1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 ноябрь,
961-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банддаги «ушбу Низомга 4-иловага» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-иловасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ушбу Низомга 5-иловага» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-иловасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 9-бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Государственная экспертиза проектных решений в части противопожарной безопасности и сейсмостойкости объектов может проводиться одновременно в процессе согласования подразделениями Министерства строительства Республики Узбекистан архитектурной части проектно-сметной документации, в порядке предусмотренном Административный регламентом оказания государственных услуг по согласованию проектно-сметной документации, утвержденный постановлением Кабинета Министров от 18 мая 2018 года № 370».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банддаги «амалга ошириш учун рухсат олишни» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «назорат функцияларини амалга ошириш шартномаси» сўзлари «инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта ва инвойс» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун рухсати» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
«26. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта қабул қилинган ва қурилиш буюртмачилари ёки пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган бўлса, қурилиш объектида шаҳарсозлик субъекти томонидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш нормалари ва қоидалари, республика стандартлари, ДАСТ ҳамда техник шартларга мувофиқлиги юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади»;
е) 30-банднинг бешинчи хатбошисида «амалга ошириш учун рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ»;
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасини давлат сирлари билан боғлиқ, давлат аҳамиятига эга бўлган объектлар ва қишлоқ жойлардаги намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойларга;
якка тартибда уй-жойлар қуришда (реконструкция) ва кўп қаватли уйлардаги квартираларни реконструкция қилишда»;
«21. Ваколатли орган бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхалари келиб тушгандан сўнг тўрт иш куни мобайнида ушбу Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этади.
Рухсатнома электрон кўринишда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади»;
23-банднинг биринчи хатбошиси «қайта ихтисослаштириш» сўзларидан кейин «ва реконструкция қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар рухсатномада объектни реконструкциясиз фақат қайта ихтисослаштириш кўрсатилган бўлса, ДК филиаллари томонидан белгиланган тартибда кадастр паспортини қайта шакллантиришга асос бўлади»;
«АРТ бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни ҳамда муҳандислик-коммуникациялари трассаларига ва муҳандислик-коммуникациялари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди»;
«б) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар АРТни ишлаб чиқишда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари ва уларга объектдан уланиш трассаларини ўтказилишига қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларни тайёрлайдилар ва юборадилар»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«АРТни ишлаб чиқиш муддати АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича барча техник шартлар келиб тушгандан сўнг ҳисобланади»;
«Инвойс келиб тушгандан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қийматини инвойсда қайд этилган миқдорда тўлаш»;
2-илованинг «II. Объект ҳақида маълумот» графасининг 3-бандида «Қурилиш ёки реконструкция лойиҳасининг мақсади» деган сўзлар «Муҳандислик тармоқларига уланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:
«Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _________ вилоят Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи __________________________________ Ф.И.О. 20___ й. ____________
АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИ 20_____ йил «____» ____________ ________-сон
«КЕЛИШИЛДИ»: Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари — бош архитектор ______________________________ Ф.И.О. Аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи _____________________________ Ф.И.О.
Ушбу архитектура-режалаштириш топшириғи фақат лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш учун ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланиб, қурилиш-монтаж ишларини бошлашга асос бўла олмайди. Қурилиш бош бошқармасининг манзили ва телефон рақамлари: _______________
Архитектура-режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар
_________вилоят Қурилиш бош бошқармасининг ёки туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг 20 ___ йил _____ даги 00-0/0000-сонли рухсатномаси. ________туман Давлат хизматлари марказининг 20__ йил ____даги ______-сон хати (рухсатнома давлат хизмати маркази орқали олинганда).
Лойиҳалаштириладиган бино ва иншоот (кейинги ўринларда объект деб аталади) ер участкасининг жойлашиши ва бош режада тутган ўрни
а) объектнинг расмий манзили (расмий манзили бўлмаган ҳолатда объект ҳудудига туташган ёки яқин масофада жойлашган бино ёки иншоот) ____________________________________________; б) объект жойлашган ҳудуд қайси зонага мансублиги (аҳоли пунктининг ҳаракатдаги ёки аввалги бош режасига асосан) ______________________________; в) объект жойлашган ҳудуд муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги / таъминланмаганлиги ____________________.
Лойиҳалаштириладиган объект ҳудудининг табиий-иқлим кўрсаткичлари
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг геологик ва топографик жиҳатдан ўрганилганлиги
Ҳолатни ўрганиш учун «OʼZGASНKLITI» давлат унитар корхонасининг филиалига 1:500 нисбатдаги топохарита ишлаб чиқиш учун буюртма берилсин.
