1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1728-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 27.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
5/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/9-сонли қарорига ИЛОВА
2. 170-банддаги «мемориал ҳужжатлар билан бирга касса ҳисобварағи билан ўтказилган корреспонденциялашган ва ордерларни» деган сўзлар «касса ҳисобварағи билан корреспонденциялашган ва касса ордерларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«173. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки ёнмайдиган шкафларда сақланиши шарт:
йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда ойлик (чорак) баланс унинг барча иловалари билан;
охирги ўн икки ой учун касса ҳужжатлари;
ёрдамчи китоблар.».
4. 174-банддан «ўтган ойлар учун мемориал ҳужжатлар ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 2-илованинг 3-бандидаги «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар «(муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.