1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш Миллий дастури босқичма-босқич бажарилмоқда, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат томонидан тартибга солиш ишлари соддалаштирилмоқда.
Халқаро миқёсда глобал исишнинг юқори салоҳиятли муқобил моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавф-хатарларни максимал ҳисобга олган ҳолда, озонни бузувчи моддаларни фойдаланишдан чиқаришга қаратилган қарорлар қабул қилинган. Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреал протоколи қоидаларида озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тақиқланган, протоколни имзолаган тарафлар томонидан бундай товарларнинг ўз мамлакатларига олиб кирилишига қатъий тақиқ жорий қилинган.
Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш Миллий дастурини амалга оширишга қаратилган, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
1-илованинг I гуруҳ А рўйхатидаги ва I гуруҳ С рўйхатидаги ҳамда ушбу қарорнинг 6-иловасида кўрсатилган озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар рўйхатининг 122-позициясидаги «олиб кириш», «олиб чиқиш» ва «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «импорт», «экспорт» ҳамда «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида кенг ёритиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда белгиланган муддатларда унинг амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 09 январь,
17-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари
* А рўйхатининг I ва II гуруҳлари, В рўйхатининг I, II ва III гуруҳлари, C рўйхатининг I, II ва III гуруҳлари бўйича озон бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортига рухсат этилади, агар ушбу тартибга солинадиган моддалар ишлатилган, утиллаштирилган ва рециркуляцияланган бўлса.
(Ишлатиш — озонни бузувчи моддалардан ишлаб чиқаришда, техник хизмат кўрсатишда ёки таъмирлашда фойдаланиш, шу жумладан маҳсулот ва ускунани қўшимча тўлдириш ёки бошқа технологик жараёнларда ишлатиш;
утиллаштириш — механизм, ускуна ва контейнерлардаги, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш пайтида ёки ҳисобдан чиқаришдан олдин, озонни бузувчи моддаларни тўплаш ва сақлаш;
рециркуляциялаш — дастлабки тозалаш - фильтрлаш ва қуритиш амалга оширилгандан сўнг утиллаштирилган озон бузувчи моддалардан такроран фойдаланиш;
тиклаш — стандартлар билан белгиланган, модданинг ҳолатини муайян кўрсаткичларгача тиклаш мақсадида, фильтрлаш, қуритиш, дистиллаш ва кимёвий ишлов бериш каби жараёнларни амалга ошириш ҳисобига утиллаштирилган озон бузувчи моддаларга иккиламчи ишлов бериш ва уларнинг хоссаларини яхшилаш).
** Е рўйхати бўйича озон бузувчи модданинг импорти ва экспорти, агар у ташилишидан олдин карантинли ишлов бериш ва ишлов бериш мақсадларида қўлланилса, шунингдек бошқа мақсадларда қўлланиладиган, тартибга солинадиган утиллаштирилган ёки рециркуляцияланган модда бўлса рухсат этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 2-ИЛОВА
Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари*
РЎЙХАТИ
Д рўйхати
Т/р
Маҳсулот номи
ТИФ ТН коди
1.
Маиший ва тижорат совутиш ускуналари ва кондиционерлар
Кондиционерлар ва иссиқлик насослари, енгил ва юк автомобилларидаги кондиционерлар (улар ичига ўрнатилган ёки ўрнатилмаганидан қатъи назар)
8415 10 100 0-8415 83 000 0,
8418 61 00; 8418 69 000 9
1.6.
Озиқ-овқат товарлари ва салқин ичимликлар сотиш учун мўлжалланган, ичига совутиш ускунаси ўрнатилган савдо автоматлари
8476 21 000 0,
8476 29 000 0,
8476 81 000 0
2.
Форполимерлар
3903 11 000 0, 3909 50
3.
Кўчма ўт ўчиргичлар
8424 10
4.
Бошқа кимёвий маҳсулотларнинг 38-гуруҳи аралашмалари:
4.1.
Таркибида хлорфторуглеводород (ХФУ)лар бўлган, таркибида гидрохлорфторуглеводород(ГХФУ)лар, перфторуглеводород(ПФУ)лар ёки гидрофторуглеводород(ГФУ)лар бўлган ёки бўлмаган аралашмалар
3824 71 000 0
4.2.
Таркибида бромхлордифторметан, бромучфторметан ёки дибромтетра-фторэтанлар бўлган аралашмалар
3824 72 000 0
4.3.
Таркибида гидробромфторуглеводород (ГБФУ)лар бўлган аралашмалар
3824 73 000 0
4.4.
