1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги бир неча йиллар давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ва тартибга солиш жараёнларини такомиллаштиришга, қулай бизнес муҳитини ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди. Охирги 5 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146 ўриндан 76 ўринга кўтарилди.
Шу билан бирга, амалиётда, хусусан қурилишга рухсатномалар олишда, мулкни рўйхатдан ўтказишда ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.
«Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида мамлакатнинг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чоралар кўриш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
а) Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
б) 2022 йилга келиб республиканинг 20-ўринга эришишини назарда тутувчи Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини яхшилашнинг «Бизнес юритишни яхшилаш — 2022» мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2019 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
а) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида — банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида банк ҳисоб рақамларини масофадан туриб очиши мумкин;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 августдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 06/22/197/0765-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.09.00 Саноатдаги, қурилишдаги ҳамда иссиқлик ва электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
в) электр таъминоти тизимига уланиш соҳасида — истеъмолчиларни электр таъминотидан рухсатсиз узганлик учун иқтисодий санкциялар қўлланилади;
г) мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳисобини юритиш учун ариза экстерриториаллик принципи асосида берилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
жисмоний ва юридик шахслар кўчмас мулк объектлари бўйича битим ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини олиш билан боғлиқ бўлган гувоҳномаларни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилганда, нотариал идоралар мажбурий тартибда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани ва тегишли ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ахборот-коммуникация тизимлари орқали бепул асосда юборади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун электрон шаклда мурожаат қилиш ва тайёрлаш механизмини жорий этиш орқали қоғоз шаклида мурожаат қилиш ва кадастр йиғмажилдини бериш тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
д) миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш соҳасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
акциядорларга йирик битим ва аффилланган шахслар билан қиймати жамият соф активлари миқдорининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил қилувчи битим тузиш натижасида жамиятга етказилган зарар учун кузатув кенгашининг манфаатдор аъзосини суд тартибида жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилади;
масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият фаолияти юзасидан қайсидир масалада келишувга эришилмаганлиги сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овоз бўлмаганда, вужудга келган зиддиятли вазият суд тартибида ҳал қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.01 Инвестиция воситачиси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.07 Депозитарий]
акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали тўлаш механизми жорий этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.02.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги товарларни сертификатлаштириш]
е) халқаро савдо соҳасида — товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг ариза-декларацияси асосида, ариза топширилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам амалга оширилади;
ж) контрактлар ижросини таъминлаш соҳасида:
иқтисодий судда низоларни ҳал қилиш усули сифатида судгача мажлис ўтказиш имконини берувчи тартиб жорий этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни, шу жумладан давлат божини ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизими жорий этилади.
3. 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилиши ёки ҳужжатларнинг муҳр билан тасдиқланишини талаб қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида хабардор қилиш механизмини жорий этиш орқали уларни амалга ошириш учун рухсатнома олиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
оммавий офертани жорий этиш орқали қурилиш соҳасини назорат қилувчи ҳудудий инспекциялар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузиш тартиблари бекор қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Бош прокуратуранинг 2020 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
шаҳарсозлик фаолияти объектини қуришни лойиҳалаштириш учун меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ер участкасини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрланаётганда амалга оширилади ва аукцион ғолибига бепул асосда берилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг қиймати маҳаллий бюджет маблағларидан, кейинчалик харажатларни ер участкасини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган маблағлардан қоплаш орқали тўланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2020 й., 06/20/6003/0708-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 майга қадар электрон рақамли имзо билан бир қаторда, шу жумладан мобиль қурилмаларда шахсни идентификация қилишнинг замонавий шаклларини қўллаш имкониятлари юзасидан асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
6. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига — «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва Мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига — «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмак воситалари ва кредитларини жалб қилиш бўйича зарур ташкилий-амалий чоралар кўрилишини таъминлаш юзасидан;
«Йўл харитаси»да кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига — чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилиши ва «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда «Йўл харитаси»ни амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини тизимли равишда ўрганиб борсин, бунда тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминламаган ҳамда кечикишларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан аниқ таъсир чораларини қўлласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПФ-5687-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботидаги индикаторлар доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини ҳамда аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига тушунтирилишини таъминласин.
9. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.