Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 16 августдаги 101-сон
буйруғи (рўйхат рақами 1401, 2004 й., 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 34-35-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1 ва 2-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Бош бухгалтер (бухгалтер)» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс (бухгалтер)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.