Таркибида гидрохлорфторуглеводород (ГХФУ)лар бўлган, таркибида перфторуглеводород(ПФУ)лар ёки гидрофторуглеводород(ГФУ)лар бўлган ёки бўлмаган, лекин хлорфторуглеводород (ХФУ)лари бўлмаган аралашмалар
3824 74 000 0
4.5.
Таркибида углерод тетрахлориди (тўрт хлорли углерод) бўлган аралашмалар
3824 75 000 0
4.6.
Таркибида 1,1,1-учхлорэтан (метилхлороформ) бўлган аралашмалар
3824 76 000 0
4.7.
Таркибида бромметан (бромли метил) ёки бромхлорметан бўлган аралашмалар
3824 77 000 0
4.8.
Таркибида перфторуглеводород(ПФУ)лар ёки гидрофторуглеводород(ГФУ)лар бўлган, лекин хлорфторуглеводород(ХФУ)лар ёки гидрохлорфторуглеводород(ГХФУ)лар бўлмаган аралашмалар
3824 78 000 0
* Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, жисмоний шахслар томонидан ташиладиган ва улар нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, мазкур шахслар томонидан импорт ёки экспорт қилинадиган маҳсулот бўлган ҳолатлардан ташқари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 3-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом ўз мақсадларида фойдаланишга, нотижорат мақсадларига мўлжалланган ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган маҳсулот бўлган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
3. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ташишлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
4. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
5. Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган, таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар импорти ва экспортига рухсатнома ҳудудий бўлинма томонидан берилади.
6. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан назоратни Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда, белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси томонидан озонни бузувчи моддаларни ишлатиш бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Вена конвенцияси ва Монреал протоколи Котибиятига тақдим этиш Давлат экология қўмитаси томонидан 30 июнгача, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема бўйича, Давлат экология қўмитасига ҳар йили 30 майгача тақдим этиладиган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасидан — озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти ҳақидаги жамланма маълумотлар асосида амалга оширилади.
2-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
8. Қуйидагилар озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда рухсат беришнинг талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспортини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий равишда риоя этиш;
б) рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспортини Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мувофиқ амалга ошириш;
в) озонни бузувчи ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган совутиш жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналарининг:
Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспорти рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган, озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатининг А рўйхатидаги I гуруҳга ва С рўйхатидаги I гуруҳга мансуб бўлмаган;
Ўзбекистон Республикасига импорти тақиқланган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатига мансуб бўлмаганларининг импортини амалга ошириш;
г) озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ушбу моддалар учун белгиланган ва тақсимланган квотасига мувофиқ амалга ошириш;
д) экспортчи экспорт қилувчи мамлакатда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумотга асосан, тегишли озонни бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлган ташкилот эканлиги ҳолати тасдиқланиши, импортга рухсат этилган ҳолда;
е) озонни бузувчи модданинг импортини импорт қилувчи мамлакат қонун ҳужжатлари, шунингдек Монреал протоколи талабларини бузмаган ҳолда амалга ошириш;
ж) озонни бузувчи янги моддали (рециркуляция қилинган, тикланган озонни бузувчи моддали, уларнинг рециркуляция ёки тикланганлиги ҳолати, ушбу ишларни амалга оширган ташкилотларнинг номи ва манзиллари кўрсатилган ҳолда), таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларнинг импорт ёки экспорт қилинадиган контейнерларини, берилган рухсатнома асосида маркировкалашни амалга ошириш;
з) импорт қилинган ва сотилган озонни бузувчи моддалар миқдорларининг, харидорларнинг номлари ва манзиллари ҳамда қўлланилиши тахмин қилинган соҳалар кўрсатилган ҳолда ҳисобини юритиш, шунингдек, экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари ҳисобини юритиш;
и) Давлат экология қўмитасига мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларидаги схема ва шаклга мувофиқ, амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ва уларнинг қўлланиш соҳалари бўйича сотилган миқдорлари ҳақидаги, шунингдек амалда экспорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили тақдим этиш;
к) ушбу Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғимлар тўлаш.
9. Мазкур Низомда кўзда тутилган рухсат бериш тартиб-тамойиллари ва шартлари рўйхати мукаммал ҳисобланади.
