1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 январь,
ПФ-5306-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 августдаги ПФ-4554-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатининг рус тилидаги матнида:
а) 1-рўйхатда:
иккинчи хатбошига «а также должностные лица, приравненные к ним по служебному статусу» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидан «национальной» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 3-рўйхатда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Управляющий аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан и его заместители»;
саккизинчи хатбошига «и его заместители» сўзлари қўшилсин;
в) 4-рўйхатнинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Председатели и судьи Конституционного суда и Верховного суда Республики Узбекистан».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонида:
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати 1-бандига «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили» сўзлари қўшилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «етакчи мутахассисига» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига» сўзлари қўшилсин;
б) 4-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига берилади»;
«в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг Ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати етакчи мутахассисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига берилади».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонга қисман ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1998 йил 30 июлдаги ПФ-2062-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 мартдаги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 3-банди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 21 ноябрдаги ПФ-3820-сон Фармони.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4423-сон Фармонига илованинг 1-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 13-банди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 9 августдаги Ф-2305-сон фармойиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)