1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАЛАНСДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ (ЯНГИ ТАҲРИРДА) ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 августда 1401-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 230-сонли ««Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1401-5, 07.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 февралдаги 26-сонли «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2001 йил 5 апрель, рўйхат рақами 1023-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.