1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жахон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бир ой муддатда:
тизим (SAIDI) ишлашидаги узилиш ўртача давомийлигининг индекслари ва тизим (SAIFI) ишлашининг ўртача тез-тез узилиши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан амалдаги узилишлар ҳақидаги якуний ҳисоботни вазирлик расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ҳар чоракда жойлаштириш имконини берадиган тартибни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
567-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
«Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади);
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш;
истеъмолчилар электр қурилмаларини электр тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
Бунда Далолатномани ушбу Регламент билан белгиланган тартибда расмийлаштириш ва тасдиқлаш даврида электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланади, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланади, электр таъминоти шартномаси тузилади ва истеъмолчи электр қурилмаларига кучланиш берилади.
5. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) ҳузуридаги электр тармоқларига юридик ва жисмоний шахслар электр қурилмаларини улаш хизматларини кўрсатиш хизмати:
техник шартларни ишлаб чиқади;
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун бошқа лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқади;
электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади):
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишади;
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари электр қурилмаларининг тайёрлигини аниқлайди ва кейинчалик Далолатномани имзолайди;
г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашда иштирок этади»;
6-банддаги «Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
«Қуввати 20 кВтгача бўлган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича қурилиш-монтаж ташкилотлари билан шартномаларни ЯИДХП орқали тузиш ҳуқуқига эга ва ушбу ташкилотлар ЯИДХПда кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг нархлари тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этади»;
«20. Электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан ушбу ишларни бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади»;
23-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўздавэнергоназорат» ДИга» сўзлари «Ўзэнергоинспекцияга» (янги объект қурилишида қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш доирасида амалга оширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«25. Электр таъминоти лойиҳасининг ҲЭТК томонидан кўриб чиқилиши ва «Ўзэнергоинспекция» билан келишилиши бир вақтнинг ўзида электр қурилмаларнинг кучланишига боғлиқ ҳолда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш натижалари тегишли равишда ҲЭТК ва «Ўзэнергоинспекция»нинг ЭРИси билан тасдиқланади ва ЭРИ билан тасдиқланган куни лойиҳа ташкилотларига ЯИДХП орқали электрон кўринишда юборилади.
«Ўзэнергоинспекция» сўровнома келиб тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган муддатларда электр таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади:
уч иш кунида — кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалар учун;
етти иш кунида — кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалар учун»;
«271. Агар мазкур Регламентнинг 25-бандида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг ҲЭТК электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқмаса ёки «Ўзэнергоинспекция» электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ёки келишиш рад этилганлиги тўғрисида хулоса бермаса, электр таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.
Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан электр таъминоти лойиҳаси кўриб чиқилгани ва келишилгани тўғрисида билдиришнома берилади»;
«5-§. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улаш далолатномасини расмийлаштириш ва тасдиқлаш тартиби.»;
«Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш учун жойига чиқиш тўғрисида билдиришнома автоматик равишда «Ўзэнергоинспекция»га юборилади»;
«32. «Ўзэнергоинспекция» жойларга чиқиб, бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари (ҳужжатлари) электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги, шунингдек, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади»;
қуйидаги мазмундаги 321-банд қўшилсин:
«321. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади»;
«33. «Ўзэнергоинспекция» билдиришнома тушган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади:
уч иш кунида — кучланиши 1000 Вгача (1 кВ) бўлган электр қурилмалари учун;
етти иш кунида — кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун.
34. Рухсатнома бериш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, электр энергетика соҳасидаги техник шартлар ва амалдаги техник норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари рад этиш сабабларини бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га электр қурилмаларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» электр қурилмаларни билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
35. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 33-34-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва «Ўзэнергоинспекция» Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани ҲЭТК, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади»;
«41. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида ҲЭТК ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини Бюро, «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси ҲЭТК томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади»;
Қуйидаги мазмундаги 411 — 413-бандлар қўшилсин:
«Далолатнома мазкур Регламентнинг 41-бандида назарда тутилган томонлар имзолаган кунда:
истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 0,4 кв бўлган электр тармоқларига улашда — тегишли электр таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан;
истеъмолчи электр қурилмаларини кучланиши 6 — 10 кв ва ундан юқори бўлган электр тармоқларга улашда — тегишли ҲЭТК раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
412. Электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини қуввати 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига улаш Далолатномаси мазкур Регламентнинг 5-параграфида назарда тутилган тартибда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштирокисиз расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
413. 20 кВтгача бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини улашда «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзоланиши талаб этилмайди»;
«46. Техник шартларни, шу жумладан қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, Далолатномани расмийлаштириш ва тасдиқлаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно»;
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловада:
III. «Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш» бўлимида:
4 ва 5-босқичнинг «Чора-тадбирлар» устунидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИга» сўзлари «Ўзэнергоинспекция»га» сўзи билан алмаштирилсин;
5-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
V. «Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш, электр таъминоти шартномасини тузиш ва кучланишни етказиб бериш» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар қўшилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш БАЁННОМАСИ
(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалар эгасининг номи (тегишлиси чизилсин))
2.1.2. Электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс
_____________
_____________
(лавозими)
(Ф.И.О.)
