1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2038-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ҳамда рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сон қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 июнь,
01/19-10/27-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 июнь,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 21 июндаги 01/19-10/27, 21 -сон қарорига ИЛОВА
Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув функцияларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган шахслар;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.».
иккинчи хатбоши «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўздан кейин «ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш ва кўчмас мулк олди-сотдиси фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;»;
«ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;»;
«Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;»;
ўн иккинчи хатбошида «баҳолаш» деган сўздан кейин «, ҳужжатлаштириш» деган сўз билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш.».
5. 11-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Департаментга» ва «Департаментнинг» деган сўзлар тегишлича «махсус ваколатли давлат органига» ва «махсус ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 14-банддаги «Департамент» деган сўз «махсус ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Қуйидаги мазмундаги 162-банд билан тўлдирилсин:
«162. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан биржа аъзоларининг ходимлари:
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина риэлторлик ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши;
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб бориши лозим.».
8. 25-бандда «Департамент» деган сўз «махсус ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари.».
10. 291-банднинг биринчи хатбошиси «ва терроризмни молиялаштириш» деган сўзлардан кейин «ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.