1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 июнь,
209-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 24-25-сон, 195-модда) 1-илованинг 12-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 306-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)