобга тегишли ёзувлар киритилади, ташкилот раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда кассага топширилади.
30. Нақд пул маблағларини кассага кирим қилишда, мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда бир нусхада кирим касса ордерини расмийлаштирилади, кирим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китобга тегишли ёзувлар киритилади. Кирим касса ордери пул маблағларини топширувчи ва бош бухгалтер томонидан имзоланиб, кассага топширилади.
31. Кирим ва чиқим касса ордерлари масъул шахснинг кирим ва чиқим бўйича махсус штамплари билан тасдиқланади.
32. Кассир кун охирига касса қолдиғини чиқариб, бош бухгалтерга кассир ҳисоботи сифатида йиртиб олинган иккинчи варақни (касса дафтаридаги бир кунлик ёзувлар нусхасини) кирим ва чиқим касса ордерлари билан биргаликда тақдим қилади.
Ўз навбатида, бош бухгалтер томонидан кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журналларидаги ёзувлар кассир ҳисоботидаги маълумотлар билан ҳамда кун охирига чиқарилган касса қолдиғи кассада ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пул маблағлари суммаси билан солиштирилади.
Солиштириш натижаси тўла мос келганда бош бухгалтер касса дафтарига имзо чекади. Шундан сўнг, кун давомида амалга оширилган касса операциялари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилади.
Солиштириш натижаси мос келмаганда, камомад суммаси «Ходимлар билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар» ҳисобварағининг дебетига, ортиқча пул маблағлари «Бошқа фоизсиз даромадлар» ҳисобварағининг кредитига олиб борилади.
35. Микромолия ташкилоти, ломбард томонидан берилган кредит маблағлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳисоби ҳисобварақлар режасига асосан юритилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
36. Кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш микромолия ташкилоти, ломбард ҳамда мижоз ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан қолдиқ миқдорига нисбатан кунлик ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
37. Кредитлар бўйича фоизлар кредит берилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда кредит сўндирилган кун учун фоизлар ҳисобланмайди. Фоизларни тўлаш тартиби ва муддатлари кредит шартномаси билан белгиланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
39. Фоизлар балансдан ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, фоизларни кейинги ҳисоблаш фақат балансдан ташқари ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
41. Ломбард томонидан ажратилган кредит гаров билан таъминланмаган ҳолатга келганда (гаров нарсаси йўқотилганда, ўғирланганда, форс-мажор ҳолатларда) мазкур кредитлар ўз таъминотини йўқотган деб ҳисобланади ва улар бўйича 100 фоиз миқдорида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси шакллантирилади.
42. Активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар тегишли харажатлар ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
43. Активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини камайтириш харажат ҳисобварақларини камайтириш (захира ҳисобот давридан олдинги даврида шакллантирилган бўлса даромад ҳисобварағини ошириш) орқали амалга оширилади.
45. Активлар балансдан ташқари ҳисобварақларида камида 3 йил мобайнида юритилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисоби юритилаётган актив ва унга ҳисобланган фоизлар юқори бошқарув органнинг қарори асосида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
46. Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича мижоз томонидан тўлов амалга оширилганда, ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилади.
Бунда, агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:
1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
3) неустойка (жарима, пеня);
4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
3-§. Кредит таъминоти сифатида гаровга ҳамда сақловга қабул қилинган мулклар ҳисоби
47. Кредит таъминоти сифатида гаровга ёки сақловга қабул қилинган мол-мулклар, мулкий ҳуқуқлар ҳамда қимматли қоғозлар ҳисоби балансдан ташқари ҳисобварақларда юритилади.
50. Агар, кредитни сўндириш гаровга олинган мулк ҳисобидан, ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини олиш орқали амалга оширилса, кредитнинг баланс қиймати ёки гаровга олинган мулкнинг ҳаққоний қийматидан (уни сотиш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда) энг ками бўйича ҳисобга олинади.
4-§. Асосий воситалар ҳисоби
51. Ўз фаолиятида молиявий хизматларни кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган, шунингдек бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар асосий воситалар бўлиб ҳисобланади.
Раҳбар ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.
52. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди ва бошқалар киритилади.
Балансда асосий воситалар баланс (қолдиқ) қиймати бўйича акс эттирилади. Асосий воситалар кирим қилинганда балансда бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича акс эттирилади.
Бошланғич қийматга асосий воситани сотиб олиш ёки уни барпо этиш (бино қуриш ва қурилишни тугаллаш) билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари ҳамда етказиб бериш, монтаж, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ бевосита активдан белгиланган мақсадда фойдалана олиш учун уни ишчи ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа барча харажатларнинг суммаси киритилади.
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қонунчиликда белгиланган муддатларда қайта баҳоланади. Асосий воситаларни қайта баҳолаш билан ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тикланиш қиймати дейилади.
53. Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тўловлар олдиндан тўлиқ ёки қисман ўтказилганда, ўтказилган сумма 19909 — «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Асосий воситалар келиб тушганда асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи дебетланади, 19909 — «Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар» ҳисобварағи кредитланади.
54. Асосий воситалар кирим қилгандан сўнг тўлов амалга оширилса, асосий воситалар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби 29802 — «Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун» ҳисобварағида юритилади.
55. Текинга олинган асосий воситалар таъсисчилардан олинганда 30905 — «Текинга олинган мулклар» ҳисобварақда ёки бошқа шахслардан олинганда ҳамда инвентаризация натижасида ортиқча аниқланган тақдирда 45994 — «Бошқа фоизсиз даромадлар» ҳисобварақда юритилади.
56. Асосий воситаларга амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилган (эксплуатацияга киритилган) санадан бошлаб амалга оширилади.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Асосий воситаларнинг фойдалилик хизмати муддати ичида унинг бошланғич қиймати асосида тугатиш қийматини айириш билан эскириш ҳисобланади.
Тугатиш қиймати деганда асосий воситанинг фойдалилик хизмати муддати тугаш вақтида уни тугатиш билан боғлиқ харажатларни айиргандан сўнг олинадиган қиймат ҳисобланади.
Эскиришни ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:
тўғри чизиқли ҳисоблаш усули;
бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усули;
тезлаштирилган усул (камайиб борувчи қолдиқ усули ва йиллар йиғинди усули).
57. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули ҳисоб сиёсатида белгиланиши ва ҳисобот йили давомида ўзгармаслиги лозим.
58. Асосий восита объектларининг бошланғич қийматини уларнинг ҳақиқий қийматига мослаштириш мақсадида қайта баҳоланади.
Агар ҳақиқий қийматни етарлича даражада аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, барча асосий воситалар битта гуруҳ доирасида қайта баҳоланган қиймати бўйича акс эттирилади. Қайта баҳоланган қиймат бу объектларнинг қайта баҳолаш давридаги ҳақиқий қийматидан йиғилган эскириш ва қийматнинг пасайишидан кўрилган зарар суммаси чегириб ташланган қийматдир.
59. Асосий воситаларнинг алоҳида объектларини қайта баҳолашда асосий воситаларнинг ушбу объектига тегишли барча гуруҳлари қайта баҳоланади. Асосий воситаларнинг бир гуруҳи таркибидаги объектлар бир вақтда қайта баҳоланади.
60. Микромолия ташкилоти, ломбард ва факторинг ташкилоти тасарруфидаги барча асосий воситалар, уларнинг хўжалик қарамоғида ёки оператив бошқарувида бўлган, шунингдек учинчи томонга ижарага берилган ва учинчи томондан молиявий ижарага олинган мол-мулк, фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиган мол-мулк, консервацияда сақланаётган, ҳисобдан чиқаришга тайёрлаб қўйилган, лекин тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланиши керак.
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
Ер ва табиатдан фойдаланиш объектлари қиймати қайта баҳоланмайди.
61. Қайта баҳолаш мустақил равишда ёки баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган баҳоловчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Асосий воситалар объектининг ҳақиқий қиймати деб уларнинг бозор қиймати ҳисобланади.
62. Асосий воситаларни қайта баҳолашда қуйидаги усуллар қўлланилади:
индекс усули;
тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усули.
63. Қайта баҳолашнинг индекс усулида асосий воситаларнинг баланс қиймати ва қайта баҳолаш кунига шу активларнинг йиғилган эскириши маълум индексдан фойдаланилган ҳолда қайта баҳоланади. Шундан кейин активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириш билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
64. Баланс қиймати деганда активнинг жамғарилган амортизация ва қайта баҳолаш натижасида жамланган зарарлар чегирилган ҳолдаги қиймати тушунилади.
65. Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағида акс эттирилади.
66. Қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дебет 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси»;
Кредит 165** — Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив).
Қайта баҳолаш натижасида асосий воситанинг ўсган қиймати, ушбу актив бўйича олдинги қайта баҳолаш натижасига кўра харажат сифатида ҳисобга олинган қисмидан ошган миқдорида даромад сифатида ҳисобга олиниши лозим.
67. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг ҳақиқий қиймати камайса, у харажат сифатида ҳисобга олинади. Ушбу сумма 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағидан олдинги қайта баҳолаш натижасида мазкур актив бўйича ҳосил бўлган ижобий суммадан айириб ташланиши лозим.
68. Бунда қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамланган эскириш ўртасидаги фарқ суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дебет 165** — Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);
Кредит 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси».
