1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2933-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
22502 коднинг иккинчи хатбошисидан «, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
22510 код қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22510 Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ ломбард томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича ўтказиладиган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ломбард томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
22512 код қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22512 Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: ломбард томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
56114 кодининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун ломбард харажатлари ҳисоби олиб борилади.»;
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади.»;
56722 коддан кейин қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:
«56795 Бошқа операцион харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.