toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2882]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлиги қарор қилади:
1. Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
22/ҚҚ-сон
Меҳнат вазири ўринбосари Б. НИЗОМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
8-Қ/Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 22/ҚҚ ва 8-Қ/Қ-сон қарорига
ИЛОВА
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Академик лицейларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейлар битирувчиларига бериладиган айрим мутахассисликлар рўйхатида назарда тутилган таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар (бундан буён матнда мутахассислик деб юритилади) берилади.
2. Академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган мутахассислик академик лицейнинг таълим йўналиши бўйича, ўқитувчилар таркиби, ўқув-методик, моддий-техника базасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва академик лицей педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
3. Академик лицей томонидан бериладиган мутахассислик академик лицейнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойда (жойларда) эълонлар тахтасига осиб қўйилиши, расмий веб-сайтида (агар расмий веб-сайти мавжуд бўлса) эълон қилиниши шарт.
2-боб. Академик лицейлар ўқувчиларини мутахассисликка ўқитиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Академик лицейларда мутахассислик ўқув режаларда назарда тутилган касбий фан (бундан буён матнда мутахассислик фани деб юритилади) сифатида ўқитилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
5. Академик лицейлар ўқувчиларининг мутахассислик фани бўйича билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Ўқувчиларнинг мутахассислик фани бўйича эгаллаган билими ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини белгилаш учун ўқитилган мутахассислик фани бўйича амалий имтиҳон ўтказилади.
3-боб. Мутахассислик фани бўйича амалий имтиҳон ўтказиш
7. Мутахассислик фани бўйича ўқув режа ва дастурининг барча талабларини тўлиқ бажарган академик лицей ўқувчиси академик лицей директорининг буйруғига асосан амалий имтиҳонни топширишга қўйилади.
8. Амалий имтиҳон якуний давлат аттестациясидан олдин ўтказилади.
9. Амалий имтиҳон ўтказиш жадвали у ўтказиладиган кунлар кўрсатилган ҳолда, академик лицей директори томонидан тасдиқланади ва амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
10. Амалий имтиҳон амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида 1 та амалий топшириқ берилади.
11. Амалий топшириқлар ўқитилган мутахассислик фани ўқув дастури асосида тузилади ва академик лицейнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда амалий имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин академик лицейнинг барча ўқувчилар кўриши мумкин бўлган жойдаги (жойлардаги) эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Амалий имтиҳонни ўтказиш учун тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат таркибда Амалий имтиҳон ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
Комиссия қуйидаги таркибдан иборат бўлади:
комиссия раиси — академик лицей директори (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);
комиссия котиби — академик лицей директорининг ўринбосари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комиссия аъзолари — тегишли олий таълим муассасаси вакили, шунингдек академик лицей ҳамда келишув асосида турдош профессионал таълим муассасаларининг касбий фан ўқитувчилари.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
13. Амалий имтиҳон академик лицейнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида кунда ўтказилади.
14. Ҳар бир ўқувчига амалий топшириқларни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.
15. Академик лицей ўқувчилари амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида «5» баллик тизимда баҳоланади:
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда — «5» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда — «4» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда махсус фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда — «3» балл;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда касбий фан ўқитувчисининг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмади деб топилганда — «2» балл.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
16. Ўқувчи томонидан амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўқувчига ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.
17. Амалий имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг ўқувчиларга эълон қилинади.
18. Ўртача арифметик балл «3» баллдан кам бўлган ўқувчи амалий имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Амалий имтиҳондан ўтмаган, шунингдек амалий имтиҳонга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчиларга Комиссия қарорига асосан амалий имтиҳонни академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилгунга қадар бўлган вақт ичида қайта топшириши (топшириши) мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
Амалий имтиҳонни қайта топшириши лозим бўлган ва узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган ўқувчилар рўйхати, имтиҳонни қайта топшириш (топшириш) куни ва вақти Комиссия қарорида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Академик лицей ўқувчиси амалий имтиҳон натижасидан норози бўлган тақдирда, амалий имтиҳон натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
21. Апелляция комиссияси таркибига Комиссия фаолиятида иштирок этмаган академик лицейнинг педагог ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
22. Академик лицей ўқувчиси томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
4-боб. Мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификатни бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Амалий имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга ўқитилган мутахассислик бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ давлат намунасидаги сертификат берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 16 қ/қ, 14-2019-қ/қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-1, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2882-1/2985-сон)
24. Мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат академик лицей ўқувчисига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан биргаликда берилади.
25. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат иккинчи ўрта-махсус таълим олганлик ҳисобланмайди.
26. Мутахассислик бўйича берилган давлат намунасидаги сертификат эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Академик лицей сертификатининг давлат намунаси. Академик лицей сертификатининг тавсифи
Сертификат 105х297 мм ўлчамда, қоғози 100% пахтадан тайёрланган, зичлиги 120+5 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгисидан иборат бўлади.
Сертификат бланкасининг юз томони юқори қисми марказида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (рангли) тасвири туширилади. Давлат гербидан (рангли) 10 мм паст қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари, унинг таг қисмида «SERTIFIKAT» сўзи қизил рангда лотин алифбосида ёзилади.
Матн — Сертификат бланкаси ички қисми чап томонида лотин алифбосида, ўнг томонида инглиз тилида тегишли ёзувлар туширилади.
Сертификат варағи ички қисмининг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25х10 мм ўлчамда) қиёфаси кўринмайдиган тасвири жойлаштирилади ва мазкур қуш қиёфаси ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Сертификат бланкаси қуйидаги ҳимоя элементлари билан тайёрланади:
а) тартиб рақами қора флуоресценция бўёғида чоп этилиб, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади;
б) босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқлардан фойдаланади;
в) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
г) махсус ҳимояланган сув белгили қоғоз ишлатиш;
д) давлат гербини рангли тасвирлаш;
е) кичик матн бир неча бор катталаштирилганда кўринадиган сертификат саҳифасининг матн чизиқларида жойлашади ва такрорланувчи «OZBEKISTON RESPUBLIKASI» микроматнли сўз бирикмаси мавжуд.