30908 — ҳисобварағида акс эттирилган олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган ҳолда, камайиш ва олдинги қайта баҳолаш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси харажат сифатида ҳисобга олинади ва 55996 — «Бошқа фоизсиз харажатлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
(68-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
69. Асосий воситаларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, алоҳида объектлар қийматини шунга ўхшаш янги объектларнинг қайта баҳолаш санасида шаклланган, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати асосида тўғридан-тўғри қайта ҳисоблаш орқали аниқланади.
Тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усулини қўллашда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
тайёрлов ташкилотларидан ва уларнинг махсус дилерларидан, товар-хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ўхшаш активнинг нарх (баҳо)лари тўғрисида ёзма шаклда олинган маълумотлар;
асосий фондларни сотиб олиш ва қайта баҳолаш кунларидаги Марказий банк курсига нисбатан ҳисоб-китоб коэффициенти аниқланадиган эркин айирбошланадиган валютада сотиб олинган асосий фондларнинг қиймати (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;
тегишли давлат ташкилотларидаги нарх (баҳо)лар тўғрисида маълумотлар;
қайта баҳолаш даврида оммавий ахборот воситаларида ва махсус адабиётда эълон қилинган нарх (баҳо)лар тўғрисидаги маълумотлар;
баҳоловчи ташкилотнинг асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.
Тўғридан-тўғри усул билан асосий воситаларни қайта баҳолашда, бухгалтерия ҳисобида тегишли асосий восита бўйича ҳисобланган жамғарилган эскириш суммаси, шу активнинг қайта баҳолангандаги тикланиш қийматини қайта баҳолангунга қадар бўлган баланс қийматига бўлиш натижасида ҳосил қилинадиган коэффициентга кўпайтирилади.
70. Қайта баҳолашдан кейин активларнинг ҳақиқий қиймати уларнинг бошланғич тикланиш қиймати ва йиғилган эскириш суммаси билан таққосланади ва фарқ суммаларига мазкур параграфда белгиланган бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
71. Активнинг қайта баҳоланган қиймати активнинг қолган ҳисоблаб чиқилган хизмат қилиш муддати давомида эскириш ҳисобланади.
72. 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағидаги қайта баҳолаш бўйича акс эттирилган ижобий натижа 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ҳар ойда тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда ёки ушбу актив фойдаланишдан чиқарилганда ёки сотилганида барча сумма бир йўла ўтказилиши мумкин.
Актив ҳисобдан чиқарилаётганда 30908 — ҳисобварақда мазкур активга тегишли қайта баҳолашнинг ошган суммаси тўлиқлигича 31203 — ҳисобвараққа ўтказилади.
74. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши ёки сотилишидан юзага келадиган фойда ёки зарарлар активнинг чиқиб кетиши ёки сотилишидан олинган тушум билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Чиқиб кетиш ёки сотишдан олинадиган фойда ёки зарарлар актив ҳисобдан чиқарилган пайтда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
75. Агар асосий воситалар фойдаланишга яроқли бўлса, хизмат муддати тугаганлигига қарамай, ушбу асосий воситалардан фойдаланишни давом эттириши мумкин. Бунда асосий воситалар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди ва эскириш ҳисобланмайди.
76. Асосий воситаларга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар — уларнинг баҳоси, суғурта полиси ва бошқа ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланиши лозим.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
5-§. Номоддий активларнинг ҳисоби
77. Номоддий активлар — бу номонетар, идентификация қилинадиган активлар бўлиб, моддий ва жисм шаклига эга бўлмаган, фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, ҳамда улардан микромолиялаш хизматлари кўрсатишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлардир.
Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, гудвилл (goodwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминотлари, лицензиялар ва шу кабилар тегишлидир.
Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлса, у моддий актив сифатида қаралади. Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлмаса, у номоддий актив ҳисобланади.
78. Сотиб олинган номоддий актив бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини аниқлаш мазкур Йўриқноманинг 52-бандига мувофиқ аниқланади ва унинг ўзгаришига номоддий активларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин.
Номоддий активлар билан боғлиқ харажатлар, агар ушбу харажатлар келажакда шу активлар бўйича дастлабки ҳисобланган меъёрлардан юқори иқтисодий фойда олиб келиши мумкин бўлса, уларнинг бошланғич (ҳақиқий) қийматига қўшилиши мумкин. Барча бошқа харажатлар, улар қайси даврда юзага келган бўлса, ўша даврнинг жорий харажатлари сифатида акс эттирилади.
79. Номоддий актив балансда дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олингандан кейин, қайта баҳолаш санасида, агар унинг бозор баҳосини аниқлаш мумкин бўлса, номоддий актив қайта баҳоланади ва қайта баҳоланган (тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади.
80. Қайта баҳолагандан сўнг номоддий активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириши билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.
81. Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағида акс эттирилади.
82. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг ўсган суммаси шу актив бўйича илгариги қайта баҳолашнинг харажат сифатида ҳисобга олинган ва қийматини камайтирган суммасини қоплайдиган қисмигина даромад сифатида тан олинади.
83. Агар активнинг қайта баҳолангандаги қиймати унинг баланс қийматидан камайса, ушбу сумма 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағидан олдинги қайта баҳолаш натижасида мазкур актив бўйича ҳосил бўлган ижобий суммадан айириб ташланади, агар 30908 ҳисобварақда етарли сумма мавжуд бўлмаса, ушбу сумма у харажат ҳисобварағига олиб борилади.
84. 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағидаги қайта баҳолаш бўйича акс эттирилган ижобий натижа:
ҳар ойда тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиб борилиши ёки ушбу актив фойдаланишдан чиқарилганда ёки сотилганида барча сумма бир йўла 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.
85. Номоддий активларга эскириш, улардан фойдаланила бошланган ойнинг кейингисидан бошлаб ҳисоблаб борилади. Номоддий активларнинг эскириш суммаси, уларнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида мунтазам равишда харажатга ўтказиб борилади.
86. Номоддий активларнинг фойдали хизмат қилиш муддати эскириш нормалари ёрдамида аниқланади. Эскириш нормалари активнинг бошланғич қиймати ва фойдали хизмат қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Фойдали хизмат қилиш муддатини аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича эскириш нормалари беш йилга, лекин ломбарднинг фаолият муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга мўлжаллаб белгиланади.
87. Номоддий активларга эскириш ҳисоблаш ушбу Йўриқноманинг 56-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули ҳисоб сиёсатида аниқланиши ва йил давомида ўзгармаслиги керак.
88. Номоддий активларнинг қиймати тўлиқ эскириш, форс-мажор ҳолатларда, бепул берилганда белгиланган тартибда зарар сифатида қолдиқ қиймати суммасига ҳисобдан чиқарилади.
90. Лизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзни дастлабки тан олиш лизинг шартномасининг амал қилиш муддати бошланишида амалга оширилади. Балансда ушбу дебиторлик қарз лизингга берилган лизинг объектини сотиб олиш, уни лизинг олувчига етказиб бериш ва фойдаланишга шай ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси актив сифатида тан олинади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
91. Лизинг берувчи ташкилот томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчи томонидан қопланадиган дастлабки бевосита харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.
Лизинг шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар лизинг олувчи томонидан қопланмаган тақдирда, мазкур харажатлар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
92. Микромолия ташкилоти томонидан лизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзи дастлабки тан олинганидан сўнг, кейинги ҳисоб лизинг олувчи томонидан тўланадиган лизинг бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва у бўйича фоизларнинг ҳисобини юритишдан иборат. Кейинги ҳисоб лизинг объектини баҳолаб боришни ҳам ўз ичига олади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
95. Лизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг лизинг тўловларини тўлаш шартлари тўлиқ бажарилган тақдирда «Берилган лизинг» ва ушбу дебиторлик қарз бўйича ҳисобланган фоизлар ҳисобварақлари қолдиғи нолга тенг бўлади.
Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти лизинг шартномаси муддати тугамасидан олдин сотиб олинган ҳолларда ҳам ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқ нолга тенг бўлади.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
98. Лизинг операциялари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар «Лизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварақ орқали харажатга олиб борилиши ва жорий давр учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда акс эттирилади.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
101. Тарафлар томонидан факторинг (пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш) шартномаси имзоланганидан кейин шартномада шартлашилган сумма мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига, дисконт суммаси чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
102. Факторинг операцияларида мижоз тўлов талабномасининг юқори қисмида штамп қўйиши ёки «Факторинг» деб ёзиб қўйиши ва кредит бўйича молиявий агент факторинг ҳисобварағининг рақамини кўрсатиши керак.
8-§. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби
103. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (бундан буён матнда КТБ деб юритилади) — бу нобанк кредит ташкилоти фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган моддий активлардир:
хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;
хизмат муддатидан қатъи назар, (сотиб олинган вақтга) бир комплект учун қиймати Ўзбекистон Республикасида базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача белгиланган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилига КТБ таркибида ҳисобини юритиш учун буюмлар қийматининг энг кам миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга.
КТБга девонхона ва идора буюмлари, почта ҳамда ҳужжат маркалари ва бошқалар киради.
КТБ ҳисоби ҳақиқий сотиб олинган қиймати бўйича, божхона божлари ва йиғимлари, таъминловчи ва воситачи ташкилотларга тўланган воситачилик харажатлари, солиқлар (масалан, қўшилган қиймат солиғи) ва КТБни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда юритилади.
104. КТБ ҳисоби 19921 — «Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар» ҳисобварақда юритилади.
105. Омбордан КТБ фойдаланишга берилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши ушбу КТБ фойдаланишга берилган ёки камомад аниқланган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим.
