toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Хусусий корхона тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 июль,
346-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 июлдаги 346-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 9-сон, 34-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарорига асоса ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1999 йил 7 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 36-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда) илованинг 7-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 27-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда) илованинг 6-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 2-илованинг 3-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 335-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда)