Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
бир ҳафта муддатда солиқ тўловчиларга ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали етказсин;
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 декабрь,
1065-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 январдаги 56-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 09/19/56/2534-сон)
* қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.
** ишлаб чиқариш ва реализация қилишда.
*** шунингдек, импорт бўйича — 2019 йил 1 октябргача.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 591-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/591/3439-сон)