106. КТБ ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар ҳисоби ва назорати тизимдан ташқари (журналларда) амалга оширилади.
9-§. Олиниши лозим бўлган ва олдиндан тўланган маблағлар ҳамда муддати узайтирилган харажатлар ҳисоби
107. Ходимлардан ва бошқа дебиторлардан олиниши лозим бўлган турли хил активлар ҳисоби 19900 — «Бошқа активлар»нинг тегишли ҳисобварақларида юритилади.
108. Олиниши лозим бўлган активларнинг баланс ҳисоботида ҳаққоний қийматда акс эттириш учун 19911 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)» ҳисобварағидан фойдаланилади.
109. Олдиндан тўланган ва келажакдаги ҳисобот даврига тегишли бўлган харажатлар вақти-вақти билан инвентаризация қилиниши ва ҳисобот даври давомида амортизация қилиниши (харажатга ўтказилиши) лозим.
Активларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август) асосан амалга оширилади.
(109-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
10-§. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ҳисоби
110. Ҳар бир олинган кредит алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
111. Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизлар кредит шартномасига асосан ҳар куни ҳисобланади.
11-§. Олинган лизинг операциялари ҳисоби
112. Лизинг, лизинг олувчининг молиявий ҳисоботларида ҳам актив, ҳам мажбурият сифатида тан олинади.
113. Лизингни дастлабки тан олиш лизинг шартномаси муддати бошланишида амалга оширилади. Бунда, лизинг олувчи лизинг объектини ўз балансида соф инвестиция қиймати ёки унинг ҳаққоний қийматининг қайси бири кичик бўлса ўша суммада акс эттиради.
114. Лизинг олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.
115. Лизинг объекти лизинг олувчи балансида актив ва мажбуриятларнинг алоҳида моддалари сифатида акс эттирилиши лозим.
116. Лизинг олувчи томонидан лизинг дастлабки тан олингандан сўнг кейинги ҳисоб мажбурият бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва лизинг бўйича фоизлар тўлаш ҳисобини юритишдан иборат.
Кейинги ҳисоб, лизинг билан боғлиқ барча хавф-хатарлар лизинг олувчига ўтганлиги сабабли лизинг олувчи томонидан лизинг объектини баҳолаб бориш, эскиришни ҳисоблаш ва шартномада кўзда тутилган бошқа харажатларни амалга ошириш ишларини ҳам ўз ичига олади.
117. Дастлабки тан олишда ёки объектни лизингга олиш вақтида лизинг олувчининг лизинг фоизи бўйича харажатлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.
118. Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳар куни ҳисобланади.
119. Агар лизинг объектига эгалик ҳуқуқи ўтиши лизинг шартномасида белгиланмаган бўлса, лизинг объекти бўйича эскириш лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ёки активнинг фойдали хизмат қилиш муддатидан қайси бири кичик бўлса ўша муддатга ҳисобланади.
120. Лизинг объектини қайта баҳолаш лизинг олувчи томонидан мазкур бобнинг 4-параграфига мувофиқ амалга оширилади.
121. Лизинг олувчи томонидан охирги тўловлар амалга оширилганидан кейин мулкка эгалик ҳуқуқи лизинг олувчига ўтади.
122. Лизинг шартномаси унинг амал қилиш муддатидан олдин тўхтатилиб, лизинг берувчи томонидан лизинг объекти шартнома шартларида белгиланган тартибда олиб қўйилган тақдирда, лизинг объектини лизинг берувчига қайтариш лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тўхтатилган санадаги лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасида амалга оширилади.
123. Лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) лизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати ва лизинг тўловлари жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) аниқланганида, олдинги қайта баҳолашлардаги лизинг объекти қийматининг кўпайган суммаси 30908 — «Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси» ҳисобварағининг кредит қолдиғи лизинг объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад 31203 — «Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)» ҳисобварағига олиб борилади.
12-§. Товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳамда бошқа қарздорликлар ҳисоби
124. Олинган товар моддий бойликлар ва кўрсатилган хизматлар ҳамда ходимлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар, таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар, операцион ижара ҳамда бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби 29800 — «Бошқа мажбуриятлар»нинг тегишли ҳисобварақларида олиб борилади.
125. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 3548, 2024 йил 12 август) асосан амалга оширилади.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
13-§. Капитал ҳисобварақлари бўйича операциялар ҳисоби
126. Молиявий йилнинг якунида барча даромад ва харажатлар ҳисобварақлари қолдиқлари 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиш орқали ёпилиши лозим. Бунда даромад ҳисобварақлари 31206 ҳисобварақнинг кредитига, харажатлар ҳисобварақлари 31206 ҳисобварақнинг дебетига олиб борилади.
128. Тақсимланмаган фойда капиталнинг зарур ажратмалари ёки захиралар (фондлар) тузатишлари суммасига дебетланади (камаяди) ёки кредитланади (кўпаяди). Бошқа ҳолларда тақсимланмаган фойдага олдинги ҳисобот даврига тегишли бўлган фақат катта суммалар бўйича тузатишлар киритилган тақдирдагина ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
129. Молиявий ҳисоботларга муҳим тузатишлар киритиш арифметик хатоликлар, маълумотлардан нотўғри фойдаланиш ёки янглишиш, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва қоидаларини қўллашда хатоликлар оқибатида юзага келиши мумкин.
130. Уставда назарда тутилган, захира фондига ажратмалар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади.
14-§. Даромадлар ва харажатлар ҳисоби
131. Даромадлар ва харажатлари ҳисоби Ҳисобварақлар режасининг тегишли ҳисобварақларида юритилади.
132. Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
133. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган ҳамда қопланадиган қўшимча харажатлар актив сифатида тан олинади.
134. Ипотека ташкилоти ва кафолатлар бериш ташкилотида (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши ташкилот раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(134-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
135. Ташкилотларда касса операцияларини амалга ошириш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
136. Ташкилотларда кредит операциялари ҳисоби ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қабул қилинган мулк ва мулкий ҳуқуқлар ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 3-боби иккинчи ва учинчи параграфларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
137. Ташкилотларнинг активлари (кредит ташкилотларига ажратилган ресурслар, банкларга жойлаштирилган депозитлари) «қониқарсиз», «шубҳали» ёки «умидсиз» деб топилганда, бундай активлар бўйича фоизларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади ва тескари бухгалтерия ўтказмаси берилган ҳолда, фоизларни ҳисоблаш балансдан ташқари ҳисобварақларига ўтказилади ва кейинги ҳисоблаш балансдан ташқари ҳисобварақларда амалга оширилади.
(137-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
138. Ипотека ташкилотининг активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захиралари Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3219, 2020 йил 10 февраль) талаблари асосида шакллантирилади.
139. Ташкилотларнинг молиявий активлари ва мажбуриятлари, асосий воситалари, номоддий активлари, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларининг ҳисоби ва ҳисобдан чиқарилиши амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан амалга оширилади.
(139-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
140. Ташкилотларда моддий бойликларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш учун улар даврий равишда, лекин камида йилда бир марта раҳбар томонидан белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказилади.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
5-боб. Чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг ҳисоби
141. Нобанк кредит ташкилотининг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий қийматликлар) чет эл валютасида сотиб олиниши (сотилиши);
тўлов суммаси чет эл валютасида белгиланган активларнинг сотиб олиниши (берилиши/сотилиши);
чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қабул қилиниши (тўланиши).
142. Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини чет эл валютасида ҳисобга олиш тақиқланади.
143. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида амалга оширилган операция санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валюта — сўмда қайта баҳоланади.
144. Нобанк кредит ташкилоти балансининг валюта моддалари ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади.
145. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича Бош ва Ёрдамчи китоблар ҳар бир валютанинг тури бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобларда юритилади.
146. Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида нобанк кредит ташкилотининг асосий воситалари, капитали, даромадлари ва харажатларининг ҳисоби фақат миллий валютада юритилади.
(146-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
147. Чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятларни қайта баҳолашда юзага келган курс фарқлари натижасида юзага келган фойда 45401 — «Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда» ва зарарлар 55302 — «Спот» битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» ҳисобварақларига олиб борилади.
6-боб. Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш
148. Бухгалтерия ҳужжатларининг қатъий сақланиши таъминлаши шарт. Ҳужжатларини сақлаш юзасидан мазкур ҳужжатда белгиланган тартибга риоя этилиши бўйича жавобгарлик раҳбар ва бош бухгалтер зиммасига юклатилади. Раҳбар ҳужжатларни сақлаш учун маълум жой ажратиб бериши лозим. Ҳужжатларни йиғиб, алоҳида йиғмажилдларга тикишни раҳбар томонидан тайинланган ходим (масъул ходим) амалга оширади.
149. Бухгалтерия ҳужжатлари ҳар иш куни бўйича хронологик тартибда шакллантирилиб, бир ойлик ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдга тикилган ҳолда сақланади.
Кунлик кирим ва чиқим касса ордерлари касса дафтаридаги бир кунлик ёзувлар нусхаси билан бирга ҳар иш куни бўйича хронологик тартибда шакллантирилади ва ип ўтказилиб тикилган ҳолда сақланади.
1501. Ушбу Йўриқноманинг 150-бандида белгиланган ҳужжатларни электрон шаклда шакллантириш, сақлаш, рухсатсиз ўзгартиришлардан ҳимоя қилиш, қидириш ва тақдим этиш имкониятини таъминловчи дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатларни қоғоз шаклида мажбурий расмийлаштириш талаб этилмайди.
(1501-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
151. Масъул ходим ҳар бир иш куни бўйича йиғмажилдларда амалга оширилган бухгалтерия операцияларига тегишли барча ҳужжатлар мавжудлигини синчиклаб текшириши лозим.
Якунланган кун учун ҳужжатлар эртанги кундан кечиктирилмай шакллантирилиши зарур. Кейинги кун бошлангунга қадар ҳужжатлар темир жавонда сақланиши лозим.
152. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти мижозлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ахборотни, мижозлар билан ёзишмаларни, шунингдек мижозларни идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
(152-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
153. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки темир шкафларда сақланиши шарт:
тугаган йил учун йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда сўнгги тугаган ҳисобот даври учун баланс ва унинг барча иловалари;
154. Бухгалтерия ҳисобига тегишли ҳужжатлар архивга топширилгунига қадар, бухгалтериянинг стеллажлар ва темир жавонлар билан жиҳозланган ҳужжатларни сақлаш учун ажратилган жойда (жорий архивда) сақланиши керак. Масъул ходим жорий архивда ҳужжатлар бут сақланиши ва дахлсизлиги учун жавоб беради.
155. Жорий архивда сақланаётган ҳужжатларга доир маълумотлар касса ҳужжатлари бўйича жавобгар ходим ҳузурида, бош бухгалтер имзолаган талабномалар асосида, жорий архив учун масъул ходим қатнашувида олинади. Маълумот олиш учун рухсат берилган ходим кассир ёки жорий архив учун масъул ходим кузатувида ишлаши лозим. Жорий архив учун жавобгар ходим маълумот олишга рухсат берилган ходимлар томонидан ҳужжатларга бирор-бир тузатув ёзувларини киритмаслигини кузатиб туришлари шарт.
156. Мижозларга тегишли ва бошқа пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суд ва тергов органларининг ёзма талаби асосида фақат раҳбарнинг рухсати билан олиниши мумкин.
(156-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
157. Ҳужжатнинг асл нусхаси олинаётганда бу ҳақда икки нусхада далолатнома ёки баённома тузилиб, унга раҳбар, бош бухгалтер ва ҳужжатни талаб қилган орган вакили имзо чекади. Далолатнома ёки баённомада айни қандай ҳужжат олинаётгани, уни кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаётгани аниқ кўрсатилиши керак. Далолатнома ёки баённоманинг иккинчи нусхаси юқорида айтилган вакилга топширилади.
158. Олинган тўлов ҳужжатининг асл нусхаси ўрнига бош бухгалтер томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек ҳужжатнинг асл нусхасини олаётган шахс томонидан имзоланган баённоманинг биринчи нусхаси ва ҳужжатни олиш хусусидаги талабнома қўйилади. Ҳужжат олинганлиги тўғрисида бош бухгалтер шу ҳужжат турган йиғмажилднинг муқовасига ёзиб, имзо чекади.
159. Турли саналарга тегишли тўлов ҳужжатлари бир вақтнинг ўзида олинган ҳолларда, бу ҳужжатларнинг барчаси учун битта далолатнома ёки баённома тузилиб, унга шу ҳужжатлар рўйхати киритилади. Ушбу ҳужжатларнинг бири ўрнига унинг нусхаси, ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома, далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси қўйилади, бошқаларининг ўрнига эса, шу ҳужжатлар нусхалари қўйилиб, уларда ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома қаерда сақланаётганлиги ёзилади.
160. Электрон база маълумотларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва тўғри архивланиши учун раҳбар, бош бухгалтер ва архивлашни амалга оширадиган масъул ходим шахсан жавобгар ҳисобланади.
161. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида бухгалтерия ҳисоби электрон база маълумотлари ҳар куни архивланиб, ташқи сақловчи қурилмага ёзиб борилади ҳамда масъул шахс жавобгарлиги остида сейфда сақланади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
162. Бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги маълумотлар ва электрон база маълумотлари ўзаро мос бўлиши керак.
163. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(163-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
1. Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларининг талаблари ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотида бухгалтерия ҳисоби улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
2. Ҳисобварақлар режаси операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.
3. Ҳисобварақлар режаси микромолия ташкилотлари, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш, факторинг ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун умумий тартибда келтирилган бўлиб, ушбу ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳисобварақлардан фойдаланадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
4. Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.
5. Ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда чет эл валютасидаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак.
6. Нобанк кредит ташкилоти, тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича бош ва ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида бош китобларнинг чет эл валюталари бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича ташкилотнинг жамланма баланси тузилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
7. Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:
ҳисобварақларнинг бош ва ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;
ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;
Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)
SS
Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:
жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS нол рақамларига эга (масалан, 10000 — «Активлар», 10100 — «Кассадаги нақд пул» ва бошқалар);
«Активлар» бўлимидаги «...зарарларни қоплаш захираси» сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақам қабул қилинган.
9. Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар 20 разряд (рақам)дан иборат бўлади ва қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:
10. Бош китобнинг баланс ҳисобварағи рақами ҳисобварақлар режасига мувофиқ аниқланади, валюта коди «Жаҳон мамлакатлари ва валюталар таснифлагичи»га асосан белгиланади, қўшимча тартиб рақами 0 дан 9 гача бўлган тартиб рақами билан ҳамда шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами доимо «001» дан «999» гача бўлган тартиб рақами билан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
11. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисобварақлар, уларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида берилган уникал коди билан, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар «6ХХХХХХХ» тартибида ҳар бир жисмоний шахс учун алоҳида ихтиёрий шакллантирилган хос рақам билан очилади. Бунда, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар жисмоний шахс шахсий идентификацион рақами асосида очилади.
12. Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга «Активлар», «Харажатлар» ва «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» бўлимларидаги ҳисобварақлар, пассив ҳисобварақларга «Мажбуриятлар», «Капитал» ва «Даромадлар» бўлимларидаги ҳисобварақлар тааллуқлидир.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
13. Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида «Активлар» бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса «Мажбуриятлар» бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.
14. «Балансдан ташқари ҳисобварақлар» бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
15. «Балансдан ташқари» ҳисобварақларида ҳисоб икки ёқлама ёзув усулида юритилади. Бунда ҳар бир асосий ҳисобварақ ёки асосий ҳисобварақлар гуруҳи учун контр-ҳисобварақлар мавжуд бўлиб, улардан фақат бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учунгина фойдаланилади. Баланс ҳисоботи ёки шу каби бошқа молиявий ҳисоботларда асосий ҳисобварақлар акс эттирилиб, контр-ҳисобварақлардаги маълумотлари кўрсатилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
16. Баъзи ҳисобварақлардан ташқари «Активлар» ликвидлилик, «Мажбуриятлар» эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.
17. Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш ҳамда аналитик ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил аналитик ҳисоб юритиш учун нобанк кредит ташкилоти шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритиши мумкин.
