ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 январда 1534-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 28 октябрдаги 489-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1534-2, 28.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига хақ тўлаш такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.