1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 апрель,
ЎРҚ-475-сон
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўрмон тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ушбу Қонуннинг мақсади ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмонлар асосан экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаради.
4-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ўрмон — ўрмон фонди ерларидаги ўзаро таъсир кўрсатувчи ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган, экологик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга дарахтлар, буталар ва бошқа табиий объектлар (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) мажмуи;
ўрмонларни кўпайтириш — ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида дарахтлар ва буталарни экиш ҳамда етиштириш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш — ўрмонларга салбий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган фаолият;
ўрмонларни такрорий кўпайтириш — дарахт ва буталарнинг табиий муҳитда ўсиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон дарахтлари уруғлари ва кўчатларини плантация усулида экиш;
ўрмондан фойдаланувчилар — ўрмондан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
ўрмонларни қайта тиклаш — кесилган, ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ҳамда бошқа салбий таъсирлар оқибатида шикаст етказилган дарахт ва буталар ўрнида иқлим шароитларига мос келадиган дарахт ва буталар турларини экиш.
5-модда. Ўрмонларга бўлган мулкчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўрмонлар давлат мулки — умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш лозим ҳамда улар давлат томонидан муҳофаза қилинади.
6-модда. Давлат ўрмон фонди
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Барча ўрмонлар давлат ўрмон фондини ташкил этади.
Давлат ўрмон фонди:
давлат аҳамиятига молик ўрмонлардан, яъни давлат ўрмон хўжалиги органлари тасарруфидаги ўрмонлардан;
бошқа идоралар ва юридик шахслар фойдаланишидаги ўрмонлардан иборатдир.
7-модда. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек бошқа дарахтзор ва бутазорлар;
темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, уларни парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 76-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сонли «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
9-модда. Давлат ўрмон фонди участкалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
Давлат ўрмон фонди участкалари давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
2-боб. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
10-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш;
давлат назоратини амалга ошириш;
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
11-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари давлат ўрмон хўжалиги органларидир.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.04 Ўрмон тузиш. Ўрмонларнинг тоифаларга бўлиниши]
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади;
ўз ваколатлари доирасида қоидалар, нормалар ва нормативларни қабул қилади;
барча ўрмонларда ўрмон тузишнинг ягона тизимини белгилайди;
ўрмон фонди ерларида идоравий назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом»нинг 10-банди.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш, дарахтзор ҳамда бутазорларни кесиш, шунингдек асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун рухсатнома беради;
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни амалга оширади;
ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликларини юритиш, бошқариш ҳамда ривожлантиришни ташкил этади;
ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил этади;
ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида илғор илмий-техника ютуқларини жорий этади, ўсимликлар селекцияси ва уруғчилик бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;
манзарали, мевали дарахтлар ва буталарни етиштиришга, доривор ўсимликларнинг плантацияларини барпо этишга доир усулларни ишлаб чиқади, манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаштириш ҳамда стандартлаштиришнинг ягона тизими ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлайди;
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини, давлат ўрмон кадастрини белгиланган тартибда юритади;
ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалардан ва касалликлардан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини, ўрмонларнинг қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳамда ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқача тарзда бузилишларидан муҳофаза қилинишини таъминлайди;
ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришни, кўчат етиштиришни, доривор ўсимликлар йиғишни, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни ҳамда қайта ишлашни, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этади;
ўрмон хўжалиги соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом»нинг 12-банди.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида қоидалар, нормалар ва нормативларни тасдиқлайди;
давлат экологик назоратини амалга оширади;
ўрмон фондидан барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш материалларининг, ўрмон тузиш лойиҳаларининг, давлат ўрмон фондининг табиий ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади;
давлат ўрмон фонди участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда рухсатнома беради.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
15-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларини беради, бундан ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари, ерлари, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналарнинг, умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари мустасно;
пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормаларини давлат ўрмон хўжалиги органларининг тақдимномасига биноан тасдиқлайди;
ўрмонларнинг давлат ҳисоби ва давлат ўрмон кадастри юритилишини таъминлайди;
давлат назоратини амалга оширади;
ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
16-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг ўрмонларни муҳофаза қилишни, ҳимоя қилишни, кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни ва улардан фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
жамоатчилик назоратини амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши, давлат органларига кўмаклашиши мумкин.
