1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида» 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
2. Бошқарув ходимлари сони 5 нафар ва 5-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш) «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
3. Белгилансинки, «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъсис этилади;
Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ «Жиззах» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
«Жиззах» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013-2014 йиллар даврида «Жиззах» МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги «Жиззах» ЭИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига 3-ИЛОВА
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
1. «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция давлат бошқа корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
II. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
10. «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан «Жиззах» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Жиззах» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматларни бажаришдан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Жиззах» ЭИЗ қатнашчилари билан фаолият кўрсатмай турган ташкилотларни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
Жиззах» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Жиззах» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
«Жиззах» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергия, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
«Жиззах» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
13. Дирекция Муассисга ва Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш) ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битишувларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Жиззах» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Жиззах» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни маъмурий кенгашнинг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Жиззах» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 68-моддаси.
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Жиззах» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Жиззах» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
25. Дирекциянинг устав фонди «Жиззах» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
V. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
VI. Дирекция мулкини тасарруф этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
VII. Даромадларни шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
давлат мулки бўлган ва «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
VIII. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
X. Ҳисоботлар тақдим этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
XI. Дирекциянинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
XII. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорига 5-ИЛОВА
* Жиззах вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан «Жиззах» ЭИЗ Дирекцияси секторлари бошқарув ходимларининг сонига «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар кўпайишига қараб ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(5-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 256-модда; 2017 й., 1-сон, 12-модда, 13-сон, 207-модда, 15-сон, 252-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)