1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 78-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ушбу Қонун мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.
Қонун фойда (даромад) олишни кўзлаб иш олиб борадиган корхоналарнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди, бошқа корхоналар ва ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан муносабатларини тартибга солиб туради».
«жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар;
ширкат (жамоа) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари; хўжалик жамиятлари ва ширкатларига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларга қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа шаклларига асосланган корхоналар»;
давлат мулкига асосланган республика давлат корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси давлат корхоналари, вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар давлат корхоналари ва бошқа турдаги корхоналар»;
олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисобланиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«аралаш мулкка асосланган давлатлараро ва қўшма корхоналар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклига мансуб, тўлиқ ёки ҳиссабай йўсинда иштирок этишга асосланган бошқа корхоналар»;
2-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда тузилган бошқа турлари ҳам иш олиб бориши мумкин».
1-бандининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади».
«3. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатлар юридик шахслари ва фуқароларининг тўлиқ ёки ҳиссабай мулки бўлган корхоналарни (давлатлараро корхоналар ва қўшма корхоналарни) барпо этиш ҳамда улар фаолиятининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва давлатлараро шартномалар (битимлар) билан белгилаб қўйилади».
1-бандининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Корхона давлат рўйхатидан корхона жойлашган ердаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларида, башарти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўтказилади».
«1. Корхона юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар барпо этиш ва бу корхоналарнинг уставларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Корхона, шунингдек жорий ва ҳисоб-китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган шуъбалар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлинмалар барпо этиш ҳамда улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
2. Бундай корхоналар ва бўлинмаларни жойлаштириш масаласи давлат ҳокимиятининг тегишли маҳаллий идоралари билан амалдаги қонунларда белгиланган тартибда келишиб олинади».
2-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг устав билан бошқарилмайдиган барча муносабатлари ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади».
номи ва матнидаги «Корхонанинг мулкдори», «Мулкдор (мулкдорлар)», «Корхонанинг мулкдори (мулкдорлари)», «корхона мулкдори (мулкдорлари)» деган атамалар «Корхона мол-мулкининг эгаси», «Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари)» деган атама билан алмаштирилсин.
2-бандида «фуқаролар» деган сўз «Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«5. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар, башарти қонун ҳужжатларида ва уставда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бепул топшириш, ижарага беришга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг мулки бўла олмайдиган ёки улар фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш воситалари ва ўзга моддий бойликлар бундан мустасно».
«Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан корхонанинг мулкий ҳуқуқларини бузиш натижасида унга етказилган зарар суд ёки хўжалик суди қарорига кўра корхонага тўланади».
«2. Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш корхона мол-мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи ваколат берган идоралар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа идоралар орқали амалга оширади».
2-бандидаги «мамлакатдаги ва чет элдаги» деган сўзлар «республикадаги ва бошқа давлатлардаги» деган сўзлар билан, «дирекциянинг» деган сўз эса «маъмуриятнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
«2. Корхона кенгаши (бошқаруви)нинг ҳуқуқ ва бурчлари корхона мол-мулкининг эгаси ёки у ваколат берган идоралар тасдиқлайдиган Кенгаш (бошқарув) тўғрисидаги низом билан белгилаб қўйилади».
биринчи қисмидаги биринчи жумла «ўтади» деган сўздан кейин «ва қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда тортиб олинмайди» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
19. 19-модданинг 2-бандидаги «ҳужжатлари», 21-модда 4-бандининг биринчи қисмидаги ва 26-модда 2-бандининг иккинчи қисмидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонунлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«4. Иш ҳақи тўлаш, бюджетга тўловлар, шунингдек давлат мажбурий суғурта турлари юзасидан суғурта тўловлари ва нафақа фондига тўловлар барча корхоналар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ҳам биринчи галдаги тўловдир. Ҳисоб-китобларнинг бошқа турларини корхоналар тақвим тартибига мувофиқ амалга оширадилар»;
5-банди «бошқа корхоналарга» деган сўзлардан кейин «ёки банкларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-бандининг иккинчи қисмидаги иккинчи жумла «валюта маблағини» деган сўзлардан кейин «қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
1-бандининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхона амалдаги қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда давлат ижтимоий суғурта фондига ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондига пул ўтказиши шарт».
«2. Меҳнат жамоасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, корхонани барпо этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатлари, корхона устави, корхона маъмурияти (мол-мулки эгаси) билан меҳнат жамоаси ўртасида тузилган шартномалар билан белгилаб берилади.
Корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли умумий йиғилиш (конференция)дир».
«2. Республика ва маҳаллий давлат, жамоат ҳамда кооператив идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари корхонага дахлдор қарорлар қабул қилиш чоғида ва ўзларининг шу корхона билан муносабатларида ушбу Қонуннинг қоидаларига риоя этилиши учун жавобгардирлар»;
иккинчи қисми «Давлат идоралари» деган сўзлардан кейин «ва ўзга идоралар» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «давлат ҳакамлигига» деган атама «хўжалик судига» деган атама билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги охирги жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «3арарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низоларни хўжалик суди ўз ваколатларига мувофиқ ҳолда ҳал қилади».
«Давлат статистика ҳисоботининг шаклларини давлат статистика идоралари, бундай ҳисоботларни тақдим этиш тартибини эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди»;
2-банди «интизомий» деган сўздан кейин «маъмурий» деган сўз билан тўлдирилсин.
2-бандига «юкланган солиқ» деган сўзлардан кейин «молия» деган сўз, «давлат идоралари» деган сўзлардан кейин «аудиторлик хизматлари» деган сўзлар киритилсин.
1-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Юридик шахс — гаровга қўювчи қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг ижро муддатидан қатъи назар ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳуқуқини қўлга киритади»;
3-бандида «суд ёки давлат ҳакамлигига» деган сўзлар «хўжалик судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
34. 2-модданинг 2-бандидан, 34-модданинг 2-бандидаги иккинчи қисмидан «СССР Ҳукумати» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
35. 2-модданинг 2-бандидаги биринчи қисмида, 4 ва 8-модданинг 2-бандларида, 34-модданинг 2-бандидаги иккинчи қисмида «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети» деган атама «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган атама билан алмаштирилсин.
36. 26-модданинг 2-бандидан «Иттифоқ» деган сўз чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
862-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)