3-боб. Ўрмонларни муҳофаза қилишни ва ҳимоя қилишни ташкил этиш
17-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.04 Ўрмон тузиш. Ўрмонларнинг тоифаларга бўлиниши;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]
Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қуйидагилар орқали амалга оширилади:
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ҳамда нормативларни белгилаш;
ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўрмондан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш;
ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;
ўрмондан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибнинг бошқа бузилишларининг олдини олиш;
хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишда ўрмонга зарарли таъсир кўрсатилишининг ёки унинг йўқ қилиб юборилишининг олдини олиш;
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Ўрмон тузиш ўрмонларни муҳофаза қилишни, ҳимоя қилишни, кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат ўрмон фонди участкаларининг чегараларини белгилаш ва давлат ўрмон фондининг ўрмондан доимий фойдаланувчилар фойдаланишидаги ҳудудининг ички хўжалигини ташкил этиш;
топография-геодезия ишларини бажариш ва ўрмонларни махсус харитага киритиш ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш;
ўрмонларнинг етилиш ёшини белгилаш, ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ ҳолда ўрмон дарахтларининг кесилиши ҳисоб-китобини, кесишларнинг миқдорларини ҳамда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари миқдорларини аниқлаш;
давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ҳамда техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш, дарахтлар ҳамда буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмондан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ҳамда эстетик мақсадларда, шунингдек экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш имкониятларини белгилаш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ва кўпайтириш борасидаги ишлар ҳажмини, шунингдек бошқа ўрмон хўжалиги ишлари ҳажмини аниқлаш;
ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.
Ўрмон тузиш лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилади, давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.08.00 Ов ва овчилик хўжалигини юритиш]
Ўрмон тузиш лойиҳалари ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликларини юритиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш, ўрмондан оқилона фойдаланишни, жорий ва истиқболга мўлжалланган режалаштиришни амалга ошириш учун асосий норматив-техник ҳужжатдир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмон тузиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда барча ўрмонларда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
19-модда. Ўрмонлар мониторинги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]
Ўрмонлар мониторинги ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашга, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўрмонлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом.
20-модда. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш амалга оширилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида юритилади.
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ягона тизим бўйича юритилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
Давлат ўрмон кадастри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий режими, миқдорий ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли кадастр ахбороти тизимидан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри]
Давлат ўрмон кадастри ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш мақсадида манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмон тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжаллангандир.
Давлат ўрмон кадастри давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ягона тизим бўйича юритилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом».
22-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги назорат
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратини хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда амалга оширади.
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Давлат ўрмон хўжалиги органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ўрмонни ундан фойдаланиш тартиби бузилишидан, шу жумладан ўрмонни қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳамда ўрмонга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатилишидан муҳофаза қилинишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Давлат ўрмон хўжалиги органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўрмонда ёнғиннинг олдини олиш, ёнғинга қарши курашишга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, зарур ҳолларда ёнғинни ўчириш учун аҳолини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўт ўчириш, ер қазиш техникасини ҳамда транспорт воситаларини жалб этади, ёнғин хавфи юқори бўлган даврда аҳолининг ўрмонда бўлишини ҳамда ўрмонларга транспорт воситалари ва бошқа воситалар киришини чеклайди ёки тақиқлайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этиши, иш жойларида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиши, ўрмонларда ёнғинлар чиққан тақдирда эса уларнинг ўчирилишини таъминлаши шарт.
24-модда. Ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунандалар, касалликлар ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалар, касалликлардан ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ўрмондан фойдаланувчилар томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади:
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, ёнғин чиққанда уни ўчириш чораларини кўриш;
ўрмон зараркунандалари, касалликлари ўчоқларини, саноат ва маиший чиқиндиларнинг ҳамда бошқа салбий омилларнинг таъсир доиралари ривожланишини ҳисобга олиш ва прогноз қилиш;
ўрмон зараркунандаларининг оммавий кўпайиш ва ўрмон касалликларининг тарқалиш ўчоқлари юзага келиши ҳамда кенгайишининг олдини олиш, ўрмонларнинг биологик жиҳатдан чидамлилигини ошириш тадбирларини ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалар, касалликлардан ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом» 11-бандининг е) кичик банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги Қоидалари.
25-модда. Ўрмон қўриқчилиги
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмон қўриқчилиги ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахслари айни вақтда давлат ўрмон хўжалиги органларининг инспекторларидир.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрмондан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини текширади;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўрмон қўриқчилигининг фаолият кўрсатиш тартиби ва давлат ўрмон хўжалиги органларининг ўрмон қўриқчилигини амалга оширувчи инспекторлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган «Ўрмон қўриқчилиги тўғрисида»ги низом.
26-модда. Ўрмон хўжалигини ташкил этишнинг асосий қоидалари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Ўрмон хўжалигини ташкил этиш:
ўрмонларнинг ҳимоя қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва бошқа фойдали табиий хусусиятларини сақлаш ҳамда кучайтиришни;
ўрмонлардан оқилона фойдаланишни;
ўрмонларни кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни, тур таркиби ва сифатини яхшилашни;
ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилишни, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишни;
ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашни;
ўрмонларнинг етилиш ёшини, кесиш усулларини ва ўрмондан фойдаланиш нормаларини белгилашни;
ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланишни таъминлаши керак.
