Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Сут саноатини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда сутни қайта ишлаш корхоналарининг фермер хўжаликлари билан кооперациясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари
рўйхатига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.