1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2477-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-237-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 367-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 август,
01-288-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 24 августдаги 01-288-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан олий ҳарбий таълим муассасаларида (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.»;
в) 5-банддаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1 июлга» деган сўзлар «25 июнга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 49-банддаги «1 июлга» деган сўзлар «25 июнга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
к) 1 — 22-иловалар белгисидаги «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 28 июль
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
2016 йил 3 август
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2016 йил 24 август
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2016 йил 10 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 35-сон, 411-модда)