1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жахон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бир ой муддатда:
тизим (SAIDI) ишлашидаги узилиш ўртача давомийлигининг индекслари ва тизим (SAIFI) ишлашининг ўртача тез-тез узилиши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан амалдаги узилишлар ҳақидаги якуний ҳисоботни вазирлик расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ҳар чоракда жойлаштириш имконини берадиган тартибни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 июль,
567-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон)
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
5. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда иссиқлик таъминоти корхонаси деб аталади) ҳузуридаги иссиқлик тармоқларига юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини улуш хизматларини кўрсатиш хизмати:
техник шартларни ишлаб чиқади;
иссиқлик таъминоти лойиҳасини техник шартларга мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади;
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди»;
6-банддаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзенергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банднинг тўртинчи хатбошидаги ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзенергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 261-банд қўшилсин:
«261. Агар сўровнома тушган кундан бошлаб, мазкур Регламентнинг 22-бандида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишмаса, иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилган деб ҳисобланади.
Бунда Давлат хизматлари маркази томонидан зудлик билан иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш тўғрисида билдиришнома берилади»;
«Иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини жойига чиққан ҳолда техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаги билдиришнома автоматик равишда «Ўзенергоинспекция»га юборилади»;
«29. «Ўзенергоинспекция» билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади»;
Қуйидаги мазмундаги 291-банд қўшилсин:
«291. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш баённомаси (кейинги ўринларда Баённома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади»;
«30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва тегишли ташкилотлар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборади.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги билдиришномани ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолаш имконияти тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишда, «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатномани имзолашни рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
31. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги билдиришномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади»;
«32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш «Ўзэнергоинспекция»ни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.»;
36-банддаги «икки « сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
«37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
Далолатномани имзолашнинг келишилган санаси иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган кундан кечикмасдан имзоланади.
Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги 371-банд қўшилсин:
«371. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади»;
43-банддаги «иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш ва» сўзлари «истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-бандда ««Ўздавэнергоназорат» ДИ» сўзлари «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловадаги V. «Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобини муҳрлаш, иссиқлик таъминоти ва иссиқликни бериш шартномасини тузиш» бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар қўшилсин:
«Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Истеъмолчилар иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш БАЁННОМАСИ
1.2.4. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (МТП, ШТП), техник ва муаллифлик назорати эгасининг «___»_____________ _____ й.даги имзоси ва муҳри билан тасдиқланган паспорти расмийлаштирилгандан сўнг фойдаланишга рухсат берилади:
1.2.5. Иссиқлик истеъмолининг ички тизими қабул қилиш далолатномаси билан тақдим этилади:
2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:
2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:
2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш ____________________________________ _____________________________________________________________ томонидан амалга оширилади.
(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг н�ми (кераклигининг тагига чизинг))
2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс ________________________________________________
20 ____ й. «____»_________даги ____- сон буйруқ билан тайинланган.
20____ й. «____»________даги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги _____________________ — сон ёзуви.
2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.
Томонларнинг имзолари:
иссиқлик таъминоти корхонасидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Ўзэнергоинспекциядан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Аризачидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Изоҳ: Субистеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик тармоқларига улаш далолатномаси, мазкур Далолатнома талаблари асосида расмийлаштирилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):
«Юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки электр қурилмалар мулкдори алмашганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи — электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий аферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади»;
«32. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва уларга кучланиш бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги аниқланганда, ушбу электр қурилмалар қоидабузарликлар бартараф этилгунича ва мазкур бузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгунича электр тармоқларидан дарҳол узилади.
33. Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш «Ўзэнергоинспекция» томонидан уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангани, текширилган схемалар ва ҳисобга олиш приборлари пломбалангандан кейин, шунингдек, электр таъминоти шартномаси тузилганидан сўнг амалга оширилади.
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштирокисиз амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмалари электр тармоқларига қонун ҳужжатларида билан белгиланган тартибда уланади.
34. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайдиган «Ўзэнергоинспекция» ва унинг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлмайди»;
«1601. Мазкур Қоидаларнинг 70, 117, 118, 130, 154 — 159-бандларида назарда тутилмаган сабабларга кўра электр энергиясидан ўчирганлик учун ҲЭТКка нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади»;