1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
7.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
8.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
11.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
12.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
13.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
14.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
биринчи қисмидан «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятларининг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидирлар. Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳамда таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин»;
1-банди қуйидаги мазмундаги «я» кичик банди билан тўлдирилсин:
«я) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилганлик учун»;
«о» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «с» кичик банди билан тўлдирилсин:
«с) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилганлик учун».
3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 36-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда; 1997 йил, № 2, 69-модда; 1998 йил, № 1, 17-модда; 1999 йил, № 1, 5-модда):
«Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги махсус даволаш-олдини олиш муассасаларида мажбурий даволаш белгилаб қўйилсин»;
иккинчи қисмидаги «алкоголизм ёки гиёҳвандликка» деган сўзлар «алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 2-моддасининг биринчи қисмидаги «алкоголизмга ёки гиёҳвандликка» деган сўзлар «алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-моддасидан «ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка қарши курашувчи комиссияларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 4-моддасининг биринчи қисмидаги «бемор яшаб турган жойдаги» деган сўзлар «бемор яшаб турган жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда):
1) 47-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сувдан фойдаланиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, сув объектларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустаснодир»;
2) 48-моддасининг учинчи қисми «(ширкатлари)» деган сўз «(ширкатлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 244-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 18-моддасининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Маҳсулот белгисининг эгаси ушбу белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда, шу жумладан ундан ўзга шахслар фойдаланишига рухсат бериш ёки тақиқлаб қўйишда мутлақ ҳуқуққа эгадир. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат мутлақ ҳуқуқ ҳам товар белгисининг эгасига тегишлидир.
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган маҳсулот белгисидан унинг эгаси рухсатисиз ҳеч ким фойдалана олмайди.
Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартиш киритишга фақат унинг эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисининг эгасига тегишлидир».
6. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 252-модда) 30-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва етказилган зарарнинг ўрни қопланишини» деган сўзлар «етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ва кўрилган маънавий зарар учун товон тўланишини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 327-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 15-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳамма учун очиқ бўлган статистик маълумот мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлаб туришлари шарт».
8. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 1998 йил 28 августдаги Қонун билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 167, 168-моддалар; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 122-моддасининг учинчи қисмидаги «унга берилган лицензия бекор қилинади» деган сўзлар «унга берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2) қуйидаги мазмундаги 1791-модда билан тўлдирилсин:
«1791-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 264-моддасининг биринчи қисмидаги «165» рақами чиқариб ташлансин, «1762» рақами эса «1762, 1791» рақамлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
12. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда):
1) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Бошқарув аъзоларини (Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бундан мустасно) Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Олий Мажлиснинг Кенгаши тасдиқлайди»;
«Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимидан озод қилинадилар».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
13. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11—12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5—6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда):
1) 15-моддаси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин»;
2) 40-моддасининг бешинчи қисмидаги «бирлашишлари мумкин» деган сўзлар «ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин.
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.
Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин»;
4) 773-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
5) 985-моддасининг биринчи қисмидаги «шахсга етказилган зарар» деган сўзлар «шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг Қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг Қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
Зарар ушбу Кодекснинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади»;
7) 991-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин»;
8) 1102-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади»;
«1103-модда. Товар белгисидан фойдаланиш ва унинг дахлсизлиги ҳуқуқи
Товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
Товар белгисини Қонунда белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.
Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир»;
10) 1078-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
14. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда) иккинчи моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидирлар».
15. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 135-модда):
1) 54-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
2) 56-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари кучига ёки ҳамжиҳатлик принципига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда фойдаланадилар»;
16. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда) 15-моддаси бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси «қуйидаги ҳолларда» деган сўзлардан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг, адлия бошқармасининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори, шунингдек» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
17. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда):
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилганидан бошлаб суд ҳукми Қонуний кучга киргунга қадар ёхуд оқловчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар;
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда;
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда, лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.
Лицензияловчи орган адвокат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас, адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллар бундан мустасно.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни адвокат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Лицензияни бекор қилиш лицензияни берган орган томонидан қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг аризасига биноан;
агар адвокат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахсга нисбатан суд чиқарган айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор у берилган санадан эътиборан амал қилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин»;
2) 15-моддаси учинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш (лицензия берган орган томонидан малака комиссиясининг қарорига асосан)»;
«16-модда. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, лекин агар мижоз талаб қилса аввал қабул қилинган топшириқ бажарилиб бўлгач;
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
адвокат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
адвокат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда;
адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.
Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади».
18. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 54-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда) 10-моддасининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши Қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш ёки бундай бузишнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақида, монополияга қарши Қонун ҳужжатларига хилоф шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, монополияга қарши Қонун ҳужжатларини бузиш натижасида қўлга киритилган маблағларни (даромадни, фойдани) олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш».
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
19. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 108-модда) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-модда. Ахборот олишни таъминлаш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонун ҳужжатлари билан, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беришга мажбурдир. Ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади».
20. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 4-5, 153-модда):
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи соддалаштирилган солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ тўлаш тизимига ўтишлари мумкин»;
иккинчи қисми «ҳуқуқи» деган сўздан кейин «микрофирмалар ва» деган сўз билан тўлдирилсин;
2) 71-моддаси қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:
«42) импорт бўйича олиб келинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар».
21. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда):
1) 24-моддасининг учинчи қисмидаги «ушбу Кодекс 59-моддасининг еттинчи қисмида» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «уч йил» деган сўзлар «беш йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «чақириб олиниши» деган сўзлар «унинг амал қилиши тугатилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 69-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак»;
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганида — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
якка тартибдаги тадбиркорнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни божхона органи белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
божхона органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Божхона органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.
Лицензия амал қилишининг тугатилиши суд томонидан асоссиз деб топилган ҳолларда божхона органи лицензиат олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади»;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
божхона органининг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда;
юридик шахс қайта тузилганда — лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган божхона органи томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади.
Божхона органи лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт»;
7) 72-моддасидаги ва 74-моддасининг иккинчи қисмидаги «чақириб олиш», «чақириб олинган» деган сўзлар тегишинча «лицензиянинг амал қилишини тугатиш», «унинг амал қилиши тугатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини божхона органи бекор қилиши ёхуд унинг амал қилишини тугатиши ёки тўхтатиб туриши мумкин»;
«Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тугатилиши мумкин»;
саккизинчи қисмидаги «чақириб олинган» деган сўзлар «унинг амал қилиши тугатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 132-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидаги ва 186-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «лицензияни ёки малака аттестатини чақириб олиш» деган сўзлар «лицензиянинг ёки малака аттестатининг амал қилишини тугатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясисиз ёки агар бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган бўлса ёхуд штатида божхона расмийлаштируви бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг малака аттестатига эга мутахассис бўлмагани ҳолда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш, «божхона брокери» номидан ўз номида, рекламасида ёки бошқа ахборотида фойдаланиш ёхуд малака аттестатига эга бўлмаган ёки суд қарорига кўра бундай аттестатдан маҳрум қилинган ёки малака аттестати бекор қилинган ёхуд агар бундай аттестатнинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган шахс томонидан божхона брокери номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни содир этиш ёхуд божхона брокери томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди шунингдек бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар бундан мустасно —
лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона брокери ёки унинг мутахассиси томонидан қонун билан қўриқланадиган маълумотлар ёки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бундай маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу жумладан бунга ваколати бўлмаган давлат органларига бериш —
лицензиянинг амал қилишини тугатиб, божхона брокерига энг кам иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясисиз ёхуд агар бундай лицензия бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган ёки тўхтатиб турилган бўлгани ҳолда божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ёхуд божхона ташувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қалбаки ҳужжатлар тақдим этилиши натижасида олинган лицензиядан фойдаланиш, худди шунингдек бундай фаолиятга оид бошқа шартларни бузиш, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар бундан мустасно, —
лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай, божхона ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона ташувчиси ёки унинг ходими томонидан қонун билан қўриқланадиган маълумотлар ёки махфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиш, бундай маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахсларга, шу жумладан бунга ваколати бўлмаган давлат органларига бериш —
лицензиянинг амал қилишини тугатиб, божхона ташувчисига энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
номидаги «Лицензияни ёки малака аттестатини чақириб олиш» деган сўзлар «Лицензиянинг ёки малака аттестатининг амал қилишини тугатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо бериш ҳақидаги қарор ижрога қаратилган пайтдан эътиборан амал қилиши тугатилган лицензия ёки малака аттестати ҳақиқий эмас деб ҳисобланади»;
иккинчи қисмидаги «ўн беш» деган сўз «ўн» деган сўз билан алмаштирилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
22. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 86-модда):
12-моддаси қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаганлари тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
23. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда):
1) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Деҳқон хўжалиги ер участкасини олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилгандан кейин, дов-дарахтлар, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг ёхуд уларни бошқа жойга кўчириш ёки бошқа бинолар ва иншоотлар қуриш қиймати ҳамда бошқа барча харажатлар (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда тўланган ҳолда йўл қўйилади»;
2) 19-модданинг учинчи қисми «хўжалик фаолиятига» деган сўзлардан кейин «шу жумладан улар томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
24. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда):
1) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«текширишларни қайд этиш дафтари» — ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган махсус дафтар»;
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишлари лозим.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига белгиланган намунадаги махсус гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлгани тақдирда йўл қўйилади.
