1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 15 сентябрь,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. 1-банднинг учинчи хатбошидаги «(якка тартибдаги тадбиркорлик)» сўзлари «(якка тартибдаги фаолият)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «Мазкур Низомнинг амал қилиши хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига жорий қилинмайди».
3. 4-банддаги «тадбиркорликнинг» сўзи «корхонанинг» сўзи билан алмаштирилсин.
«10. Рўйхатдан ўтказилган корхонага: ҳокимнинг корхона рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорининг нусхаси, корхонанинг рўйхатдан ўтказилган ва ҳокимлик томонидан тасдиқланган устави ва корхона корхоналар реестрига албатта киритилган ҳолда унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида давлат ордери (2-илова) берилади».
7. Низом қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:
«VI. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
32. Якка тартибдаги фаолият хусусий тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади.
33. Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган рўйхатга олиш йиғими ва уларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
34. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу шахс доимий яшайдиган туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликлари томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда ариза берилган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган муддатда амалга оширилмаса ёхуд тадбиркор асосли эмас деб ҳисоблаган сабаб билан рўйхатдан ўтказиш рад этилган бўлса, тадбиркор судга мурожаат қилиши мумкин.
35. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимликларига ариза (3-илова), 3X4 см ўлчамли учта фотосурат, паспорт, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Тадбиркор махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирса, тегишли органларнинг хулосалари тақдим этилиши зарур.
36. Юридик шахс бўлмасдан ўз фаолиятини амалга оширувчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга уни албатта жисмоний шахсларни рўйхатга олиш реестрига киритган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома (4-илова) берилади. Мазкур гувоҳнома бирор-бир қўшимча келишувларсиз банкда ҳисоб-китоб счёти очиш, муҳрлар ва бошқа реквизитлар тайёрлатиш учун асос бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг бир нусхаси тадбиркорга берилади, иккинчиси ҳокимликда қолади, учинчиси бир ҳафта муддатда тадбиркор рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига юборилади.
Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади».
8. VI бўлимнинг 32—34-бандлари тегишлича VII бўлимнинг 37—39-бандлари деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
_________________ туман ҳокими
___________________________га
(ф. и. о.)
_____________________________
___________________________да
яшовчи___________________дан
АРИЗА
Хусусий корхона таъсис этилиши муносабати билан корхонани ва унинг Уставини давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.