3-боб. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар
10. Аризачи рухсатнома олиш учун Давлат экология қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи Ягона марказларга (кейинги ўринларда «ягона дарча» маркази деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш Ягона портали орқали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ушбу Низомга 4-иловага (озонни бузувчи моддалар учун) ва 5-иловага (таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар учун) мувофиқ ариза;
б) озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);
в) озонни бузувчи моддаларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган озонни бузувчи моддалар Ўзбекистон Республикасига импорт қилинганда тақдим этилади);
г) рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк ҳужжати;
д) импорт қилинаётган озонни бузувчи моддаларнинг таркиби, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг талабига кўра, экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха.
11. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризада аризачи электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси бўйича Ягона портал орқали қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани олишга унинг розилиги ҳисобланади.
12. Аризачи рухсатнома беришга аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
13. Аризачидан мазкур Низомнинг 10-бандида кўзда тутилмаган ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишини талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
14. Зарурат бўлганда Давлат экология қўмитаси:
экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органларидан, аризачининг иштирокисиз, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва битимдаги (шартномада, инвойсда ва ҳ.к.) маълумотларга мослиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказади.
15. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва у ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда дарҳол аризачига берилади (юборилади).
16. Келиш тартибида мурожаат қилинганда «ягона дарча» маркази ходими аризани тўлдиришнинг тўлиқлигини Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат паспортига мувофиқ текширади.
Аризани рўйхатга олганидан сўнг, «ягона дарча» маркази ходими аризачига ариза олинганлиги тўғрисида тилхат беради ёки ариза нусхасига аризанинг рўйхатга олинган рақами кўрсатилган ҳолда тегишли белги қўяди.
17. Келиш тартибида ариза олинган кунда «ягона дарча» маркази ходими аризада кўрсатилган маълумотларни Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига Ягона портал орқали юбориладиган махсус шаклга киритади.
18. Келиш тартибида «ягона дарча» марказига аризачи жойлашмаган жойидан мурожаат қилганда, ариза «ягона дарча» маркази томонидан, Ягона портал орқали Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасига юборилади.
Аризачи «ягона дарча» марказига келиш тартибида, аризани электрон шаклда тақдим этса, «ягона дарча» маркази ходими зарурат бўлганда, ўзига ўзи хизмат кўрсатиши учун мўлжалланган, «ягона дарча» марказида ажратилган хонада аризани Ягона портал орқали юборишда унга ёрдам кўрсатади.
19. Ягона портал орқали юборилган ариза, автоматик равишда, рўйхатга олиш ID рақами берилган ҳолда рўйхатга олинади.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасига мувофиқ, товар номенклатураси кодлари бўйича, унда озонни бузувчи моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида кўриб чиқади.
Озонни бузувчи модда ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлган маҳсулот импорт ёки экспорт қилинган ҳолатларда, битим (шартнома, инвойс ва ҳ.к.лар)нинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг ҳар бир кодига рухсатнома берилади.
Озонни бузувчи бўлмаган ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлмаган маҳсулотга, импорт ёки экспорт қилинадиган моддаларга рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулоса берилади (кейинги ўринларда хулоса деб аталади).
Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлмаган ва мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган, экспорт қилинадиган совутиш жиҳозларига, ҳавони кондиционерлаш ускуналарига ушбу Низомда белгиланган тартибда, барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турларига Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларига мувофиқ бир йилда бир маротаба хулоса берилади.
21. Аризани кўриб чиқиш учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир минимал миқдорида йиғим ундирилади.
22. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги ҳолларда:
аризачи рухсатнома бериш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда — Давлат экология қўмитаси тизими ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;
23. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг аризасини мазкур Низомнинг 10-бандида кўзда тутилган, шу жумладан рухсатнома «ягона дарча» марказидан бериладиган ҳолатларда, ҳужжатлар берилган санадан бошлаб етти иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва рухсатномани беради ёки беришни рад этади.
24. Зарурат бўлганда, Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг аризасини мазкур Низомнинг 14-бандида кўзда тутилган, шу жумладан рухсатнома «ягона дарча» марказидан бериладиган ҳолатларда, ҳужжатлар берилган санадан бошлаб йигирма иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқади ва рухсатномани беради ёки беришни рад этади.
25. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачига рухсатномани беради (юборади) ёки уни ёзма равишда хабардор қилади, 2018 йилнинг 1 июлидан эса, тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, бундай рухсатнома беришнинг рад жавоби тўғрисида «ягона дарча» маркази ёки Ягона портал орқали хабардор қилади.
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан рўйхатга олинаётган ариза рақами ёки Ягона портал орқали юборилган аризанинг рўйхатга олиш ID рақамидан;
товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг тегишли кодидан иборат бўлган рақам қўйилади.
