2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 октябрда 1534-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 28 октябрдаги 489-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1534-2, 28.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли «Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда таълим муассасаларида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича тўпланган тажрибаларни ва педагоглар жамоатчилигининг таклифларини инобатга олган ҳолда қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 41, 5067 ва 84-01-1375-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомга (2006 йил 3 январь, рўйхат рақами 1534 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 1-сон, 5-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.