18. «Даромадлар» ва «Харажатлар» бўлими учун аналитик ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар нобанк кредит ташкилотининг ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларда аналитик ҳисобни юритиш Марказий банк талаблари ва ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
10107 Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10107 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10109 Йўлдаги нақд пуллар
10300 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан (ЎзРМБ) олиниши лозим бўлган маблағлар
10301 ЎзРМБдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
10305 ЎзРМБдаги жамғарма депозитлар
10307 ЎзРМБдаги муддатли депозитлар
10313 ЎзРМБдаги бошқа маблағлар
10500 Бошқа банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар
10503 Бошқа банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
10505 Бошқа банкларга қўйилган жамғарма депозитлар
10507 Бошқа банкларга қўйилган муддатли депозитлар
10511 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10511 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10515 Банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими
10519 Чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар
10521 Банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар
10525 Аккредитив ва кафолат маблағлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10515, 10519, 10521 ва 10525 баланс ҳисобварағлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)
10700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
10701 Давлат хазина векселлари
10705 Давлат облигациялари
10709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
10779 Бошқа қимматли қоғозлар
10791 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
10793 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
10795 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши
10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарлари қоплаш захираси — Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар (контр-актив)
10800 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
10801 Давлат хазина векселлари
10805 Давлат облигациялари
10809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
10879 Бошқа қимматли қоғозлар
10889 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
10891 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
10893 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот
10895 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши
10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция (контр-актив)
12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 12411 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 14811 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
15559 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 15551, 15555 ва 15559 баланс ҳисобварағлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар (контр-актив)
15717 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 15717 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Суд жараёнидаги кредитлар (контр-актив)
15900 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган инвестициялар
15901 Давлат хазина векселлари
15905 Давлат облигациялари
15909 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар
15989 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
15991 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
15993 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот
15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
16100 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар
16101 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
16103 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
16109 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Флоат
16117 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16301 Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16307 Жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16309 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16311 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16313 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16315 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16325 Операцион ижара бўйича ҳисобланган фоизлар (молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16325 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
16399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 16399 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
16405 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар
16409 Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад
16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромад
16499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)
16500 Асосий воситалар
16501 Ер
16505 Тугалланмаган қурилишлар
16509 Хусусий иморатлар — Бинолар ва бошқа иншоотлар
16511 Йиғилган эскириш суммаси — Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив)
16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
16519 Йиғилган эскириш суммаси — Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив)
16529 Транспорт воситалари
16531 Йиғилган эскириш суммаси — Транспорт воситалари (контр-актив)
16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар
16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)
16541 Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16541 ва 16543 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
16549 Операцион ижарага берилган асосий воситалар
16551 Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
16561 Омбордаги асосий воситалар
16563 Йиғилган эскириш суммаси — Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)
16575 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар
16579 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16611 ва 16613 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
16617 Гудвилл
16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)
16700 Бошқа хусусий мулклар
16701 Бошқа хусусий мулклар
16707 Йиғилган эскириш суммаси — бошқа хусусий мулклар (контр-актив)
16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)
19934 Пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
19935 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 19934 ва 19935 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
19939 Олиниши лозим бўлган дивидендлар
19941 Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 19946 ва 19947 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар
19997 Бошқа активлар
19999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа активлар (контр-актив)
20000 МАЖБУРИЯТЛАР
20600 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари
20610 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари
21400 Жалб қилинган қарз маблағлар
21402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари
21404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари
21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21606 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21612 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21614 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21618 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21622 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21626 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21696 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
22000 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22006 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22012 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22014 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22018 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22022 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22026 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
22102 Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22200 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар
22202 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
22204 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Флоат
22212 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 22212 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
22218 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар
22302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар
22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар
22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар
22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар
22400 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
22404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
22408 Лизинг (молиявий ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22412 Бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22414 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22476 Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар
22496 Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар
22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар
22640 Электрон пуллар бўйича мажбуриятлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 22600, 22612, 22616 ва 22640 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
22800 Ҳосилавий инструментлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар
22802 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Форвард шартномалари
22806 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Опционлар
22810 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Фьючерслар
22811 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Своплар
23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум
23515 Банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
23517 Тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 23500, 23515 ва 23517 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
23600 Чиқарилган қимматли қоғозлар
23602 Чиқарилган облигациялар
23608 Чиқарилган векселлар
23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар
23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)
29800 Бошқа мажбуриятлар
29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун
29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ижара тўлови (операцион ижара)
29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар
29807 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар
29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар
29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 29816 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
29836 Агент ва субагентларнинг депозитлари
29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
29844 Банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 29834, 29836, 29842 ва 29844 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
29896 Бошқа мажбуриятлар
30000 ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
30300 Устав капитали
30301 Устав капитали
30303 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Имтиёзли (контр-пассив)
30306 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Оддий (контр-пассив)
30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар — Имтиёзли (контр-пассив)
30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар — Оддий (контр-пассив)
30600 Қўшилган капитал
30603 Қўшилган капитал — Имтиёзли
30606 Қўшилган капитал — Оддий
30900 Захира капитали
30903 Умумий захира фонди
30905 Текинга олинган мулклар
30906 Девальвация учун захира
30907 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)
30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар
30911 Стандарт активлар бўйича захира
31200 Тақсимланмаган фойда
31203 Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
31206 Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
40000 ДАРОМАДЛАР
40400 Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40401 Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40403 Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40405 Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40409 Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
40600 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
40601 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар
40605 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар
40609 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40694 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
40700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
40701 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар
40705 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар
40709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40794 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
41600 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41601 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41605 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41609 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
45217 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар — Факторинг
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) асосан ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
45265 Банк карталари бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45265 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45294 Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
45400 Хорижий валюталардаги фойда
45401 «Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда
45403 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45403 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45405 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлар бўйича хорижий валюталардаги фойда
45600 Тижорат операцияларидан олинган фойда
45609 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотишдан олинган фойда
45611 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда
45700 Шуъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45705 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45800 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар
45803 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45805 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45809 Хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича олинган дивидендлар
45900 Бошқа фоизсиз даромадлар
45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45705 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45909 Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45913 Бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
55804 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55806 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55900 Бошқа фоизсиз харажатлар
55902 Асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55906 Бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55996 Бошқа фоизсиз харажатлар
56100 Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
56102 Иш ҳақи
56106 Ходимлар учун имтиёзлар
56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар
56110 Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари
56114 Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар
56118 Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар
56122 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар
56196 Ходимлар учун қилинган бошқа харажатлар
56200 Ижара ва таъминот
56202 Ижара тўлови
56206 Сув
56210 Электр энергияси ва иситиш
56214 Таъмирлаш ва таъминот харажатлари
56218 Қўриқлаш хизмати харажатлари
56300 Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
56302 Хизмат сафари харажатлари
56306 Яшаш харажатлари
56310 Фрахт харажатлар
56314 Ёқилғи харажатлари
56400 Маъмурий харажатлар
56402 Реклама ва эълон харажатлари
56406 Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
56410 Почта, телефон, факс бўйича харажатлар
56418 Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
56500 Репрезентация ва хайрия
56502 Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар
56506 Аъзолик бадаллари
56510 Хайр — эҳсон ва хайрия
56600 Эскириш харажатлари
56602 Эскириш — Бино, иншоатлар ва бошқа иморатлар
56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
56840 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
56842 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Суд жараёнидаги кредит
56896 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа активлар
90412 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар
90414 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 90400, 90412 ва 90414 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 91507 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
91900 Қарздорларнинг кредит мажбуриятлари
91901 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари
91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари
92700 Ҳосилавий инструментлар бўйича трансакциялари
92701 Фьючерс битими бўйича сотиш
92705 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш
92709 Форвард битими бўйича сотиш
92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш
92724 Опцион битими бўйича сотиш
92728 Опцион битими бўйича сотиб олиш
92732 Своп шартларида сотиш
92736 Своп шартларида сотиб олиш
92800 Қимматли қоғозлар бўйича муддатли битимлар
92802 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар
92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар
93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар
93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
96313 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар бўйича контр-ҳисобварақ
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 96313 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
96314 Ташкилотларнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ
96331 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
96335 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи
96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
96345 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96349 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96361 Фьючерс битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96363 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96369 Опцион битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96370 Опцион битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96371 Своп шартлари билан сотиш контр-ҳисобварағи
96373 Своп шартлари билан сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96374 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи
96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи
96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
96381 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
10107 Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналарига кирим қилинган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридан банк кассасига берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10107 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10109 Йўлдаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: кассадан банкка жўнатилган ва йўлда бўлган нақд пул ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкка жўнатилган нақд пул акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага ҳақиқатда қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат асосида нақд пул суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.
Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек валюталар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10300 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан (ЎзРМБ) олиниши лозим бўлган маблағлар
10301 ЎзРМБдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
10305 ЎзРМБдаги жамғарма депозитлар
10307 ЎзРМБдаги муддатли депозитлар
10313 ЎзРМБдаги бошқа маблағлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
10511 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10511 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10513 Бошқа банкларга қўйилган бошқа маблағлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга жойлаштирилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10515 Банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими
Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими бўйича жойлаштирилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк клиринг тизими бўйича суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10519 Чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган электрон пуллар миқдорида банкдаги махсус ҳисобвараққа қўйилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10521 Банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларда очилган клиринг транзакциялар бўйича депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10525 Аккредитив ва кафолат маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва кафолатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган аккредитив ва кафолатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан очилган аккредитив ва кафолатлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 10515, 10519, 10521 ва 10525 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
10599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга жойлаштирилган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича депозитлар қириқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттириладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳисоби юритилади.