Рухсатнома аризачига Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан, ушбу Низомнинг 6, 7, 8 ва 9-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича берилади.
27. Хулоса Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг белгиланган намунадаги бланкасида расмийлаштирилади.
Рухсатнома ва хулосани бериш учун йиғим ундирилмайди.
28. Рухсатнома озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортини амалга ошириш учун зарур бўлган муддатга, бироқ ҳар жорий йилнинг 31 декабридан ошмаган муддатга берилади.
29. Рухсатнома беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аризачи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
аризачининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи хат бошида кўзда тутилган асбоб-ускуналар ёрдамидаги ўлчашлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар натижаларига кўра асосланган салбий хулоса.
Рухсатнома беришни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
30. Рухсатнома берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, рад ҳақидаги хабарнома аризачига юборилади (тақдим этилади), 2018 йилнинг 1 июлидан эса, «ягона дарча» маркази ёки Ягона портал орқали, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари, аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларнинг такроран кўриб чиқилиши учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
Аризачи рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиш учун зарур бўлган муддат, рухсатнома берилиши рад этилганлиги ҳақида ёзма ёки электрон хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
31. Рухсатномани беришда рад учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки унинг берилишини рад этиш Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан, аризачининг рад этилганлик сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Аризачининг аризаси такроран кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.
32. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан аризачига, аввал баён этилган рад этиш сабабларини келтиришига, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтиришидан ташқари, йўл қўйилмайди.
33. Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин аризачи томонидан берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ва Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
34. Аризачи рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек, Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
5-боб. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
35. Рухсатноманинг амал қилиш муддати, рухсатнома амал қилиш муддати тугагунча, бироқ ҳар бир кейинги йилнинг 31 декабридан ошмайдиган муддатгача бериладиган аризачининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсатнома бериш учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Рухсатноманинг узайтирилганлиги ёзма равишда, рухсатноманинг асл нусхасига ёзув билан қайд қилиш орқали тасдиқланади, ваколатли шахс томонидан имзоланади ва Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг муҳри билан тасдиқланади.
36. Аризачи ўзгартирилган тақдирда, берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.
Рухсатномани қайта расмийлаштиришда Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси берилган рухсатномалар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун, қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза бериш санасига рухсатнома бериш ҳақидаги аризачининг аризасини Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилиши учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
37. Рухсатнома йўқолган ёки бузилган тақдирда, аризачининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси рухсатноманинг дубликатини бериш(юбориш)га мажбур, 2018 йилнинг 1 июлидан эса, «ягона дарча» маркази ёки Ягона портал орқали, ариза, рухсатноманинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан, у бузилган тақдирда, шунингдек, дубликат берилганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар беш иш кунидан ошмаган муддатда бериш(юбориш)га мажбур.
Рухсатноманинг дубликатини бериш учун Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси аризачининг дубликатни бериш ҳақидаги ариза берилган санага рухсатнома бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
38. Аризачи томонидан рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги ариза берилган тақдирда, қайта расмийлаштириш ёки дубликат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси:
Ягона портал орқали — Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;
«Ягона дарча» марказларига келиш тартибида — рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммасининг 10 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига белгиланган тартибда ўтказилади.
6-боб. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
39. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини вақтинчалик тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
40. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўладиган, рухсат бериш тартиб ва тамойиллари талаблари ва шартларининг бир марталик қўпол бузилишига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тақиқланган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун белгиланган ва тақсимланган квотадан ортиқ импорт қилинганлик ҳолати аниқланганлиги;
экспортчи экспорт қилинадиган мамлакатда тегишли озон бузувчи модда билан ишлаш учун рухсатномага эга бўлмаган ташкилот эканлиги ҳолати, импорт учун рухсат бўлган ҳолда, тегишли мамлакатнинг ваколатли органларидан олинган маълумот асосида аниқланганлиги;
озонни бузувчи модданинг импорти ноқонуний муомала ҳолатини ташкил этганлиги ёхуд импортчи мамлакатда импортчи мамлакатнинг Монреал протоколи бўйича мажбуриятларини бажариш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назоратига ноқулай таъсир кўрсатганлиги ёхуд экспортга рухсат этилган ҳолатда — ушбу мамлакат учун мазкур Протоколда назарда тутилган миқдор чекловларининг ошишига олиб келганлиги аниқланганлиги;
ушбу Низомнинг 14-банди иккинчи хат бошида назарда тутилган асбоб-ускуна ёрдамидаги ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни бўйича рухсат бериш тартиб-тамойиллари талаб ва шартлари бузилганлик ҳолати аниқланганлиги.
41. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келиб тушган, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотлар импорти учун рухсатнома бекор қилинганда, улар импортини амалга оширган аризачининг маблағлари ҳисобидан қайта ташиб кетилади.
7-боб. Берилган рухсатномалар реестри
42. Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.
Берилган рухсатномалар реестрида аризачи ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:
рухсатнома берилган сана ва рақами, рухсатноманинг амал қилиш муддати;
рухсатноманинг қайта расмийлаштирилишига асослар, амал қилиш муддатини узайтириш, вақтинча тўхтатиш ва амал қилишини қайта бошлаш саналари;
рухсатноманинг бекор қилиниши асослари ва саналари;
рухсатнома дубликатини бериш асослари ва саналари;
43. Берилган рухсатномалар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишишлари учун очиқ ҳисобланади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
44. Рухсат бериш тартиб-тамойиллари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспортига рухсатномалар, модда ёки маҳсулотлар таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд эмаслиги ҳақида хулосалар бериш
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлатилганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш
СХЕМАСИ
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун дастлабки хом ашё сифатида;
совутиш ускуналари ва ҳавони кондиционерлаш тизимларида хладагент сифатида;
ёнғин ўчириш воситаси сифатида;
эритувчи сифатида;
аэрозолли қадоқлашлар учун газ сақлагич (пропеллент) сифатида;
моддаларни ёпиқ тизимларда стериллаш учун газ сақлагич сифатида;
турли изоляциявий пенопластларни ишлаб чиқариш учун кўпиртиргич модда сифатида;
лабораторияларда фойдаланиладиган реагент ва материаллар сифатида;
Монреал протоколи билан тасдиқланган техология ёрдамида йўқ қилиш учун мўлжалланган ОБМлар;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сифатида;
карантинли ишлов бериш учун (фақат бромли метил учун);
ташишдан олдин ишлов бериш учун (фақат бромли метил учун);
қўллашнинг бошқа турлари учун;
утиллаштирилган ва рециркуляцияланган ОБМлар.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(аризачи — юридик шахс учун — аризачининг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли; аризачи — жисмоний шахс учун Ф.И.О., фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)
(битим (шартнома, инвойс ва ҳ.к.) га мувофиқ, импорт/экспорт қилинадиган ОБМларни етказиб бериш тартиби, партиялари сони кўрсатилсин)
Моддаларнинг хусусияти ва вазифаси (кераклиги белгилансин):
□ озонни бузувчи моддаларга мансуб бўлмаган бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқариш учун дастлабки хом ашё сифатида фойдаланиш учун янги моддалар;
□ реагент сифатида қўлланиладиган янги моддалар;
□ тасдиқланган технологиялар ёрдамида, йўқ қилиниши амалга ошириладиган ташкилотнинг номи ва манзили кўрсатилган ҳолда, йўқ қилишга мўлжалланган янги моддалар;
□ карантинли ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);
□ ташишдан олдин ишлов беришга мўлжалланган янги моддалар (Е рўйхатидаги моддалар учун);
Ўзбекистон Республикасига_________________________________________ импортни амалга ошираётган мамлакат;
Ўзбекистон Республикасидан________________________________________ экспортни амалга ошираётган мамлакат;
(кераклисининг тагига чизилсин)
Импорт(экспорт)нинг мўлжалланган пункти (кераклисининг тагига чизилсин)
Ушбу билан шуни тасдиқлаймизки, импорт/экспорт қилинадиган (кераклисининг тагига чизилсин) моддалар мазкур аризада баён этилганларга мос бўлади.
Маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи тўлиқ жавобгардир. Аризада кўрсатилган тегишли маълумотлар ўзгарган тақдирда берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.
1 Утилизациялаштирилган моддалар, механизм, ускуна, контейнерлардаги, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш пайтида ёки ҳисобдан чиқаришдан олдин бўлган, тўпланган ва сақланаётган озонни бузувчи моддаларни англатади.
2 Рециркул�цияланган моддалар дастлабки тозалаш - фильтрлаш ва қуритиш амалга оширилгандан сўнг утиллаштирилган озонни бузувчи моддалардан такроран фойдаланишни англатади.