20 __-йил «____» ______ даги ___-сон буйруқ билан тайинланган.
У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовидан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил «____» ________ да ўтиб, унга ____ В электр қурилмаларда ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича _______ гуруҳ берилган.
2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги___________________________
2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларни етарли эканлиги ________________________________
2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):
тасдиқланган принципиал электр схемаси _____________________________________________________;
2.2.4. Электр хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларнинг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати _____________________________________________
2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати _____________________________________________________________________________________
2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати
2.2.9. Куч трансформаторлари _____________________________________________________________
2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)
3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса _______________________________________________________________________
Электр таъминоти лойиҳасига кўра ҳисобланган қувват ________ кВт.
Ушбу билан тасдиқланмоқдаки, истеъмолчининг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (электр таъминоти корхонаси) электр тармоқларига уланиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган.
Томонларнинг имзолари:
ҲЭТКдан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
Бюродан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
20___ йил «___»_________ даги ___-сон истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси асосида:
«Ўзэнергоинспекция»дан
____________________
____________________
(имзо)
(сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан
_________________________(имзо)
________________________ (сана)
Истеъмолчидан
________________________(имзо)
_________________________ (сана)
Изоҳ:
1. «Ўзэнергоинспекция» истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВт дан юқори бўлган электр қурилмаларини улашда мазкур Далолатномани расмийлаштириш ва имзолашда иштирок этади.
2. Субистеъмолчилар электр қурилмаларини истеъмолчилар электр тармоқларига улаш мазкур Далолатномада назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади»;
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
5. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда иссиқлик таъминоти корхонаси деб аталади) ҳузуридаги иссиқлик тармоқларига юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини улуш хизматларини кўрсатиш хизмати:
техник шартларни ишлаб чиқади;
иссиқлик таъминоти лойиҳасини техник шартларга мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади;
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди»;
6-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзенергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банднинг тўртинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзенергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 261-банд қўшилсин:
«261. Агар сўровнома тушган кундан бошлаб, мазкур Регламентнинг 22-бандида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишмаса, иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.
Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш тўғрисида билдиришнома берилади»;
«Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини жойига чиққан ҳолда техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаги билдиришнома автоматик равишда «Ўзенергоинспекция»га юборилади»;
«29. «Ўзенергоинспекция» билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади»;
Қуйидаги мазмундаги 291-банд қўшилсин:
«291. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади»;
«30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
31. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади»;
«32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш «Ўзэнергоинспекция»ни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.»;
36-банддаги «икки « сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
«37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.
Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги 371-банд қўшилсин:
«371. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади»;
43-банддаги «иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш ва» сўзлари «истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-бандда ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловадаги V. «Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобини муҳрлаш, иссиқлик таъминоти ва иссиқликни бериш шартномасини тузиш» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар қўшилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Истеъмолчилар иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш БАЁННОМАСИ
1.2.4. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (МТП, ШТП), техник ва муаллифлик назорати эгасининг «___»_____________ _____ й.даги имзоси ва муҳри билан тасдиқланган паспорти расмийлаштирилгандан сўнг фойдаланишга рухсат берилади:
1.2.5. Иссиқлик истеъмолининг ички тизими қабул қилиш далолатномаси билан тақдим этилади:
2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:
2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:
2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш ____________________________________ _____________________________________________________________ томонидан амалга оширилади.
(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг н�ми (кераклигининг тагига чизинг))
2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс ________________________________________________
20 ____ й. «____»_________даги ____- сон буйруқ билан тайинланган.
20____ й. «____»________даги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги _____________________ — сон ёзуви.
2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.
Томонларнинг имзолари:
иссиқлик таъминоти корхонасидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Ўзэнергоинспекциядан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Аризачидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Изоҳ: Субистеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш далолатномаси, мазкур Далолатнома талаблари асосида расмийлаштирилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):
«Юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки электр қурилмалар мулкдори алмашганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи — электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий аферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади»;
«32. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва уларга кучланиш бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги аниқланганда, ушбу электр қурилмалар қоидабузарликлар бартараф этилгунича ва мазкур бузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгунича электр тармоқларидан дарҳол узилади.
33. Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш «Ўзэнергоинспекция» томонидан уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангани, текширилган схемалар ва ҳисобга олиш приборлари пломбалангандан кейин, шунингдек, электр таъминоти шартномаси тузилганидан сўнг амалга оширилади.
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштирокисиз амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмалари электр тармоқларига қонун ҳужжатларида билан белгиланган тартибда уланади.
34. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайдиган «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлмайди»;
«1601. Мазкур Қоидаларнинг 70, 117, 118, 130, 154 — 159-бандларида назарда тутилмаган сабабларга кўра электр энергиясидан ўчирганлик учун ҲЭТКка нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади»;