1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жорий этиладиган тартибга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер участкаларини ижарага бериш ҳоллари бундан мустасно;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
2. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
(2-банднинг «а» — «в» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
г) архитектура ва қурилиш ишларини амалга ошириш қисми бўйича:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини мажбурий экспертиза қилиш талаб этилмайди, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектлари бундан мустасно;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг бўлинмалари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш ҳамда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертиза қилиш бир вақтда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.12.00 Бошқа объектлар қурилиши]
лойиҳа ташкилотлари томонидан (муҳандислик-коммуникация тармоқлари ташкилотларидан ташқари) ишлаб чиқилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш қурилиш органлари томонидан бино, иншоот ва бошқа объектларнинг қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш жараёни билан бир вақтда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш уларни фойдаланишга қабул қилишга қадар Давлат хизматлари марказларига берилган аризаларга асосан амалга оширилади. Қабул қилиш якунланганидан сўнг Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма берилади.
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
аукцион ғолиби ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари томонидан ҳар чоракда ер участкасига нисбатан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги амалга оширилиб, натижалари зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган тартибнинг бузилиши давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишга оид қонунчиликка сўзсиз риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан таъсирчан жавобгарлик чораларини қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2019 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этсин ва келгусида уни ҳар ойда янгилаб борсин.
6. «Давергеодезкадастр» қўмитаси электрон харитани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонасининг учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ўрнатилган тартибда ер участкалари устидан мажбурий назорат учиб ўтишлар амалга оширилишини таъминласин.
7. «Давергеодезкадастр» қўмитаси 2020 йил 1 мартга қадар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш бўйича «YER AUKSION» электрон савдо майдончасини ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилишини;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ер участкаларини сотиш жараёнларининг «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасидан «YER AUKSION» электрон савдо майдончасига ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Давлат хизматлари марказларида жисмоний шахсларга фақатгина «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида бепул асосда фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғига уланган компьютер воситалари билан жиҳозланган махсус хоналарни тайёрласин;
«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш тартиби ва қоидаларини ёритиб берувчи тарқатма ахборот материалларини ишлаб чиқсин ва Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини улар билан жиҳозласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат хизматлари марказларининг махсус хоналарини компьютерлар ва зарур мебеллар билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни ҳудудий телерадиоканалларда трансляция қилиш учун белгиланган тартибда эфир вақтини ажратиш тавсия этилсин.
«Давергеодезкадастр» қўмитаси оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилсин.
10. «Давергеодезкадастр» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда «YERELEKTRON» ААТ ва «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасининг ишлашини такомиллаштириш чораларини кўрсин, бунда қуйидаги имкониятлар назарда тутилсин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
барча манфаатдор шахслар, шу жумладан учинчи шахслар томонидан Интернет тармоғи орқали кириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер участкалари ҳақидаги маълумотларни киритиш, шунингдек, ер участкасини танлаш материалларини келишиш жараёнини кузатиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
электрон онлайн-аукционнинг ноҳалол иштирокчилари, жумладан ер участкаси баҳосининг тўлиқ тўланишини кетма-кет икки марта таъминламаган иштирокчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни кейинги электрон онлайн-аукционга вақтинчалик қўймаслик;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига материалларни тайёрлаш ва келишиш жараёнини масофадан туриб ҳар ҳафталик мониторинг қилиш, шунингдек, ер участкаси материалларини келишишда ваколатли ташкилотларнинг рад этиши қонунийлигини ўрганиш мақсадида тизимга кириш имкониятини бериш.
11. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) давлат кадастри геоахборот тизимларини тайёрлаш ишларини тезлаштирсин ҳамда ҳар ойда кадастр объектлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этиб борсин.
«Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси мазкур банд ижросини таъминламаган ёки лозим даражада таъминламаган ваколатли органларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли органларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра давлат кадастрини юритиш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
ўз вақтида ўзлаштирилмаган ер участкаларини ишлатилмаётган объектларга тенглаштириш ҳақидаги таклифларни;
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни, шунингдек, қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ер участкаларини ушбу қарорга мувофиқ бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 август,
ПҚ-4427-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 07/19/4427/3653-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)