3 Тикланган моддалар, стандартлар билан белгиланган, модданинг ҳолатини муайян кўрсаткичларгача тиклаш мақсадида, фильтрлаш, қуритиш, дистиллаш ва кимёвий ишлов бериш каби жараёнларни амалга ошириш ҳисобига утиллаштирилган озонни бузувчи моддаларга иккиламчи ишлов бериш ва улар хоссаларининг яхшиланишини англатади.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Таркибида озон бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш)га рухсатнома бериш учун АРИЗА
(аризачи — юридик шахс учун — аризачининг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли; аризачи — жисмоний шахс учун Ф.И.О., фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)
(маҳсулотнинг умумий миқдори, ҳар бир озонни бузувчи модданинг номи ва жами тоза миқдори (килограммларда), санаб бўлмайдиган бирликлар бўлган тақдирда)
(маҳсулотнинг умумий миқдори, маҳсулот ёки ускунанинг бирлигига тўғри келадиган ҳар бир озонни бузувчи модданинг номи ва жами тоза миқдори (килограммларда), санаш мумкин бўлган бирликлар бўлганда)
(таркибида ОБМлар бўлган, импорт/экспорт қилинадиган маҳсулотларни битимга мувофиқ етказиб бериш тартиби, партиялари сони кўрсатилсин)
____________________
1 Утиллаштирилган моддалар, механизм, ускуна, контейнерлардаги, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш пайтида ёки ҳисобдан чиқаришдан олдин бўлган, тўпланган ва сақланаётган озонни бузувчи моддаларни англатади.
2 Рециркуляцияланган моддалар дастлабки тозалаш – фильтрлаш ва қуритиш амалга оширилгандан сўнг утиллаштирилган озонни бузувчи моддалардан такроран фойдаланишни англатади.
3 Тикланган моддалар, стандартлар билан белгиланган, модданинг ҳолатини муайян кўрсаткичларгача тиклаш мақсадида, фильтрлаш, қуритиш, дистиллаш ва кимёвий ишлов бериш каби жараёнларни амалга ошириш ҳисобига утиллаштирилган озонни бузувчи моддаларга иккиламчи ишлов бериш ва улар хоссаларининг яхшиланишини англатади.
Ўзбекистон Республикасига импортни амалга ошираётган мамлакат ________________________________________;
Ўзбекистон Республикасидан экспортни амалга ошираётган мамлакат _______________________________________;
(кераклисининг тагига чизилсин)
Импорт(экспорт)нинг мўлжалланган пункти (кераклисининг тагига чизилсин) ______________
Ушбу билан шуни тасдиқлаймизки, импорт/экспорт қилинадиган (кераклисининг тагига чизилсин) моддалар мазкур аризада баён этилганларга мос бўлади.
Маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи тўлиқ жавобгардир. Аризада кўрсатилган тегишли маълумотлар ўзгарган тақдирда берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилиши лозим.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун РУХСАТНОМА
20__йил «__» ______________________
__________-сон
Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.
ТИФ ТН бўйича КОДи________________________________________________________________________бўлган,
20___ йил «___» ___________ даги _________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича қиймати ___________________________________________________________________________________ бўлган
(импорти давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ОБМларнинг фақатгина қиймати кўрсатилади)
Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати ___________________________ дан___________________________гача
Лавозими, имзо
____________________________________________
М.Ў.
Эслатма:
Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун РУХСАТНОМА
20__йил «__» _____________________
__________-сон
Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.
ТИФ ТН бўйича КОДи________________________________________________________________________бўлган,
20___ йил «___» ___________ даги _________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича қиймати ___________________________________________________________________________________ бўлган
(экспорти давлат томонидан тартибга солинадиган ОБМларнинг фақат қиймати кўрсатилади)
Импортни амалга ошираётган мамлакат:________________________________________________________________
Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати ___________________________ дан___________________________гача
Лавозими, имзо
____________________________________________
М.Ў.
Эслатма.
Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун РУХСАТНОМА
20__йил «__» ___________________
____________-сон
Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.
ТИФ ТН бўйича КОДи________________________________________________________________________бўлган,
20___ йил «___» ___________ даги _________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича қиймати ___________________________________________________________________________________ бўлган
(импорти давлат рўйхатидан тартибга солинадиган, таркибида ОБМлар бўлган маҳсулотларнинг фақатгина қиймати кўрсатилади)
Экспортни амалга ошираётган мамлакат:_______________________________________________________________
Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати ___________________________ дан___________________________гача
Лавозими, имзо
____________________________________________
М.Ў.
Эслатма.
Аризачи мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ рухсат бериш тартиб ва тамойилларининг талаб ва шартларига риоя қилишга мажбур.
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун РУХСАТНОМА
20__йил «__» ___________________
____________-сон
Ушбу рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилган.
