1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 март,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда):
а) қарорнинг номидаги ва муқаддимадаги «махсус индустриал» сўзлари «эркин иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ангрен» махсус индустриал зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Ангрен» МИЗ дирекцияси деб аталади)» сўзлари «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ангрен» МИЗнинг Маъмурий кенгашига» ва «Ангрен» МИЗ» сўзлари тегишли равишда «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» ва «Ангрен» ЭИЗ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ангрен МИЗ Маъмурий кенгаши» ва «Анрген» МИЗ қатнашчиларини» сўзлари тегишли равишда «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» ва «Ангрен ЭИЗ қатнашчиларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ангрен» МИЗ ҳудудида», «Ангрен» МИЗ қатнашчиларини» ва «Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгашининг» сўзлари тегишли равишда «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида», «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини» ва «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Ангрен» МИЗ» сўзлари «эркин иқтисодий зоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1», «2», «5», «6» ва «9» кичик бандлардаги «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
учинчи кичик банддаги «Ангрен» МИЗ ҳудудида», «Ангрен» МИЗ қатнашчилари» ва «Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгаши» сўзлари тегишли равишда «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида», «Ангрен» ЭИЗ қатнашчилари» ва «Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 2 майдаги 118-сон қарорининг номидаги ва муқаддимадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й, 18-сон, 236-модда) «махсус индустриал» сўзлари «эркин иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 30-модда):
биринчи хатбошидаги «Жиззах» махсус индустриал зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Жиззах» МИЗ дирекцияси деб аталади)» сўзлари «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Жиззах» МИЗнинг Маъмурий кенгашига», «Жиззах» МИЗ дирекцияси» ва «Жиззах» МИЗ ҳудудида» сўзлари тегишли равишда «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига», «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси» ва «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Жиззах» МИЗ қатнашчиларини» ва «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгаши» сўзлари тегишли равишда «Жиззах» ЭИЗ қатнашчиларини» ва «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Жиззах» МИЗ ҳудудида», «Жиззах» МИЗ қатнашчилари» ва «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгаши» сўзлари тегишли равишда «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида», «Жиззах» ЭИЗ қатнашчилари» ва «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Жиззах» МИЗ Маъмурий кенгашига» сўзлари «эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 июлдаги 403-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2026 й., 09/26/403/0775-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда) 5-илованинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналарининг маъмурий кенгашлари» ва «махсус индустриал» сўзлари тегишли равишда «эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши» ва «эркин иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқишни кенгайтириш ва «Жиззах» МИЗ ҳудудида қулай шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 29 мартдаги 94-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 120-модда):
а) қарорнинг номидаги ва 2-банддаги «МИЗ» қисқартмаси «ЭИЗ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «махсус индустриал» сўзлари «эркин иқтисодий» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ–4516-сон ва «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ–4853-сон фармонларида назарда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар воситачилик шартномалари (топшириқлар) асосида «Жиззах» ЭИЗ қатнашчилари учун олиб келинадиган товарларга ҳам татбиқ этилади».
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 31-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ–1432-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори)» 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 13-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ–1645-сон қарори)» 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ–4436-сон Фармони)» 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 207-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 24.07.2026 й., 09/26/403/0775-сон)