Ўрмон хўжалигини ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилий-техник тадбирлар билан ҳам таъминланади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни қўриқланиш тоифаларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
4-боб. Ўрмонларни кўпайтириш, қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш
28-модда. Ўрмонларни кўпайтириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмонларни кўпайтириш ўрмондан фойдаланувчилар томонидан ҳудудларнинг сердарахтлигини ошириш, ўрмонларнинг тур таркибини яхшилаш, қимматли дарахт навларини кўпайтириш ва эрозия жараёнларининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар орқали махсус дастурлар бўйича амалга оширилади:
дарахтлар ва буталарнинг кўчатларини, уруғларини экиш;
тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини бажариш;
қимматли дарахт навларини кўпайтириш мақсадида илмий тадқиқотлар ўтказиш, манзарали, мевали дарахтлар ва буталар етиштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Ўрмонларни кўпайтириш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилади.
Ўрмонларни кўпайтириш учун бериладиган, қишлоқ хўжалигига ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмонларни қайта тиклаш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:
дарахтлар кесилган, ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ва бошқа салбий таъсирлар оқибатида зарарланган жойларда хўжалик жиҳатидан қимматли дарахтлар турларини мажбурий равишда экишни таъминлаш;
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қурғоқчиликка, зараркунандалар ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлашга доир тавсияларга риоя этиш;
ўрмонларнинг тур таркибини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ва ҳимоя хусусиятларини ошириш;
ўрмоннинг табиий равишда тикланиши учун қулай шароитлар яратиш;
ўрмонларнинг генетик фонди ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар]
Ўрмонларни қайта тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
30-модда. Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг тур таркибини яхшилаш, ўрмон мелиорацияси ва ўрмонларни плантация усулида етиштириш натижасида амалга оширилади.
5-боб. Ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидалари
31-модда. Ўрмондан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин.
Ўрмондан фойдаланиш умумий ёки махсус бўлиши мумкин.
Ўрмондан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул ва ўз эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда, ушбу Қонун 36-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган фойдаланиш турлари бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўрмондан махсус фойдаланиш учун ҳақ тўланади. Тўловлар миқдори ва уларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида»ги низом.
Ўрмондан фойдаланиш доимий ва вақтинча бўлиши мумкин.
Ўрмондан қисқа муддатли ёки узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар асосида давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмондан вақтинча фойдаланувчилардир.
Ўрмондан вақтинча фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — ўн йилгача бўлиши мумкин.
32-модда. Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бериш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.
Ўрмондан махсус фойдаланишни амалга оширишга рухсатнома, ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича йўл қўйилади, бундан ушбу Қонуннинг 47-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
33-модда. Ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларида ўрмон хўжалигини мустақил юритиш, ўрмондан фойдаланиш;
ўрмон фонди ерларидан, сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва тураржой бинолари ҳамда иншоотларини қуриш;
тайёрланган маҳсулотга ва уни реализация қилишдан олинган даромадга мулкдор бўлиш.
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар:
ўрмонларнинг муҳофаза қилинишини, ҳимоя қилинишини, кўпайтирилишини, такрорий кўпайтирилишини, қайта тикланишини, маҳсулдорлиги оширилишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаши;
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиши;
ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;
ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиши ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиши;
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни амалга ошириши;
ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;
34-модда. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
ўрмондан фойдаланишни ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кўрсатилган давлат ўрмон фонди участкалари доирасида, белгиланган муддатларда ва ўрмондан фойдаланиш турлари бўйича амалга ошириш;
белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш.
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар:
ўзларига бериб қўйилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиши;
ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши;
ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиши ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиши;
ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда давлат ўрмон фонди участкаларида биотехник тадбирларни амалга ошириши;
ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;
ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан аралашишга йўл қўйилмайди.
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тикланиши лозим.
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш оқибатида етказилган зарарларнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
36-модда. Ўрмондан фойдаланиш турлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Ўрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;
пичан ўриш;
чорва молларини ўтлатиш;
асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш;
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;
дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;
ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларида ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш чоғида давлат ўрмон фонди участкаларидаги дарахтзорлар ва бутазорларни ишлаб чиқариш-техник заруратдан келиб чиқмаган ҳолда кесиш тақиқланади.
Дарахтзорлар ва бутазорларни кесишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўрмон кесиш (ўрмон) чипталари асосида ва фақат ўрмонларни албатта қайта тиклаш шарти билан йўл қўйилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларига қараб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари.
Ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақаларида, чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонларида ўрмоннинг ҳолатини яхшилаш мақсадида парвариш қилиш учун кесишга йўл қўйилади.
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади.
Барча қўриқланиш тоифаларидаги ўрмонларда ёнғинга қарши оралиқ жой ҳосил қилиш билан боғлиқ кесишларга йўл қўйилиши мумкин, бундан давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналаридаги ўрмонлари мустасно.
Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш, плантацияларда ҳамда давлат ўрмон фонди участкаларида мақсадли фойдаланиш, саноат ва аҳолининг ёғочга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун етиштирилаётган тез ўсувчи дарахт ва буталарни кесиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ҳамда бошқа салбий таъсирлар оқибатида шикастланган ўрмонларни кесишга уларни танлаб ва санитария мақсадида кесиш тартибида йўл қўйилади.
38-модда. Пичан ўриш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўришга шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш учун майдонлар ўрмон тузиш лойиҳалари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш схемалари ва пичан ўришнинг календарь жадвали ҳисобга олинган ҳолда фойдаланишга берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Пичан ўриш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш Қоидалари.
39-модда. Чорва молларини ўтлатиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатиш шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда давлат ўрмон хўжалиги органлари берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонларида чорва молларини ўтлатишга йўл қўйилмайди.
Давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатишга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг камёб ва қимматли турлари табиий равишда такрорий кўпайишини, ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолишни, шунингдек эрозия жараёнларининг юзага келиш эҳтимолининг олдини олишни таъминлаш шарти билан йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Ҳайвонот дунёсини ҳайвонларнинг юқумли ва бошқа касалликларидан ҳимоя қилиш ҳамда улар тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатишга чорва молларини, уловларни (отлар, эшаклар, туялар) ва уларни қўриқловчи итларни ветеринария-лаборатория кўригидан ўтказиш шарти билан йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Чорва молларини ўтлатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш Қоидалари.
40-модда. Асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш
Юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон фонди участкалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича берилади.
41-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш
Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш мавжуд ўсимликлар ресурсларининг тугаб қолишига ҳамда ўрмон хўжалигига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади.
42-модда. Дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан давлат ўрмон фонди участкалари дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббалар йиғиш учун юридик ҳамда жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилиши мумкин.
43-модда. Ўрмон фонди ерларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш давлат ўрмон фондига зарар етказмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
44-модда. Ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.02 Ўрмон фондининг давлат ҳисоби]
Давлат ўрмон фонди участкаларидан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Давлат ўрмон фонди участкаларидан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.
Давлат ўрмон фондининг маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун берилган участкаларида ўрмондан фойдаланувчилар бу участкаларни ободонлаштиришга доир тадбирларни ўрмонларни ҳамда табиий ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарти билан ўтказади.
Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
46-модда. Экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш
Давлат ўрмон фонди участкаларидан экологик туризмни ривожлантириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Фуқаролар ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартибида ўрмонларда бўлиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ўз эҳтиёжлари учун йиғиш ҳуқуқига эга.
Ўрмонларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, таркибида гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғиш тақиқланади.
Фуқаролар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этиши, дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига шикаст етказилишига, ўрмонларнинг маиший ҳамда бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити йўқ қилинишига ва урчиш жойлари бузилишига йўл қўймаслиги, шунингдек ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларни бажариши шарт.
48-модда. Чегара зонасида ўрмондан фойдаланиш хусусиятлари
Чегара зонасида ўрмондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
50-модда. Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир кўрсатадиган корхоналарни, иншоотларни ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда ишга тушириш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган янги ҳамда реконструкция қилинаётган корхоналарни, иншоотларни ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда ишга тушириш, шунингдек янги технологияларни жорий этиш ўрмонларни муҳофаза қилишга, такрорий кўпайтиришга доир тадбирлар таъминланган ҳолда амалга оширилади.
Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган корхоналарни, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, шу жумладан янги технологияларни жорий этиш, шунингдек дарахт турларини кесиш зарурияти қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий равишда давлат экологик экспертизасидан ўтказилиб, давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.
51-модда. Ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга ошириш тартиби
Ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ҳамда портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кабеллар, қувурлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш, пармалаш ишлари ва бошқа ишлар давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмонларни қайта тиклаш, ўрмон фондининг ҳолати бузилган ерларини рекультивация қилиш бўйича чоралар кўриши шарт.
52-модда. Ўрмонлардан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлаш
Ўрмонларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан чекловлар ёки тақиқлар белгилаши мумкин.
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан давлат ўрмон фонди участкалари ижарачиларининг, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ўрмонларни муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин.
53-модда. Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.05 Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини бериш]
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи ўрмонларни муҳофаза қилишни таъминлаш учун тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
ўрмондан махсус фойдаланишнинг рухсат беришга доир талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда;
давлат ўрмон хўжалиги ваколатли органининг ўрмондан фойдаланишнинг рухсат беришга доир талаблари ва шартларига оид аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаганда.
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
54-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштиришни ва иқтисодий рағбатлантиришни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
55-модда. Зарарнинг ўрнини қоплаш
Юридик ва жисмоний шахслар ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.