ТИФ ТН бўйича КОДи________________________________________________________________________бўлган,
20___ йил «___» ___________ даги _________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича қиймати ___________________________________________________________________________________ бўлган
(экспорти давлат томонидан тартибга солинадиган, таркибида ОБМлар бўлган маҳсулотларнинг фақатгина қиймати кўрсатилади)
Ушбу рўйхатга киритилган моддаларнинг импорти, зарурат бўлганда, Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи Томонларининг йиғилишларида қабул қилинадиган қарорлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг истиснолар бериш учун аризалар юборганида, белгиланган квоталардан ортиқ амалга оширилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 5-ИЛОВА
Озон бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлаш тартибини белгилайди.
Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлаш сўнгги уч йиллик вақт даври учун, озонни бузувчи моддаларнинг импортига рухсат этилган умумий ҳажм улушига асосланган.
2. Қуйидагилар квотанланмайди:
бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган моддалар;
3. Мазкур Низом квоталарни аризачилар ўртасида 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун ва 2030 йилгача, кейинги ҳар бир 12 ойлик давр учун тақсимотига чекловлар миқдорини белгилайди.
4. Озонни бузувчи моддаларнинг жорий 12 ойлик давр учун Ўзбекистон Республикасига импортига квоталар, ушбу қарор билан тасдиқланган озонни бузувчи моддаларнинг 2018 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарга мувофиқ белгиланади, улар аризачилар ўртасида мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги фоиз нисбатида тақсимланади: 80 фоизи — озонни бузувчи моддаларнинг амалдаги импортини сўнгги уч йиллик давр мобайнида амалга оширган аризачилар (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади), 10 фоизи — янги аризачилар учун, 10 фоизи — захирада қолдирилади.
5. Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарнинг барча аризачилар ўртасидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) раиси томонидан тасдиқланади ва квоталанадиган озонни бузувчи моддалар импорти юзасидан назоратни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим этилади.
Озонни бузувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти учун квоталарнинг барча аризачилар ўртасидаги тақсимоти ҳақидаги маълумот Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
6. Озонни бузувчи моддалар ҳажмларининг тақсимоти Давлат экология қўмитасига озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импортига рухсатнома бериш учун 12 ойлик даврнинг 1 апрелигача белгиланган тартибда ариза берган барча аризачилар ўртасида мутаносиб равишда:
аризачилар учун — вақтнинг сўнгги уч йиллик даврида ушбу аризачилар томонидан озонни бузувчи моддалар импортининг амалдаги ҳажмлари бўйича;
янги аризачилар учун — озонни бузувчи моддаларнинг жорий 12 ойлик давр учун импортининг ариза берилган ҳажмлари бўйича.
7. Жорий йилда ҳар қандай аризачига импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи модданинг ҳажми, ҳар қандай аризачи томонидан белгиланган тартибда берилган аризада кўрсатилган ҳажмдан қатъи назар, ушбу Низомга мувофиқ ҳисобланган (Vi(j)) ҳажмдан ошиши мумкин эмас.
9. Жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи модда ҳажмининг ҳисоб-китоби (Vа/я.а i(j)), ушбу озонни бузувчи модда импорти учун жорий йилнинг 1 апрелигача ариза берган ҳар қандай аризачи учун қуйидаги формулалар бўйича амалга оширилади:
бунда:
Vа умум (j) — ушбу Низомга мувофиқ, квотанинг миқдор чеклови билан белгиланган ва аризачиларга жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг умумий ҳажми, тонна;
Vя.а умум (j) — ушбу Низомга мувофиқ, квотанинг миқдор чеклови билан белгиланган ва янги аризачиларга жорий йилда импорт учун рухсат этилган озонни бузувчи моддаларнинг умумий ҳажми, тонна;
Kа i — аризачи учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланган коэффициент:
Kя.а i — янги аризачи учун қуйидаги формула бўйича ҳисобланган коэффициент:
бунда:
Vа i(j1) — i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг биринчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vа i(j2) — i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг иккинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vа i(j3) — i-чи аризачи томонидан уч йиллик даврнинг учинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vа умум(j1) — аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг биринчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vа умум(j2) — аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг иккинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vа умум(j3) — аризачилар томонидан уч йиллик даврнинг учинчи йилида импорт қилинган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vя.а 1(j) — жорий йилда биринчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vя.а 2(j) — жорий йилда иккинчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vя.а 3(j) — жорий йилда учинчи i-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна;
Vя.а m(j) — жорий йилда m-чи янги аризачи томонидан ариза этилган озонни бузувчи моддалар ҳажми, тонна.
10. Квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
совутиш жиҳозлари, ҳавони кондиционерлаш ва иқлимга оид жиҳозларни ишлаб чиқариш фаолияти;
совутиш жиҳозлари, ҳавони кондиционерлаш ва иқлимга оид жиҳозларга хизмат кўрсатиш фаолияти;
озонни бузувчи моддалардан истисно тариқасида лаборатория ва таҳлилий мақсадларда фойдаланиш фаолияти;
аризачилар томонидан рухсат бериш тартиб-тамойиллари ва шартларига риоя қилиниши, шу жумладан амалда импорт қилинган озонни бузувчи моддалар миқдори ҳақидаги, шунингдек, Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган озонни бузувчи моддаларнинг амалда экспорт қилинган миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат экология қўмитасига тақдим этилиши;
ўз жиҳозларига хизмат кўрсатадиган, мулкчиликнинг турли шаклларидаги аризачиларнинг фаолияти.
11. Олинмай қолган ҳажм:
озонни бузувчи моддалар импортини сўнгги уч йил даврда амалга оширмаган ва бозорга етказиб бермаган ёки озонни бузувчи моддаларни ўз эҳтиёжлари учун ёки муҳим лаборатория ва таҳлилий мақсадлар учун ишлатмаган аризачилар ўртасида;
мамлакатга яширинча олиб кирилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган ва у бўйича Вена конвенцияси ва Монреал протоколига ҳисобот топшириладиган озонни бузувчи моддалар ҳажмига тақсимланиши мумкин.
12. Озонни бузувчи моддаларнинг импорти, уларни бозорга етказиб бериш учун ёки улардан ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун квотани олган ҳар бир аризачи ушбу Низомга мувофиқ қайд этилган тегишли озонни бузувчи моддаларнинг бутун ҳажмининг ёки бир қисмининг импортидан воз кечишга ҳақли.
Аризачи бу каби ҳар бир воз кечиш ҳақида бир ой ичида, олдиндан Давлат экология қўмитасини хабардор қилиши лозим.
13. Давлат экология қўмитаси тегишли озонни бузувчи моддаларнинг барча ҳажмини ёки бир қисмини аризачилар ўртасида ушбу Низомнинг 6, 9, 10-бандларига мувофиқ қайта тақсимотини амалга оширади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини хабардор қилади.
Тегишли озонни бузувчи моддаларнинг барча ҳажми ёки бир қисми қайта тақсимланган тақдирда рухсатномани расмийлаштириш Давлат экология қўмитасида умумий асосларда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш тақиқланган озонни бузувчи моддалар* турлари
* Ишлатилган, утиллаштирилган ёки рециркуляцияланган озонни бузувчи моддалардан ташқари.
** Фуқаро ва ҳаво кемалари двигателлари, БМТнинг Тинчлик корпуси томонидан фойдаланиладиган ҳарбий ҳаракатланиш воситалари экипажлари учун бўлмаларини ҳимоялаш учун ишлатиладиган; осон алангаланувчан суюқликларнинг сирқиб оқиб чиқиши кузатилиши мумкин бўлган, ҳаддан ташқари жиҳозлар билан тўлдирилган хоналар учун; авиация, ҳарбий ҳаво ва ер устидаги операцияларда ва милициянинг ер усти операцияларида кўчма ёнғин ўчириш воситаларини тўлдириш учун ишлатиладиган моддалардан ташқари.
*** Карантинли ишлов бериш ва ташиш олдидан ишлов бериш мақсадларида қўлланиладиган янги, ишлатилган, утиллаштирилган ёки рециркуляцияланган озонни бузувчи моддалардан, шунингдек, бошқа мақсадлар учун қўлланиладиган ишлатилган, утиллаштирилган ёки рециркуляцияланган озонни бузувчи моддалардан ташқари.
Изоҳлар.
Ушбу рўйхатга киритилган моддалар турларининг импорти, зарурат бўлганда, Монреал протоколи Томонларининг йиғилишларида қабул қилинадиган қарорлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг истиснолар бериш учун аризалар юборганида амалга оширилиши мумкин.
Монреал протоколи Томонларининг йиғилишларида қабул қилинган қарорларга мувофиқ, ушбу рўйхатдаги тақиқланган моддалар турларининг импорти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 3-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 11 ноябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 59-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айримларининг ўз кучини йўқотганлигини эътироф этиш тўғрисида» 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига 1-илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 17-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 82-модда).