Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
1. «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорни (рўйхат рақами 1534, 2006 йил 3 январь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 03-01/7-1389-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 22 октябрдаги 01/00-04/09-8294-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2019 йил 21 октябрдаги 84-02-7681-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 41-сон, 5067-сон, 84-01-1375-сон «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1534, 2006 йил 3 январь);
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2006 йил 11 сентябрдаги 28-сон, 11/2870-сон, 01-280-сон «Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1534-1, 2006 йил 3 октябрь).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.