10701 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки ташкилот томонидан, бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10705 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақ кредитида ҳисобдан чиқарилган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10779 Бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олинган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ҳамда улушли қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10791 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва сотиб олинган фоизлардан ташқари, агар улар мавжуд бўлса) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси, шунингдек, қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан балансдан чиқарилаётган ҳолда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10793 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофотнинг амортизацияси ҳамда қимматли қоғозларни сотишда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги мукофотнинг қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10795 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарлари қоплаш захираси —Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: 10795 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10800 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
10801 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10805 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари (узоқ муддатли)нинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ЎзРМБининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақда ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10879 Бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисобланган улушли қимматли қоғозларнинг сотиб олиш қиймати, шунингдек Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган бошқа улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10889 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари, шунингдек маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлар амортизацияси ҳамда қарз қимматли қоғозларини сотиш, қайта таснифлаш, бировга бериш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқариш вақтида харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг қолдиғини ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10891 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10893 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида премия амортизацияси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10895 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши
Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: 10895 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, инвестицияларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзлари — жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан қўйилган тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103, 11105 ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек, бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган сотиб олинган дебиторлик қарзларнинг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11105 Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101, 11103 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11195 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида дебиторлик қарздорликни унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек, қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11199 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11800 РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар
11801 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11803 РЕПО битимлари бўйича бошқа банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11805 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11897 РЕПО битимлари бўйича бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлар тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, ташкилот портфелига ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар қадрсизланишидан вужудга келган зарарларни қоплаш учун яратилган захиралар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиши ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади,
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12100 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12101 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилгача муддатга банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки кредитнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган суммаси акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12105 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларга берилган муддатида қопланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, мақомига кўра кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 12101, 12109, 14501, 14505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан тўланган қарздорлик суммаси, шунингдек кредитларнинг бошқа моҳияти бўйича қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12109 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12101 ва 12105 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банкларга берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401, 12409, 12411, 14801, 14809, 14811 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитлар (микроқарзлар)нинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(12405 баланс ҳисобварағининг таърифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ҳамда 12401, 12405 ва 12411 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(12409 баланс ҳисобварағининг таърифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
12411 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзини ўзи банд қилган шахсларга 1 йил муддатгача берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 12411 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(12499 баланс ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501, 12509, 14901, 14909 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 ва 12505 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: микромолия ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар, шу жумладан микромолиялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: Юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701, 12709, 15101, 15109 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
(13201 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13205 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
(13205 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201, 13209, 15401, 15405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13299 ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13209 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
(13209 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201 ва 13205 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкинбўлган зарарларни қоплаш учун захира 13299 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(13299 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14500 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14501 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14505 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14501 ва 12105 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14599 ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801, 14811 ва 12405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 «Кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)» ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(14809 баланс ҳисобварағининг таърифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
14811 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 14811 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(14899 баланс ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 ва 12505 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, шу жумладан микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг, шу жумладан микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит, шу жумладан микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
(15401 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15405 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
(15405 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15401 ва 13205 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15499 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан, микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(15499 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15500 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар
15501 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларининг қайтарилмаслик натижасида қарздор-банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15505 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар - Муддати ўтган тўловлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқларнинг муддатида тўланмаган тўловлар суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва муддатида тўланмаган ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15559 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: секюритизация қилинган ипотека кредитлари, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида секюритизация қилинган ипотека кредитлари, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, шунингдек муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган (қайта таснифланган) ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 15551, 15555 ва 15559 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ипотека ташкилоти томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган лизинг (молиявий ижара) бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 ва 15619 ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(15607 коди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 ва 15619 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган лизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ва\ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(15617 коди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган лизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 ва 15617 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(15619 коди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
(15699 кодининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(15699 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: суд иши қўзғатилган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган кредит ва лизинг (шу жумладан, овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинганлиги сабабли асосий кредит ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
15717 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 15717 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Суд жараёнидаги кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган кредитлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: Шуъба молия ташкилотларнинг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қийматининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолдаги суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда ташкилотнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти билан ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек ташкилотнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Шуъба молия ташкилоти ҳисобланган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир Шуъба молия ташкилоти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15900 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
15901 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган хазина векселлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15905 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятлари (узоқ муддатли) ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15909 ЎзРМБининг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган бошқа қарз қимматли қоғозлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15989 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланадиган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари ҳамда маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг амортизация қилинган суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган ва ўтказилган ёки ҳисобдан чиқарилган қарз қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15991 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15993 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори баҳода харид қилишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофот амортизацияси суммаси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда, қайта таснифланганда ва ўтказилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қимматли қоғозларнинг тури ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16100 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар
16101 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош офис ва филиаллар ўртасида ёки бир ташкилот филиаллари ўртасида бўладиган нақд пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22202 ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга нақд пул учун берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси, шунингдек Бош офисда ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16103 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош офис ва филиаллар ўртасида ёки бир ташкилот филиаллари ўртасида бўладиган нақдсиз пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22204 ўзаро мос ҳисобварақдир. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16109 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ва унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллариаро ўтказилган, белгиланган муддат давомида солиштирилиб тартибга солинмаган трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни амалга оширган ташкилот юритади ва уч кун ичида қолдиқ беркитилиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган муддат давомида тўланмаган, қайта таснифланган ва 16101, 16103, 16117 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16117 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: филиаллар ва уларнинг Бош офис/филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва хизматлар бўйича операциялар ҳамда бир ташкилотнинг Бош офис/филиалига кўрсатилган хизматлар ва берилган товар-моддий қимматликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22218 ўзаро мос ҳисобварақдир. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида омборга топширилган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16301 Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16307 Жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16309 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахслар, банклар, банк бўлмаган молиявий муассасалар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16311 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16313 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозлар инвестицияси бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳақиқатда олинган ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16315 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар
(16323 кодининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.
(16323 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16325 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — кредит (микроқарзлар) ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит ва лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 16399 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи ва воситачилик турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16405 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар
Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16409 Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи ва воситачилик турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16500 Асосий воситалар
16501 Ер
Ҳисобварақнинг таърифи: фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16505 Тугалланмаган қурилишлар
Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16509 Хусусий иморатлар — Бинолар ва бошқа иншоотлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўз фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг ва бошқа иншоотларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино(иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16511 Йиғилган эскириш суммаси — Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий ва узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ҳамда молиявий ва/ёки узоқ муддатли ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин ташкилот томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16519 Йиғилган эскириш суммаси — Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган ва такомиллаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан ташкилот томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16529 Транспорт воситалари
Ҳисобварақнинг таърифи: ишда фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16531 Йиғилган эскириш суммаси — Транспорт воситалари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўз фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳоддаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришни баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаёттан ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16541 Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарини сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ускуналарнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16541 ва 16543 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек, ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16551 Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16561 Омбордаги асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16563 Йиғилган эскириш суммаси — Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида омборда сақланадиган асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ваёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16575 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида микромолия ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
(16575 кодининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида қайтармлмаган кредитлариниқоплаш учун фойдаланилган, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шар?номаси муддати тугагандаги асосий воситалар ҳамда қайта б?ҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16579 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16600 Номоддий активлар
16601 Номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ваёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фойдаланишга (эксплуатацияга) берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 16611 ва 16613 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
16617 Гудвилл
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ваёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган, ўз фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклар ҳисобга олинади.
(16701 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида кредитнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади.
(16701 кодининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16707 Йиғилган эскириш суммаси — Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган, ўз фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.
(16707 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ёки\ва бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкларнинг эскириш қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Форвард битими — бу келишув бўйича келажақда аниқ санада молиявий инструментни қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш шартномасидир).
Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича сўндирилган (тўланган) ва/ёки мазкур позиция рўйхатдан ўтгунга қадар ушбу битимлар бўйича ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Опцион — молиявий инструментнинг маълум суммасини шартномавий давр ичида қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқини берадиган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича олинган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион сўндирилганда ва/ёки опционлар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Фьючерс — бу молиявий инструментни келажакда етказиб бериш шарти билан сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандартлаштирилган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштарилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартномалар сўндирилганда ва/ёки фьючерс шартномалари бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобвараққларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Своп — бу шартли суммалар ва келишилган индекс қўллаш асосида, келажакда тўловлар алмашиш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича свопларни келтириш мумкин).
Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своплар сўндирилганда ва/ёки улар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17100 Валюталар савдоси ва валюта позициялари
17101 Валюта позицияси ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: биттадан ортиқ валюта китобларида акс эттириладиган хорижий валюталар иштироки билан амалга ошириладиган операцияларда ташкилотнинг валюта позицияси ҳисоби юритилади. Шунингдек, ушбу ҳисобварақ молиявий ҳисоботлар тузиш мақсадида хорижий валютада ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг миллий валютада қайта ҳисоблашда курс фарқлари ҳисобини юритиш учун қўлланилади. Валюта курси фарқидан фойда/зарар акс эттирилгандан сўнг, ушбу ҳисобварақ қолдиғи жамланган балансда нолга тенг бўлиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида (1) хорижий валюта китобларида хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар. (2) Сўм китобларида ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ёки ҳисобланган даромадлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги ижобий натижа (фойда)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида (1) хорижий валюта китобларида ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ва ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади. (2) Сўм китобларида хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги салбий натижа (зарар)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб валюта турлари бўйича алоҳица шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
19900 Бошқа активлар
19901 Майда харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19907 Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, АБМ, сув, электрэнергия, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда суммалар тўланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19908 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларга хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар сумма ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19909 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловлари) учун ўтказилган маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан бино ва бошқа асосий воситаларни таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобрақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобрақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган камбаҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
Ҳисобварақнннг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган, харажатларнинг амалда қопланган суммаси, шунингдек ҳисобланган амортизация суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19929 Бошқа муддати узайтирилган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради.
Ҳисобварақнинг дебетида камомадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида камомадларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилгандан кейин қопланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 19934 ва 19935 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
19939 Олиниши лозим бўлган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олинадиган ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан олинган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб эмитентлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19941 Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 19946 ва 19947 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги активлар ҳисоби олиб борилади (жавобгар шахслар томонидан етказилган моддий зарарлар ва бошқалар).
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21606 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21612 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21614 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21618 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21622 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21626 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21696 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22000 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22006 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22012 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22014 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22018 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22022 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22026 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
22102 Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22200 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар
22202 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллари ўртасидаги нақд пул маблағлари бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16101 ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22204 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллари ўртасидаги нақдсиз маблағлар асосидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16103 ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллардан келиб тушган молиявий ёрдам сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган муддат давомида таққосланмаган Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилотнинг филиаллари ўртасидаги трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни бошловчи ташкилот юритади. Йил охирида ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ қолмаслиги лозим.
Ҳисобварақнинг кредитида ўрнатилган муддат давомида ҳисоблаб ўтказилмаган, шунингдек қайта таснифланган ва 22202, 22204, 22218 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
22212 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 22212 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
22218 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиал ва/ёки бир ташкилотнинг филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар билан операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16117 ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар ва омборга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар
22302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар
22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар
22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар
22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўиича сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотнб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, ташкилот портфелидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек, қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22400 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
22404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчилардан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: Касаба уюшмалари Федерациясига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармаларга ўтказиладиган ташкилот томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа жамғармаларга ўтказиладиган ушлаб қолинган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа жамғармаларга ўтказилган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўлов турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
Ҳисобварақнинг таърифи: «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказма операциялар ва даврий нашрларга обуна бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига келиб тушган нақд пул ва нақд пулсиз маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсад бўйича ўтказилган маблағлар, шунингдек «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига мадад пули сифатида берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операция тури ва «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига келиб тушаётган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидан чиқарилган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жисмоний шахс бўйича алоҳида ҳисобварақларда олиб борилади.