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг чегаралари ҳамда унга туташ объектлар ёки ер участкалари тўғрисида маълумот
Лойиҳалаштириш учун танланган ер майдони қуйидагича чегараланган: Шимол томондан — м _________________ билан чегараланган; Жануб томонда — м __________________ билан чегараланган; Шарқ томондан — м __________________ билан чегараланган; Ғарб томондан — м __________________ билан чегаралан
«Қизил чизиқлар ва белгилар»
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасининг тасдиқланган чегарасидан чиқмасдан, қурилиш чизиқларига амал қилган холда лойиҳа ишларини олиб борилиши таъминлансин.
Архитектура талаблари
Лойиҳани ишлаб чиқишда: а) ҳаракатдаги шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларга амал қилинсин; б) аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига ва унинг тегишли қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасига қатъий риоя этиб, объект атрофидаги мавжуд биноларга боғланган ҳолда ягона архитектура кўриниши (ансамбли) ташкил этиш лозимлиги инобатга олинсин; в) объектни реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни бошлашдан олдин айрим ҳолатларда (буюртмачининг талабига биноан ёки ташқи кўринишидан авария ҳолатининг аломатлари мавжуд бўлганда) тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ва бошқа ташкилотларнинг объектнинг ҳолати (конструкцияларнинг чидамлилик) бўйича хулосаси олинсин; г) ушбу архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқ буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда алоҳида муҳим объектлар бўйича вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан келишилган лойиҳа топшириқларига ҳамда 1:500 нисбатдаги топохаритадаги тасдиқланган чегараларига амал қилинсин; д) объектнинг 1:500 нисбатдаги бош режасини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилоти томонидан қайта ихтисослаштирилаётган ва реконструкция қилинаётган бино туширилган ҳамда объект атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари акс эттирилган, объектга кириш-чиқиш йўллари ва автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилиши назарда тутилсин; е) объектнинг баландлиги ____ қаватдан кам бўлмасин ёки ____ қаватдан ошмасин (ушбу кичик банд фақат аҳоли пунктининг бош режаси ва унинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда қуриш лойиҳалари мавжуд ҳолларда тўлдирилади); ж) объектда қуйидаги кичик архитектура шакллари ўрнатилиши назарда тутилсин: _____________________________________________________ _____________________________________________________
Лойиҳалаштириладиган объект ер участкасида мавжуд бино ва иншоотларни бузиш ёки фойдаланиш бўйича таклифлар
Лойиҳачининг лойиҳа топшириғига мувофиқ: а) қурилиш учун ажратилган ер участкасида бузилишга тушадиган бино ва иншоотларга аниқлик киритилсин; б) қурилиш учун ажратилган ер участкасида мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин.
Объектни босқичма-босқич қуриш
Қурилишнинг мураккаблигига ва буюртмачи томонидан бериладиган лойиҳа топшириғига мувофиқ қурилишни босқичма-босқич олиб бориш ва фойдаланишга топшириш жараёнлари назарда тутилиши мумкин.
Ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
Лойиҳанинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қисмида қуйидагилар: а) объектда игна баргли, манзарали ва бошқа дарахтлар ҳамда буталар ва гуллар экилиши; б) кўкаламзорлаштириш ҳудудларининг газон ўтлари билан қопланиши; в) ландшафт архитектурасининг ечимларидан фойдаланган ҳолда дарахтларнинг қандай шаклларда бўлиши инобатга олинсин.
Санитария-гигиена талаблари
Лойиҳалаштиришда санитария-гигиена талабларига риоя этилсин. Лойиҳалаштириш жараёнида қурилиш материаллари турларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тақиқланмаган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган қурилиш материалларидан фойдаланилиши шартлиги кўзда тутилсин. Объект қурилиши учун танланган ер майдонидан оқиб ўтувчи канал ёки ариқ мавжуд бўлган тақдирда, лойиҳадаги сув йўналиши ҳамда сувнинг муҳофаза этиш масофаларини сақлаш ва қирғоқларни ободонлаштириш ва мустаҳкамлаш ишлари лойиҳалаштириш жараёнида инобатга олинсин.
Ёнғиндан сақланиш талаблари
Ёнғиндан сақланиш талаблари ШНК 2.02.01-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан лойиҳалаштирилсин.
