Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомнинг
10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хусусий корхонанинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши унинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар) қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши ва ваколатли банкларда валюта ҳисоб варақлари очиш учун асос бўлиб ҳисобланади».
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналарини очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантириш тартибининг
5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти бўлган акциядорлик жамиятининг давлат рўйхатидан ўтказилиши кўрсатиб ўтилган субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши ва ваколатли банкларда валюта ҳисоб варақлари очиши учун асос бўлиб ҳисобланади».