toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида» 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ–1816-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган товар номенклатурасига (2012 йилги версия) мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 сентябрь,
271-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 436-модда, 43-сон, 494-модда; 2013 й., 20-сон, 253-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/17/0552-сон, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)