1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
2. Бошқарув ходимлари сони 8 нафар ва 3-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси деб аталади)» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Тошкент вилоятининг махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашига тақдим этади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012-2013 йиллар даврида «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
5. «Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгаши бир ой муддатда «Ангрен» МИЗ дирекцияси уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ангрен» ЭИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорига 3-ИЛОВА