Экология талаблари
Лойиҳалаштиришда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш меъёрларига амал қилинсин.
Л?йиҳани келишиш
Лойиҳа архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки давлат хизматлари маркази орқали қуйидагилар билан келишилсин: вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан — тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳалари; бевосита вилоят Қурилиш бош бошқармаси билан — бошқа объектларнинг лойиҳалари. Келишиш учун электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилсин: 1) лойиҳанинг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади)); 2) бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишадилар; қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган объектларни бевосита ўзлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари билан келишадилар.
Қўшимча талаблар
Лойиҳа ташкилоти лойиҳани келиши давомида вилоят Қурилиш бош бошқармаси ёки унинг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан берилган тавсиялар ва экспертиза хулосасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этади. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра қурилиш ишлари тугагандан сўнг объект ҳудуднинг ижро топотасвирини (ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда) бажарилишини таъминлайди ва унинг бир нусхасини вилоят Қурилиш бош бошқармасига топширади. Лойиҳани ишлаб чиқишда зилзилага бардошлик талаблари инобатга олинсин.
Муҳандислик тармоқларига уланиш шартлари:
Ичимлик сув тармоғи
Оқава сув тармоғи (канализация)
Электр тармоғи
Газ тармоғи
Телефон алоқа тармоғи
Иссиқлик ва иссиқ сув тармоғи
Дренаж тармоғи
Объектни муҳандислик тармоқларига уланиш бўйича буюртмачига ва лойиҳа ташкилотига қўйилаётган талаблар
Объектларни муҳандислик тармоқларига уланиш тартиб-таомилларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига риоя этилиши таъминлансин. Объектга уланадиган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари унга чегарадош ўзга ер участкаларидан ўтказиладиган ҳолатларда муҳандислик коммуникацияларининг трассалари ушбу ер участкалари эгалари билан келишилсин. Объектга тегишли ер участкаси ҳудудидан ўтган ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари кўчирилиши (зарурат бўлганда) лойиҳада инобатга олинсин. Объектга уланадиган ер ости муҳандислик коммуникацияларини ётқизишда кўчаларни ёпиқ холда кесиб ўтишни мутасадди ташкилотлар билан келишилсин.
Қўшимча талаблар
Қурилиш жараёнида ўрнатилган тартибда лойиҳа ташкилоти томонидан объектда муаллифлик назорати олиб бориш таъминлансин.
Архитектура режалаштириш топшириғига амал қилиш муддати
Ушбу архитектура-режалаштириш топшириғига амал қилиш муддати объект фойдаланишга топширилгунга қадар этиб белгиланади.
Объект жойлашуви ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш СХЕМАСИ
«Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқиш
муддати ва қиймати
Т/р
Қурилаётган объектларнинг турига қараб АРТни ишлаб чиқиш
Муддати
Қиймати (базавий ҳисоблаш миқдорида)
1.
Объект(бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун
10 кун
4,0
2.
Реконструкциялаш, шунингдек, илгари фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган ер участкасида янги объектни қурилиши, шунингдек, мавжуд объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш.
8 кун
3,5
3.
Объектни қайта ихтисослаштириш, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартириш ёки ўзгартирмасдан нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларини капитал қурилиш объектларидан алоҳида қуриш.
7 кун
3,0
4.
Нотурар жойларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарини ўзгартирмасдан хонани реконструкцияси билан боғлиқ турар жой тоифасига ўтказиш.
5 кун
1,0
Изоҳлар:
а) объектнинг жойлашган жойига кўра архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда кўрсаткичларга (4-банддан ташқари) қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:
қишлоқ аҳоли пунктларида — 0,7;
туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида — 0,8;
туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 0,9;
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — 1,0;
б) қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади;
в) қиймати ушбу нархларда назарда тутилмаган ишлар учун тўлов АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун — 20%;
АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун — 10%;
г) ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланади;
д) АРТнинг архитектура-шаҳарсозлик ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш қисмлари алоҳида-алоҳида ишлаб чиқишда ҳар бир бўлим учун нархлар 0,6 коэффициенти билан қўлланилади;
е) танловга (аукционга) қўйилаётган ер участкалари учун шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати 1-банддаги нархлар бўйича 0,7 коэффициентини қўллаган ҳолда белгиланади (АРТни ишлаб чиқишда архитектура-шаҳарсозлик бўлими сифатида унинг таркибига киритилади);
* шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиққанлик учун тўлов танлов (аукцион) ғолиби ҳисобидан амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:
«Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш) коэффициентлари
Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:
катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда
1,1
ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида
1,2
5.
Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда
1,2
6.
Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда
1,3
7.
Объектни:
вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида
1,1
халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда
1,2
Изоҳ. Ноёб объектлар — республика, минтақа ёки умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган объектлар ва комплекслар, техник ва технологик жиҳатдан алоҳида мураккаб объектлар»;
«Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда лойиҳа-смета ҳужжатлари деб аталади) кўриб чиқиш ва келишиш, шунингдек бир вақтда уларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбалари, шунингдек, ер майдони ҳажмидан қатъи назар барча турдаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш жараёнларига нисбатан қўлланилади.
3. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш лойиҳачи ташкилотнинг хоҳишига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.
4. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни капитал таъмирлаш;
5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишмасдан объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш (мазкур Регламентга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бундан мустасно) ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш тақиқланади.
6. Лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги бўйича қўриб чиқиш ва келишиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) томонидан — тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан — бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини.
7. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш мазкур Регламент доирасида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси ва унинг филиаллари (кейинги ўринларда экспертиза органи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
8. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш:
а) электр тармоқларига улашда — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси;
б) газ тармоқларига улашда — ҳудудий газ таъминоти корхонаси;
г) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда — сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади.
9. Давлат хизматлари марказлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, экспертиза органи, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ҳамда лойиҳачи ташкилотлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
10. Лойиҳа-смета ҳужжатларини:
келишиш ушбу Регламентнинг 1а-иловасига мувофиқ схемага;
келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ушбу Регламентнинг 1б-иловасига мувофиқ схемага;
келишиш жараёни билан бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш ушбу Регламентнинг 1в-иловасига мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
11. Лойиҳа ташкилоти лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
12. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунлангач, лойиҳа ташкилотлари:
Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишадилар;
ушбу банднинг иккинчи хатбошида қайд этилган объектлардан бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ЯИДХП да ёки давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани, архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда тўлдирадилар.
Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилган ишлар акс эттирилади), бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси) электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳа ташкилотларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади, ушбу Регламентнинг 13-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
13. Лойиҳачи ташкилот томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда:
а) объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хати электрон шаклда илова қилиниши ҳамда экспертиза органи томонидан объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб юритилади) қабул қилиниши;
б) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш ҳақида сўровнома тўлдирилганда, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари электрон шаклда илова қилиниши талаб этилади.
Лойиҳа ташкилоти ўзининг хоҳишига кўра лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини олдин келишиб, кейин лойиҳа ҳужжатларининг бошқа қисмларини ишлаб чиқиши ва келишиши хамда экспертизадан ўтказиши мумкин.
14. Лойиҳа ташкилоти зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан, шунингдек зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни илова қилиб, офертани қабул қилгандан сўнг уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП лойиҳа ташкилотини давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши ҳамда оферта билан танишиш шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
15. Давлат хизмати кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказишни лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширишда мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тўловга қўшимча равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) ЯИДХГТ орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
қолган маблағлар тўлиқ Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
17. Лойиҳа ташкилотлари ЭРИси мавжуд эмаслиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик, зарур ҳолларда ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган шартларга риоя этмаслик ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш қийматини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
18. Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказишдан:
экспертиза хулосаси тақдим этилгунга қадар бош тортилган тақдирда, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати қайтариб берилади;
экспертиза хулосаси тақдим этилгандан сўнг экспертизадан ўтказишдан бош тортилган тақдирда, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати қайтарилмайди.
19. Лойиҳа ташкилоти давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, Давлат хизматлари маркази томонидан ушбу ҳақида автоматик тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига хабарнома жўнатилади.
20. Сўровнома (зарур ҳолларда оферта) ЭРИ билан тасдиқлангандан кейин, у автоматик тарзда қуйидагиларга:
архитектура қисмини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига;
архитектура қисмини келишиш учун ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига (кейинги ўринларда хулоса берувчилар деб аталади);
объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини (белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хатини илова қилган ҳолда) экспертизадан ўтказиш учун экспертиза органига;
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш қисми эса муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга жўнатилади.
21. Хулоса берувчилар уч иш куни мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқадилар ва уларга эътирозлар бўлмаган ҳолатда ўз хулосаларини, давлат хизмати марказига ва маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига, тизим орқали электрон шаклда юборадилар.