Текширувга аудиторлик ташкилотлари ва (ёки) экспертлар жалб этилгани тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан назорат қилувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва (ёки) эксперт ўртасидаги шартноманинг кўчирма нусхаси албатта тақдим этилади. Шартномада аудитор ва (ёки) экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак. Аудитор ва (ёки) эксперт хулосасининг тўғрилиги ва унинг Қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун аудиторлик ташкилоти ва (ёки) экспертнинг жавобгарлиги тузиладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади. Аудиторлик текширувлари ва экспертизаларни ўтказиш харажатлари назорат қилувчи органлар ҳисобига амалга оширилади»;
«Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан тафтишдан ўтказиш учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади:
махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари.
Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим»;
4) 10-моддасининг иккинчи қисмидан «қоида тариқасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 12-моддасининг биринчи қисмидаги «назорат қилувчи органнинг буйруғи» деган сўзлар «мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:
«14-1-модда. Муқобил текширишлар
Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади»;
7) 16-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «органларнинг» деган сўздан кейин «текширувчи мансабдор шахсларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 18-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Хўжалик юритувчи субъектлар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин».
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
25. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда):
Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:
юридик шахснинг лицензия олиш пайтида ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар йўқлиги;
сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизм туфайли диспансер ҳисобида турувчи ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;
юридик шахс лицензия олиш пайтида тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди»;
лицензияловчи органларнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлари унинг томонидан бажарилмаганда;
юридик шахс қайта тузилганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига.
Лицензияловчи орган лицензиат томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаши шарт. Кўрсатилган муддат олти ойдан ошиши мумкин эмас.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиат бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт»;
3) қуйидаги мазмундаги 91-модда билан тўлдирилсин:
«91-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно;
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
рухсат этилган фаолият турини амалга ошириш қоидаларига риоя этиш юзасидан мажбуриятлар лицензиат томонидан бир йил ичида такроран бажарилмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияда белгиланган фаолият турига риоя этилмаганда;
лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда.
Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.
Лицензияни бекор қилиш лицензияни берган орган томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
лицензиатнинг аризасига биноан;
агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Лицензия суднинг қарорига биноан ҳам бекор қилиниши мумкин.
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан эътиборан амал қилади.
Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши ёки лицензия бекор қилиниши тўғрисидаги қарор мазкур қарорни қабул қилган лицензияловчи орган томонидан лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай асосланган далиллар билан етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак».
II. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг балоғатга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, № 13, 1-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида балоғатга етмаганларнинг жамоат тарбиячилари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, № 13, 2-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг балоғатга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялари тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасида балоғатга етмаганларнинг жамоат тарбиячилари тўғрисидаги Низомларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 31, 363-модда).
4. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 78-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 79-модда).
6. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонунига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 36-модда).
7. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 246-модда).
8. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг VIII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 11-12, 285-модда).
9. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг XII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда).
10. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 56-модда).
11. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни I бўлимининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда).
12. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда).
13. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни I бўлимининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда).
14. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 181-модда).
15. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда).
16. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил № 9, 229-модда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 декабрь,
175-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 9-10-сон, 179-модда; 2002 й., 1-сон, 11-модда; 12-сон, 220-модда; 2004 й., 1-2-сон, 11-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 260-модда; , 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2012 й., 1-сон, 5-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2020 й., 03/20/644/1415-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)