1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида»ги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5147-сон Фармонига1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2020 йил 1 январдан 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 сентябрь,
ПФ-5831-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5147-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
«51. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:
қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;
узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда».
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 4-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 29-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5306-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди «в» кичик банди ва 3-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5565-сон Фармонига 2-илованинг 1, 4, 5 ва 8-бандлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-460-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-1539-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)