22. Хулоса берувчиларнинг барчасидан ижобий хулосалар олингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини икки иш куни ичида келишиб беради.
Тарихий зоналарда, шу жумладан маданий ёдгорликларнинг қўриқлаш зоналарида қуриладиган объектларнинг ҳамда давлат объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари навбатдаги Кенгаш йиғилишига Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан киритилади.
23. Кенгаш ўзининг навбатдаги йиғилишида лойиҳа-смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Кенгаш йиғилишлари ҳар ҳафтада, шахсан иштирок этиш тартибида ўтказилади.
Кенгаш аъзоси келмаган ҳолларда Кенгаш йиғилиши унинг иштирокисиз ўтказилади. Бунда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатни истисно қилган ҳолда, мажлисда қатнашмаган Кенгаш аъзоси вакил бўлган ташкилот билан келишилган ҳисобланади.
Бунда қатнашмаган Кенгаш аъзосининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик тегишли ташкилотга юкланади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини Кенгаш аъзолари билан келишишни сўров усули билан ўтказиш тақиқланади.
Кенгаш қарорлари йиғилишда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда қонуний ҳисобланади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ЭРИси билан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
24. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқ эмаслиги ҳамда сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланиши уларни келишишни рад этиш учун асос бўлади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Лойиҳа ташкилоти лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш рад этилгандан кейин ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни ва давлат экспертизасидан ўтказиш қийматини тўламасдан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, такроран келишиш:
Кенгаш томонидан такрорий сўровнома келиб тушгандан сўнг унинг кейинги навбатдаги мажлисида;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан икки иш кунида амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини такроран кўриб чиқишда Кенгаш ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
25. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатлари келишилган куни қуйидагиларга:
келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда;
экспертиза органига тизим орқали юборади.
Экспертиза органи келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафталик муддатда объектнинг лойиҳа ҳужжатларининг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказади ва уларга эътирозлар бўлмаган ҳолатда экспертиза хулосасини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизими орқали давлат хизмати марказига юборади.
26. Хулоса берувчиларнинг ва экспертиза органининг хулосалари салбий бўлиши мумкин. Салбий хулосада (экспертиза хулосасида) лойиҳа-смета ҳужжатидаги камчиликлар асосланган ҳолда қайд этилади.
Агар салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатига тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, хулоса берувчилар ва экспертиза органи камчиликлар аниқлангандан кейин бир соат давомида салбий хулосани давлат хизмати маркази орқали тизимдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда лойиҳа ташкилотига лойиҳа-смета ҳужжатини қайта ишлаш учун юборади.
Лойиҳа ташкилоти ўн иш куни мобайнида лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли тузатишлар киритади ва уни давлат хизмати маркази орқали хулоса берувчиларга такроран юборади.
Хулоса берувчилар (экспертиза органи) лойиҳа-смета ҳужжатларини икки иш кунида кўриб чиқадилар ва ижобий хулосани тизим орқали электрон шаклда давлат хизмати марказига ва маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ижобий хулосаларга асосан ушбу Низомнинг 22-23-бандларида белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини ўзининг ЭРИси билан келишади ва давлат хизмати марказига юборади.
27. Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар уч иш куни мобайнида муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда келишади ёки келишишни рад этади.
Келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари у келишилган кунда электрон шаклда муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
28. Давлат хизматлари маркази, келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари (хулосалар, лойиҳа-смета ҳужжатларининг келишилган архитектура қисми, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари) тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини (экспертиза хулосасини, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини) электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
29. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ва Кенгашлар аъзолари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширадилар.
31. Лойиҳа ташкилоти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маъмурий регламентга 1а-ИЛОВА
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лойиҳа ташкилоти
1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.
2. Сўровномани ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.
Автоматик равишда
3-босқич
Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.
3 иш кунида
4-босқич
Кенгашнинг ишчи органи
1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.
3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.
Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида
Қурилиш органлари
2 иш кунида
5-босқич
Давлат хизматлари маркази
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
Маъмурий регламентга 1б-ИЛОВА
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лойиҳа ташкилоти
1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.
Офертани қабул қилиш, давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ҳамда давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.
2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.
3. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини, белгиланган тартибда расмийлаштирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топшириқномаси ҳамда буюртмачининг розилик хатини экспертиза органига юбориш.
Автоматик равишда
3-босқич
Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.
3 иш кунида
4-босқич
Кенгашнинг ишчи органи
1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.