22640 Электрон пуллар бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: электрон пуллар бўйича мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган электрон пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган электрон пуллар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб электрон пул эгалари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 22600, 22612, 22616, 22640 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
22800 Ҳосилавий инструментлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар
22802 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Форвард шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22806 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Опционлар
Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опционлар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22810 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Фьючерслар
Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22811 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Своплар
Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своплар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22812 Келгуси давр фоизли даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, фоизлар/дисконтлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган фоизлар/дисконтлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган фоизлар /дисконтлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра даромадга ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, олдиндан ундириб олинган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган олдиндан ундирилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум
23515 Банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталаридан комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23517 Тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов воситалари орқали комиссия ҳисобга олинган ҳолда ечиб олинган тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш учун олувчининг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун тўлов воситалари орқали банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 23500, 23515 ва 23517 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
23600 Чиқарилган қимматли қоғозлар
23602 Чиқарилган облигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган облигациялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган облигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган облигацияларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23608 Чиқарилган векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган векселлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган векселларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдигай ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни уларни сўндиришда ёкн тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги ижобий фарқ — мукофот (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг уларни номинал қийматидан юқори баҳода сотгандаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишгандаги дисконт ҳамда дисконт амортизацияси суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29800 Бошқа мажбуриятлар
29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: бир марталик операциялари (гаровга олинган мол-мулкини сотишдан келиб тушган ва ҳоказо) бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз ва операция тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ижара тўлови (операцион ижара)
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбурият ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган бошқа фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сўндирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатларнинг қайтарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизсиз харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов ташкилотда нақд пулларни қайта санашда аниқланган ортиқча нақд пулларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ортиқча нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ортиқча нақд пуллар пайдо бўлишининг ҳақиқий сабаблари аниқлангандан кейин ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 29816 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
29830 Устав капиталини ошириш бўйича депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лар томонидан устав капиталини (акциядорлар томонидан акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталини (акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи (акциядор) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида халқаро пул ўтказмалари бўйича ўтказиш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган ва тўлаш учун келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида халқаро пул ўтказмалари бўйича жўнатилган/тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмалари ва операцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29836 Агент ва субагентларнинг депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: агент ва субагентлар фойдаланадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида агент ва субагентларнинг депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида агент ва субагентларнинг депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида ҳаракатда бўлмаган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари, шунингдек ўрнатилган муддатда талаб қилинмаган бошқа ҳисобварақларнинг қолдиқлари (чеклар, векселлар ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг «ҳаракатсиз депозитлар» туркумига ўтказилган маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозларга тўланган ҳамда бошқа ҳисобварақларга ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29844 Банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк фоизлари чегириб ташланган ҳолда юридик шахсларга пул маблағларини ўтказиш бўйича бошқа мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 29834, 29836, 29842 ва 29844 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
29896 Бошқа мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган имтиёзли акцияларнинг суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган, суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30312 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган оддий акцияларнинг суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган имтиёзли акциялари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган ташкилотнинг имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилотнинг қайта сотган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган оддий акциялари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта сотилган ёки бекор қилинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30600 Қўшилган капитал
30603 Қўшилган капитал — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган нарх бўйича имтиёзли хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30606 Қўшилган капитал — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошувчи нарх бўйича оддий хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30900 Захира капитали
30903 Умумий захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ умумий мақсадлар учун тақсимланмаган фойдас ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад учун алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.
30905 Текинга олинган мулклар
Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лардан текинга олинган мулклар қиймати олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчи (акциядор)лардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
30906 Девальвация учун захира
Ҳисобварақнинг таърифи: сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) ташкилотнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира фондидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
30907 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициянинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини ўсган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг дебетида олдин акс эттирилган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини камайган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг кредитида олдин акс эттирилган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
Ҳисобварақнинг мақсади: асосий воситалар ва номоддий активлар бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар ва номоддий активлар қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек ташкилотнинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар
Ҳисобварақнинг таърифи: пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар (масалан: қатъий мажбуриятларни хеджирлайдиган хорижий валютадаги сўндирилмаган контрактлар)ни қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг кредити бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (балансдан ташқари ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги дебет қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
(30909 баланс ҳисобварағининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган зарар суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебети бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (балансдан ташқар ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги кредит қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
(30909 баланс ҳисобварағининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир контракт бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30911 Стандарт активлар бўйича захира
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга биноан соф фойдадан стандарт активлар бўйича захирага ажратилган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида соф фойдадан захирага маблағларнинг тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муайян мақсадлар учун захирадан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
31200 Тақсимланмаган фойда
31203 Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси(зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 31206 ҳисобварақдан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капитал ҳисобварақларидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақ дебетида ҳар хил фондлар учун ажратмалар ва эълон қилинган дивидендларнинг, 31206 ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
31206 Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида ташкилот молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда(зарар)ларнинг суммаси ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида ташкилот томонидан олинган фойда, 31203 ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб соф фойда ва дивидендлар ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
40000 ДАРОМАДЛАР
40400 Банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар
40401 Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40403 Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40405 Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
40409 Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларга қўйилган депозитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкларга қўйилган депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
40600 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
40601 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар
40605 Давлат облигациялари бўйнча фоизли даромадлар
40609 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40694 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: олди-сотди қимматли қоғозлар (давлатнинг хазина векселлари (давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари), давлатнинг облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва хорижий эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларини қўшган ҳолда бошқа қарз қимматли қоғозлар) бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизлар суммаси, шунингдек, олди-сотди қимматли қоғозларнинг дисконти бўйича амортизация қилинган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар ва мукофотнинг амортизация қилинган суммаси акс эттирилади.
40700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
40701 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар
40705 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар
40709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар
40794 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар (Давлат хазина векселлари (давлатнинг кисқа муддатли облигациялари), давлатнинг облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлари)га қилинган инвестиция бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар, мукофотнинг амортизация қилинган ва харид қилиш харажатлари суммаси акс эттирилади.
41600 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41601 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41605 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар
41609 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромаддар
44707 Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар
(44707 баланс ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
44711 Банкларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар
44713 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар
44715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
44800 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44801 Давлат хазина векселларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44805 Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
44894 Бошқа қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнннг таърифи: Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар (давлат хазина векселлари, давлат облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар)га қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестицияпар бўйича ишлаб топилган фоизлар ва дисконтнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар, мукофотнинг амортизация қилинган ва харид қилиш харажатлари суммаси акс эттирилади.
44900 Бошқа фоизли даромадлар
44901 Бошқа фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган тасниф ҳисобварақларига мос тушмайдиган мижозларнинг мажбуриятлари бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақвишг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45000 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар
45001 ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар
45003 Банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар
45005 Ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар
45094 Бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятларига бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган даромаднинг қайтарилиш суммаси, РЕПО келишувининг иккинчи қисми бажарилмаслиги натижасида ҳисобдан чиқарилган даромад суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромад суммаси акс эттирилади.
45121 Суд жараёнидаги лизинг бўйича фоизли даромадлар
(45121 кодининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
45201 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитларни расмийлаштирганлиги, уларни тақдим этганлиги ва у бўйича хизмат кўрсатганлиги, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 30 июлдаги 17/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-3, 20.08.2025 й.) асосан ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон)
45265 Банк карталари бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталари билан операцияларни амалга оширишда мижозларга кўрсатилган хизматлар юзасидан ташкилотнинг воситачилик даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўловлар бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45265 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45294 Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45403 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган фойда
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45403 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45405 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича хорижий валюталардаги фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс/Своп битимлари бўйича ҳамда ҳисобланган маржадан ташкилот фойдалари ҳисоби олиб борилади. Фойда ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюталарда тузилган битимлардан ишлаб топилган ва очиқ валюта позицияларини ревальвация қилиш натижасида вужудга келган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида ташкилот улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида ташкилот улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри акс эттирилган фойдаларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45705 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45800 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар
Ушбу ҳисобварақлар Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ва Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиганқимматли қоғозлар билан операциялар учун қўлланилади.
45803 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45805 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилотнинг Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ва Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан олинган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромад ва фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45809 Хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича олинган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича ҳисобланган дивидендлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 45903 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
45909 Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
45913 Бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.
54396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган харажатнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек солиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган харажатлар суммаси акс эттирилади.
54400 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар
54402 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
55110 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қимматли қоғозлар билан амалга оширилаётган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва б.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: тақдим этилган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган молиявий лизинг ва бошқа операциялар) учун расмийлаштириш ва кўрсатилган хизматларини ҳисобга олган ҳолда воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тақдим этилган кредитлар бўйича қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизматлар ва воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади (инкассация, АБМ электрон почтаси хизматлари ва б.)
