1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг энг муҳим вазифаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
51. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:
қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;
узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
52. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Ҳисоб палатаси ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур Фармонда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маълумотлар базасига Ҳисоб палатасига кириш ҳуқуқи бериладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
9. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда реал вақт режимида солиқ солинадиган базани, солиққа тортиш объектлари тўлиқ ҳисобга олинганлигини солиқ органлари ва бошқа органлар, шунингдек банкларнинг маълумотлар базасини солиштириш орқали баҳолаш имконини берувчи дастурий комплексни ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси:
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин;
Ҳисоб палатасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бинолари мажмуасига жойлаштирсин;
Ҳисоб палатасини зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарь ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминласин.
11. Ҳисоб палатаси ходимларига нисбатан 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг амал қилиши татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан Ҳисоб палатасига маълумот тақдим этмаганлик ёхуд била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик, унинг тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек фаолиятига аралашганлик ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев, У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5565/2138-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сонли Фармонига асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим Фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» ПФ-1923-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек унинг иловаси;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-3093-сон Фармонининг 1-банди иккинчи — тўртинчи хатбошилари ва 4-банди;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида» ПФ-3592-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон, 31.10.2018 й., 06/18/5565/2138-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)