3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.
Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида
қурилиш органлари
2 иш кунида
5-босқич
Экспертиза органи
1. Объектларнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимлари бўйича экспертиза хулосасини тайёрлаш.
2. Экспертиза хулосасини ЭРИ билан тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказига ҳамда маълумот учун қурилиш органига юбориш.
бир ҳафтада
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва экспертиза хулосасини Лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
Маъмурий регламентга 1в-ИЛОВА
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёнида бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини келишиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лойиҳа ташкилоти
1. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш.
2. Архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш ва зарур ҳужжатларни илова қилиш.
2. Сўровнома, объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини ҳудудий санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига юбориш.
3. Сўровнома ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларига юбориш.
Автоматик равишда
3-босқич
ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати, ҳудудий ёнғинга қарши назорат хизмати, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосани давлат хизмати марказига ва маълумот учун қурилиш органига юбориш.
3 иш кунида
4-босқич
Кенгашнинг ишчи органи
1. Хулоса берувчиларнинг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисми бўйича ижобий хулосасига асосан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини архитектура қисмини келишиш.
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлаш.
3. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.
Анкета олинганидан кейин Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида
1. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ЭРИ билан тасдиқлаш орқали келишиш.
2. Келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳа ташкилотига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.
3 иш кунида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва келишилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилиш.
1 соат мобайнида
Маъмурий регламентга 2-ИЛОВА
_____________
_______________
(сана)
(рақами)
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш) бўйича давлат хизмати олиш учун
СЎРОВНОМА
I. Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг келишиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари тўғрисида маълумот:
«Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар томонидан (кейинги ўринларда хабарнома юборувчилар деб аталади) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда хабарнома деб аталади) юбориш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига нисбатан қўлланади.
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иншоотлар ва маиший хоналар;
мобил алоқа станцияси монтажи;
ишлаётган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
конни кавлаш ишлари;
технологик ресурслари ишлатиб бўлинган ва объектни реконструкция қилиш ёки ихтисослаштириш талаб этилмайдиган технологик ҳамда муҳандислик ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш учун талаб этилмайди.
3. Қурилиш-монтаж ишларини хабарнома юбормасдан амалга ошириш тақиқланади.
4. Хабарнома Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) юборилади.
5. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўртасида ахборот алмашуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Хабарнома юбориш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
7. Хабарнома юборувчилар уни юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Хабарнома юборувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими уларни инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта (кейинги ўринларда оферта деб аталади) билан таништиради.
Хабарнома юборувчилар офертани қабул қилганидан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими хабарнома юборувчи номидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради.
Хабарнома юборувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, мустақил равишда оферта билан танишадилар ва уни қабул қиладилар ҳамда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хабарномани электрон шаклда тўлдиради.
9. Хабарнома тўлдиргандан сўнг у хабарнома юборувчининг ЭРИси билан тасдиқланади.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП хабарнома юборувчиларни инспекцияларнинг офертаси билан таништиради ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун уларни ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари хабарнома юборувчилар ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур.
10. Хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.
11. Хабарнома юборувчиларда ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, офертани қабул қилмаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
12. Хабарнома юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Хабарнома юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бу ҳақда инспекцияни дарҳол хабардор қилади. Хабарнома юборувчининг хабарномаси инспекция томонидан кўрмасдан қолдирилади.
13. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари хабарнома тўлдирилган вақтдан бошлаб 10 дақиқа мобайнида уларни инспекцияга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса хабарнома автоматик тарзда инспекцияга юборилади.
14. Инспекция хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида сумма ва банк реквизитларини кўрсатилган ҳамда ўз ЭРИси билан тасдиқланган инвойсни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юборади.
15. Хабарнома юборувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс келиб тушган кундан бошлаб ўн кунгача бўлган муддатда тўлаши шарт.
Инвойсда кўрсатилган сумманинг ўз вақтида тўланмаслиги қурилиш ва реконструкция объектлари устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширишни тўхтатиш учун асос бўлмайди.
Хабарнома юборувчи ва инспекция ўртасида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал этилади.
16. Оферта ва инвойс Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган шакл бўйича расмийлаштирилади.