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
55804 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55806 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ҳамда Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция бўйича кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
56100 Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
56102 Иш ҳақи
Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларнинг иш хақи (меҳнат шартномаси ва фуқаро-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва ташкилот низоми ва қонунчиликка мувофиқ ташкилотнинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: ходимлар учун берилган имтиёзларга қилинган харажатлар, яьни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), ходимларнинг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати ҳамда ташкилот низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ва ташкилот манфаатларига мувофиқ асосий раҳбар ходимлар (Кенгаш ва Бошқарув аъзолари, шунингдек бошқарув қарори қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошқа шахслар)га тўланадиган мукофот билан боғлиқ (қоплаш характерига эга бўлган бошқа турдаги) харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий раҳбар ходимларга тўланадиган мукофот билан боғлиқ ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
56110 Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларга амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва боппқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, иш ҳақи фондидан ижтимоий солиқ бўйича тўловлар учун банк харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий солиқ ва ихтиёрий бадаллар учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56118 Ижтимоий ҳимоя
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа (пособия) тўловлари ва компенсация тўловлари, шунингдек қонунчиликка ва ташкилот низомига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчилиқда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа жамғармаларга ажратмалар, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг соғлиқни ва бошқа ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш бўйича бадаллари ҳисоби.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга амалга оширилган ажратмалар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56196 Ходимлар учун қилинган бошқа харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва ваколатли харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган объектлар, ходим бўлиб ҳисобланмайдиган шартнома асосида ишлайдиган қўриқчилар, шунингдек қўриқлаш сигнализацияси, бинони, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлаш ва таъмирлаш, сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (ташкилот офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш) харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилги харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ хизмат сафарида фойдаланиладиган ходимларнинг шахсий автомобиллари учун харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
56406 Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
56410 Почта, телефон, факс
56418 Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали бериладиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почтага, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон маълумотномалар («Норма» тизими ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: аъзолик бадалларни тўлаш учун қилинган харажатлар, агар ташкилот клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлиб ҳисобланса, ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аъзолик бадаллари учун тўланган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга, шунингдек табиий офатдан кўрилган талофотларга қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хайр-эҳсон ва хайрия учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
56622 Эскириш — Операцион ижарага берилган асосий воситалар
56626 Эскириш — Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
56630 Эскириш — Омбордаги асосий воситалар
56632 Эскириш — Гаровга қўйилган асосий воситалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулкка қилинган инвестициялар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома асосида юристлар ва бошқа фирмалар томонидан кўрсатилган юридик, аудиторлик ва консалтинг хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: мулкни суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
56714 Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган солиқлар (фойда солиғидан ташқари), йиғимлар, давлат мақсадли жамғарлари, шунингдек лизензия олиш бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензиялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56718 Жарима ва пенялар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56722 Суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёни билан боғлиқ харажатлар, шунингдек ташкилот номига мулкни харид қилиш бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
56839 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 56839 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
56840 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
56842 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Суд жараёнидаги кредит
56896 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа активлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтаёриш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56900 Фойда солиғини баҳолаш
56902 Фойда солиғини баҳолаш
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик шаклидаги ташкилотнинг муомалага чиқарилгунча сақланаётган қимматли қоғозлари, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби юритилади. Сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий қимматли қоғозлар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида муомалага чиқарилгунча сақланаётган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган ўз ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ҳисоби акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, сўндирилган (тўланган) ёки муомаладан чиқарилган ўз ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳужжатсиз қимматли қоғозлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90337 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш (тўлаш) муддати келгунча яна қайта сотиш мақсадида сотиб олинган хусусий қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта сотиб олинган ўз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта сотилган ўз хусусий қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90412 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар ҳисоби олиб борилади. Бунда ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96311 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган карталарнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
90414 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар
Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар ҳисоби олиб борилади. Бунда ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96313 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан муомаладан олиб қўйилган ёки белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланган инфокиоскларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳодаги қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96331 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90993 Кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96337 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек кафиллик берилган бошқа эмитентларнинг қопланган векселлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91500 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
91501 Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
(91501 кодининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 5 октябрдаги 21/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-1, 24.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон)
Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар билан боғлиқ воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг, кафиллик ва кафолатлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(91505 баланс ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 91507 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
91900 Қарздорларнинг кредит мажбуриятлари
91901 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича муддатли мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96345 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича муддатли мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96349 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92700 Ҳосилавий инструментлар бўйича трансакциялар
92701 Фьючерс битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс — бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96361 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92705 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс — бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиб олиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96363 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92709 Форвард битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96365 — «Форвард битими бўиича сотиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган форвард шартномаларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиб олиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96367 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олиш бўйича форвард шартномасининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92724 Опцион битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича опцион (опцион — бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартномадир) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96369 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92728 Опцион битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича опцион (опцион — бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳукуқини берувчи шартномадир) шартномаларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96370 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92732 Своп шартларида сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича своп (своп — бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96371 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда олиб борилади.
92736 Своп шартларида сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича своп (Своп — бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96373 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотиб олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92800 Қимматли қоғозлар бўйича муддатли битимлар
92802 Қимматли қоғозларнн сотиб олиш бўйича муддатли битимлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олиниши лозим бўлган, шунингдек ташкилот билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96374 — «Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек ташкилот томонидан сотилган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битими тўғрисидаги келушувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан етказиб берилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг, шунингдек банк билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96376 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотувга қўйилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек ташкилот томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотилган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли коғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши қўшма банк томонидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда оллб борилади.
93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар
93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сақланаётган қимматликлар ва ҳужжатларнинг ҳисоби олиб борилади. Сақланишга қабул қилинган қимматликлар донаси 1 сўм бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартли равишда сақланишга қабул қилинган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эгаларига қайтарилган ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ушбу ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 93600 ва 93609 балансдан ташқари ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Қимматли қоғозлар қабул қилинган таъминот суммасида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94502 Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулк мулкий ҳуқуқ(талаб)лар (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) гаров шартномаси тузилган санада баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) қиймати акс этирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) суммаси ёки кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94503 Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар ва/ёки лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида олинган кредитлар ва/ёки лизинглар таъминоти сифатида ташкилот томонидан берилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредит қайтарилмаганда кредитор томонидан фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит ва/ёки лизинглар шартномалари ёпилгандан кейин ташкилотга қайтарилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
94505 Гаров сифатида олинган банк депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган банк депозитлари ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган банк депозитларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин банк депозитларининг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(95400 баланс балансдан ташқари ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
95409 Қарздорга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мол-мулкнинг қарздорларга/дебиторларга берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида гаровга олинган мол-мулкнинг берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредит қарзлари бўйича қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар асосида ундириб олинган маблағлар суммаси ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қарздорлар/дебиторлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95411 Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича ва суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96333 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича ундириб олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар эмитентлари ва тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар, шунингдек ўрнатилган муддати ўтиши билан бекор қилинган кредитлар ва/ёки лизингларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(95497 баланс балансдан ташқари ҳисобварағининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(96300 баланс балансдан ташқари ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
96311 Ташкилот томонидан муомалага чиқарилган карталар бўйича контр-ҳисобварақ
96313 Ташкилот томонидан ўрнатилган инфокиосклар бўйича контр-ҳисобварақ
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) асосан 96311 ва 96313 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
96314 Ташкилотларнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ
96331 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
96335 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи
96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
96345 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96349 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
96361 Фьючерс битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96363 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96369 Опцион битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи
96370 Опцион битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96371 Своп шартлари билан сотиш контр-ҳисобварағи
96373 Своп шартлари билан сотиб олиш контр-ҳисобварағи
96374 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи
96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи
96379 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) асосан 96379 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
96381 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
96397 Бошқа балансдан ташқари ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ.
(96397 баланс балансдан ташқари ҳисобварағи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 13 апрелдаги 11/3-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-2, 01.05.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон)
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Чиқим касса ордери шакли
(ташкилот номи)
Чиқим касса ордери № _____________
Сана
ДЕБЕТ ҳ/в
КРЕДИТ ҳ/в
10101
(олувчининг Ф.И.О.)
Тўлов мақсади (асос):
Сумма рақамда:
Сумма ёзувда:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:
(шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва серияси, ким томонидан берилган ва санаси)
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
(3-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
(4-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
(5-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 3263-4, 25.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон. Кучга кириш санаси — 2027 йил 1 январь)
Ички операциялар ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларга асос бўлган мемориал ордерлар РЎЙХАТИ
Сўм ва тийинда
Т/р
Дебетланган иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами
Ҳужжатлар сони
Сумма
1
2
3
4
Раҳбар
______________________________________
_______________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Бош бухгалтер
______________________________________
_______________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/2-сон «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1728-1, 2011 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 239-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/4-сон «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1728-2, 2015 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 494-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/9-сон «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1728-3, 2019 йил 8 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1728-3/2896-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/6-сон «Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1728-4, 2019 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2019 й., 10/19/1728-4/3958-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон «Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 10/17/2933/0036-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сон «Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2933-1, 2018 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2933-1/0910-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/2-сон «Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2933-2, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2933-2/2390-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 август 21/6-сон «Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2933-3, 2019 йил 7 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/2933-3/3705-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3263/1100-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.10.2022 й., 10/22/3263-1/0964-сон; 02.05.2024 й., 10/24/3263-2/0319-сон; 21.08.2025 й., 10/25/3263-3/0756-сон; 26.08.2026 й., 10/26/3263-4/0873-сон)