1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонига мувофиқ ҳамда донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чикарувчиларни қўллаб-қуватлаш ва нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2020 йил 1 июлгача:
донни қайта ишлаш корхоналари томонидан ун ишлаб чиқаришда маҳаллий дон қийматини чиқариб ташлаган ҳолда, тушумлар ҳажмидан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиладиган айланмани аниқлаш тартиби сақлаб қолинади;
фақат маҳалий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш қўшилган қиймати солиғидан озод қилинади;
б) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда қўшилган қиймати солиғига тортилган донни қайта ишлаш корхоналари қўшилган қиймати солиғи бўйича солиққа тортиладиган айланмани Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
829-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомнинг 16-бандидаги «Жамғарма даромадлари» сўзларидан кейин «(Тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлардан тўлов манбаида солиққа тортиладиган фоизлардан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «MAN» оғир юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 мартдаги 66-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 12- сон, 136-модда) рус тили матнидаги 7-банди кўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Освободить от таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и сборов за таможенное оформление) товары, не производимые в Республике Узбекистан и ввозимые СП ООО «JV MAN Auto-Uzbekistan» и ДП «ТошИЭСкурилиш» АО «Узбекгидроэнергокурилиш» для реализации проекта по освоению производства кабин для большегрузных автотранспортных средств «MAN» по перечням, утверждаемым в установленном порядке».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 6-бандида:
а) бешинчи хатбоши «(қўшилган қиймат солиғидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қўйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 138-сон қарори 9-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хом ашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш. Бунда республикага олиб келинадиган махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғига тортилади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорининг 3 бандида:
а) «(қўшилган қиймат солиғидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) қўйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида «манбаларидан» сўзидан кейин «(Тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 114-ф-сон фармойишининг рус тилидаги матни 4-бандидаги «за исключением» сўзларидан кейин «налога на добавленную стоимость и» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 16 июлдаги 591-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)