17. Давлат хизматлари маркази инвойс келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни хабарнома юборувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда хабарнома юборувчини берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази хабарнома юборувчига ўзи келиб мурожаат қилганда инвойсни электрон шаклда ёки қоғоз шаклида уларга ўзининг муҳрини босиб, бериши шарт.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник тартибга солиш норматив ҳужжатларига амал қилиниши, қурилиш-монтаж ишлари сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан инспекция томонидан назорат функцияларининг амалга оширилиши учун хабарнома юборувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартиб ва миқдорларда ажратмалар амалга оширилади.
19. Хабарномада кўрсатилган объектларда, инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда танлаш йўли билан назорат ўрнатилади.
20. Хабарнома юборилган вақтдаги шартлар ўзгарган тақдирда (иш бажарувчиларининг, объектда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширадиган шахслар алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши, лойиҳа ечимларидаги сезиларли ўзгаришлар ва ҳ.к.), хабарнома юборувчилар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгаришларни кўрсатган ҳолда қўшимча хабарнома юборишлари керак.
21. Қўшимча хабарнома ушбу Регламентнинг 13-бандига мувофиқ юборилади. Агар шартларда ўзгаришлар инвойсда кўрсатилган сумма миқдорининг ўзгаришига олиб келса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
22. Давлат хизматлари марказлари ва инспекциялар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида хабарнома юборувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари шарт.
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширадилар.
24. Хабарнома юборувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Маъмурий регламентга 1-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарнома юбориш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Хабарнома юборувчи
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
1. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома қабул қилиш.
2. Сумма ва банк реквизитларни инвойсда кўрсатиш ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этганда) электрон равишда юбориш.
1 соат мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Инвойсни хабарнома юборувчининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақда хабарнома юборувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.
I. (жис.) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.
2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
З.СТИР:
4. Манзили:
5. Телефон рақами:
6. Электрон почта манзили:
I. (юр.) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. СТИР:
3. МФО:
4. ОКЭД:
5. Юридик манзили:
6. Телефон рақами:
7. Электрон почта манзили:
II. Объект тўғрисида маълумот:
1. Объектнинг номи:
2. Объектнинг жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
3. Объектнинг мураккаблик тоифаси:
4. Қурилиш-монтаж ишларининг тури:
5. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати: йиғма экспертиза хулосасига асосан (ҚҚСиз, буюртмачининг бошқа харажатлари ва жиҳозларсиз)
6. Қурилиш Бош бошқармасининг хулосаси (баёни) рақами ва санаси
7. Давлат экспертиза органининг номи, ижобий хулосанинг рақами ва санаси:
8. Пудратчи ташкилот лицензиясининг рақами ва санаси (лицензияланадиган алоҳида қурилиш-монтаж ишлари турларини бажаришда):
9. Экспертиза органларининг лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги ижобий хулосасининг рақами ва санаси (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун):
III. Назорат органлари ва масъул ходимлар тўғрисида маълумот:
Қурилиш объектида масъул шахснинг лавозими
Ташкилот номи
Масъул шахснинг ФИШ
Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):
Олийгоҳ номи, мутахассислиги, диплом рақами ва санаси
келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман, объект(лар)нинг қурилиш-монтаж ишлари бошланмаганлиги тўғрисида кафолат бераман ҳамда оммавий офертани қабул қиламан».
4-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электр таъминоти лойиҳасини келишиши мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.»;
«қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;»;
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.»;
23-банднинг биринчи хатбошиси «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Электр таъминоти лойиҳасини, кўриб чиқиш ва келишиш натижалари тегишли равишда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекциянинг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЭРИ билан тасдиқланган куни лойиҳа ташкилотларига, электр таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда юборилади.
Ўзэнергоинспекция ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган муддатларда электр таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади:»
4-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Газ таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
«газ таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
«23. ҲГК ушбу Регламентнинг 3-иловасига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни давомида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
25-бандга «ҲГК томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин;
4-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Иссиқлик таъминоти лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
«иссиқлик таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
«22. Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
24-бандга «иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан кейин «иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари қўшилсин.
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш;
сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси мазкур Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишилиши мумкин»;
«сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳа ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса»;
«11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно»;
21-банднинг биринчи хатбошисидаги «тасдиқлайди» сўзи «тасдиқлайди, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
«23. СҚКХ ташкилоти ушбу Регламентга 3-иловага, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади»;
25-банд «СҚКХ ташкилоти томонидан лойиҳалаш ташкилотига» сўзларидан сўнг «сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолларда лойиҳа ташкилотига давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 16-бандидаги «(АРТ-1 ва АРТ-2)» сўзлари чиқариб ташлансин.