1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2764]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/6-сон «Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2442, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 168-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 январь,
220/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарорига ИЛОВА
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар (бундан буён матнда изланувчи деб юритилади) қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
ихтисослик (диссертация мавзусига мувофиқ). Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар, Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича малакавий имтиҳонлар саволлари таркибига киритилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
чет тили (инглиз, француз ёки немис тили). Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда, чет тилидан малакавий имтиҳон иш бажарилаётган ташкилотнинг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) билан келишилган ҳолда тақдимномада кўрсатилган чет тилидан топширилади. Бунда IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги малакавий сертификатга эга бўлган изланувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
2. Чет тилидан филология фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражани олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар қўшимча равишда иккинчи чет тили фанидан малакавий имтиҳон топширадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш]
3. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган хорижий фуқаролар фақат диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
4. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган ташкилот томонидан, чет тили (инглиз, француз ёки немис тили) бўйича малакавий имтиҳонлар эса, етакчи илмий ва таълим ташкилотлари томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда ОАК томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
5. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон — диссертация ҳимояси ўтказиладиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ташкилотда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
Чет тили бўйича малакавий имтиҳонлар ОАК белгилаган ташкилотларда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Илмий ёки таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотда, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган тизимдаги ташкилотларда малакавий имтиҳонларни топширишига рухсат этилмайди. Бунда ОАК томонидан ташкилот раҳбарияти ёки вазирлик ва идоралар раҳбариятининг мурожаатига асосан, улар малакавий имтиҳонларни топшириши мумкин бўлган ташкилотлар (малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар орасидан) белгилаб берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
6. Чет тили бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилиш ҳуқуқини олиш учун тегишли ўқув-ташкилий ёки илмий-ташкилий тузилмалари мавжуд ҳамда илмий, илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек етарли моддий-техник базага эга бўлган ташкилотлар томонидан тегишли чет тилини кўрсатилган ҳолда ОАКга мурожаат қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
Ташкилот мурожаатини ОАК Раёсатининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш натижаларига кўра, ОАК Раёсати томонидан ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»нинг навбатдаги сонида ОАК Раёсатининг ташкилотга чет тили бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қарори эълон қилинади. Ташкилотлар рўйхати ОАКнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
7. Малакавий имтиҳонларни қабул қиладиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ОАК билан келишилган ҳолда икки йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Ихтисослик бўйича комиссия илмий даражага эга бўлган беш — етти нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида икки нафари фан доктори бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Чет тили бўйича комиссия тегишли мутахассислар орасидан беш — етти нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Бунда аъзолардан камида икки нафари фан доктори ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис бўлиши керак. Юридик фанлар соҳасида чет тили бўйича комиссия таркиби эксперимент тариқасида, IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд, илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали мутахассислардан шакллантирилиши мумкин.
Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
3-боб. Малакавий имтиҳонларни ўтказиш
9. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
10. Имтиҳон топширувчилар рўйхати ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг бир иш куни ичида ташкилотнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган ташкилотга номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли нусхасини илова қилган ҳолда малакавий имтиҳонларни қабул қилишнинг навбатдаги сессияси ўтказиладиган ойнинг 1-санасигача ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан номзодлар ташкилот томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 20 октябрдаги 33-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3958, 20.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
11. Имтиҳон топширувчилар малакавий имтиҳонларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли асосида киритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 20 октябрдаги 33-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3958, 20.10.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
12. Малакавий имтиҳонлар ўтказилишидан камида беш кун олдин малакавий имтиҳонларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ОАКга юборилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
13. Малакавий имтиҳонларда ташкилот ҳузуридаги Илмий кенгаш (агар мавжуд бўлса) аъзолари, ташкилот раҳбарияти ва тегишли вазирлик ёки идора ёхуд ОАК вакиллари иштирок этишлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
14. Малакавий имтиҳон ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ёзма шаклда жавоб тайёрлаш учун махсус белги қўйилган имтиҳон варақалари ташкилотлар томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади. Имтиҳон варақалари уч ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган ташкилотда сақланади ва уч ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Имтиҳон топширувчилар саволларга комиссия аъзолари олдида жавоб беради. Комиссия аъзолари томонидан имтиҳон топширувчиларга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Комиссия аъзолари балл қўйишда мустақилдир.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
Комиссия аъзолари қўйган баллари тўғрисида комиссия раисига маълум қилади ва комиссия раиси томонидан ўртача умумий балл чиқарилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
15. Изланувчининг билим даражаси 100 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
17. Ташкилотлар томонидан малакавий имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари видеотасвирга олиниши мумкин. Видеотасвирлар уч ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган ташкилотда сақланади ва уч ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
18. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси ҳар бир имтиҳон топширувчи ва унга берилган имтиҳон саволлари алоҳида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси унда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
19. Малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган изланувчиларга ўн кун ичида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади. Гувоҳнома комиссия раиси ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
20. Малакавий имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (имтиҳон варақалари ва видеотасвирлар бундан мустасно) имтиҳон ўтказилгандан кейин уч ой давомида имтиҳон ўтказилган ташкилотда сақланади ҳамда уч ойдан сўнг белгиланган тартибда ташкилот архивига топширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
21. Малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича икки ой ичида ОАКга шикоят қилиниши мумкин. ОАК томонидан шикоятни ўрганиш натижасида малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги тасдиқланган тақдирда, малакавий имтиҳон натижалари ОАК Раёсатининг қарорига асосан бекор қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-1, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 571-модда)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
22. Имтиҳон топширувчи узрли сабабга кўра имтиҳон(лар)га келмаган ва узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ташкилот раҳбарининг ёзма рухсати асосида жорий сессия давомида малакавий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга. Бунда ташкилот раҳбари тегишли имтиҳон топширувчилар рўйхатига ўзгартириш киритади ва ОАКни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
23. Малакавий имтиҳонлар бир сессия давомида такроран ёки малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессиясидан ташқари даврда топширилиши мумкин. Бунда имтиҳон топширувчи сабабини (агар мавжуд бўлса, асословчи ҳужжатлар ҳам илова қилинади) кўрсатган ҳолда ОАКга мурожаат қилади. Мурожаатни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, бу ҳақда мурожаат қилган шахсга ва у имтиҳон топширадиган ташкилот(лар)га ОАК томонидан маълум қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
24. Ташкилотлар ҳар бир сессиядан сўнг, сессия тамом бўлгандан кейин беш иш куни ичида малакавий имтиҳон(лар)ни ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотни ва ҳар йили 10 январгача эса, йиллик таҳлилий маълумотни электрон шаклда ОАКга тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
25. Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш натижалари ОАКнинг расмий веб-сайти ва «ОАК Бюллетени»да эълон қилинади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
27. Ташкилот раҳбари малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказишда мазкур Низом талабларига риоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Давлат тест маркази билан келишилган.
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2016 йил 22 январь.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲАБОВ
2016 йил 22 январь.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2016 йил 21 январь.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2016 йил 20 январь.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2016 йил 20 январь.
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2016 йил 19 январь.
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
2016 йил 18 январь.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2016 йил 18 январь.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
2016 йил 18 январь.
Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1880/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2764-3, 24.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2764-3/0066-сон)