‎‎Сертификатнинг ташқи ўнг томони: ‎‎

‎‎‎‎(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri)


‎‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI

‎SERTIFIKAT‎‎

‎‎Сертификатнинг ички чап томони:

‎‎O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

‎‎AKADEMIK LITSEY SERTIFIKATI

‎‎LS № __________________________

‎‎‎‎(diрlоmsiz kuchga ega emas)
‎‎
‎‎________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎20 ____ yilda _______________________________________________________________________

‎‎(akademik litsey nomi)

‎‎____________________________________________________________________________ga kirib,
‎‎20___yilda _________________________________________________________________________

‎‎(akademik litsey nomi)

__________________________________________________________________________akademik
‎‎litseyni ____________________________________________________________________ yoʻnalishi

‎‎(yoʻnalish nomi)

‎‎boʻyicha tamomladi hamda _____________________________________________ mutaxassisligi berildi.

‎‎(mutaxassislik nomi)

‎‎M.Oʻ‎

‎‎Davlat attestatsiya
‎ komissiyasi raisi

‎‎Direktor
‎ Kotib(а)

‎‎
‎‎_______________________ shahri (tumani), 20___ yil ‎‎Roʻyxat raqami _____________
‎‎

‎‎Сертификатнинг ички ўнг томони:

‎‎TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

CERTIFICATE OF ACADEMIC LYCEUM‎‎

‎‎LS № ___________________________

‎‎‎‎(not valid without diploma)

‎‎_________________________________________________________________

(full name)‎‎

‎‎enrolled in 20________________________________________________________________

‎‎‎‎(name of academic lyceum)

‎‎and completed in 20 ___________________________________________________________

‎‎(name of academic lyceum)

‎‎_________________________________________________________________

‎‎‎having speсialized in __________________________________________________________

‎‎(field of study)

having speсialist in ___________________________________________________________

‎‎(speciality)

(Seal)‎‎ ‎

‎‎‎‎Chairman of the State Attestation commission ‎‎‎

‎‎‎‎Director
‎ Kotib(a)‎‎

‎‎Given________________________

‎‎Registration № ________________

(илова Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 22-2022-сонли ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 32-2022/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2882-2, 09.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 350-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2882-1/2985-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.12.2022 й., 10/22/2882-2/1077-сон)