Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 10/17/2933/0036-сон) билан тасдиқланган Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 74-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 119-банднинг
учинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.