1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
Телекоммуникация соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, телекоммуникация миллий тармоқларини ривожлантириш ва унинг барқарор ишлаши бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ахборот хавфсизлигига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
2. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини хусусийлаштиришда, унда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларига, шу жумладан «IP-телефония» технологиясини қўллаган ҳолда чиқишни ташкил этишга алоҳида ҳуқуқлар сақланиб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
Тегишли лицензиялар асосида ўз фаолиятини амалга оширувчи операторлар ва провайдерлар, фақат «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси техник воситалари орқали телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларига чиқиш ҳуқуқига эгадир.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 сентябрь,
453-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 428-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)