1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Меҳнат вазирлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 22/ҚҚ ва 8-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 2882, 2017 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 апрель,
16 қ/қ-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 апрель,
14-2019-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 16 қ/қ, 14-2019-қ/қ-сон қарорига ИЛОВА
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«23. Амалий имтиҳондан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балл «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга ўқитилган мутахассислик бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ давлат намунасидаги сертификат берилади.».
2. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.
Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчага ИЛОВА
«Академик лицейлар битирувчиларига мутахассисликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Академик лицей сертификатининг давлат намунаси Академик лицей сертификатининг тавсифи
Сертификат 105х297 мм ўлчовда, қоғоз 100% пахта, қалинлиги ва оғирлиги 100+10 гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган қоғозда тайёрланган кўринишга эга.
Сертификат бланкасининг юз томони юқори қисми марказида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (рангли) тасвири туширилади. Давлат гербидан (рангли) 10 мм пастда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGI» сўзлари, унинг остидан «SERTIFIKAT» сўзи қизил рангда ўзбек тили лотин алифбосида ёзилади.
Матн — Сертификат бланкаси ички қисми чап томонида ўзбек тили лотин алифбоси, ўнг томонида инглиз тилида тегишли ёзувлар туширилади.
Сертификат варағи ички қисмининг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25х10 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади ва ультрабинафша нурлари остида кўринади.
3) ҳар хил шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш;
4) варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангер сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган ҳамда нусха кўчирмайдиган ҳимояга эга бўлиш;
5) махсус қоғоз ишлатиш;
6) Давлат гербини рангли тасвирлаш;
7) ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгисини тушириш, олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.
Сертификатнинг ташқи ўнг томони:
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʻRTA MAXSUS TAʼLIM VAZIRLIGI