1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.77.00 (Кучини йукотган) Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, адъюнктура, докторантура, тадқиқотчилик);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини ва Олий аттестация комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 20 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 16 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги низом, Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
3. Белгилаб қўйилсинки, илмий даражаси мавжудлиги учун лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва бошқа устамалар 2013 йил 1 январдан бошлаб тўланмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг шахсий таркибини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ўз таркибида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 31 мартдаги ПФ–371-сон Фармони билан ташкил этилган ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
ОАК ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
2. ОАК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
3. ОАК ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
4. Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ОАК фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
5. ОАК юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
II. ОАКнинг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
6. Қуйидагилар ОАКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу фаолиятни ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
диссертация ишларига ҳамда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, бундан буён — PhD), фан доктори (Doctor of Sciences, бундан буён — DSc) илмий даражалари ва илмий унвонлар талабгорларига талабларнинг ягоналигини таъминлаш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
илмий ва илмий-педагог кадрларнинг сифат таркибини яхшилашга, жамият ва давлат эҳтиёжларини, фан, таълим, техника ва технологияларни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда илмий ва илмий-педагог кадрлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
ортиқча бюрократик жараёнларни йўқотишга йўналтирилган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг барча босқичларида ОАК фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг барча босқичларида холисликни таъминлаш;
фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) илмий даражалари ва илмий унвонларга қўйиладиган малака талабларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
7. ОАК ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш ишида халқаро ҳамкорлик бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида республика Фанлар академияси, вазирликлари, идоралари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертация тадқиқотлари мавзулари мониторингини олиб боради, шунингдек уларни рўйхатдан ўтказади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчи институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатининг тизимли мониторингини олиб боради;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлар ишини шакллантириш ва ташкил этиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, фан доктори илмий даражаси ва илмий унвонлар тўғрисидаги низомни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
вазирликлар ва идоралар, Фанлар академиясининг илтимосномалари бўйича олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашларни ташкил этади, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, илмий кенгашларга диссертацияларни ҳимояга қабул қилиш ҳуқуқини берувчи илмий мутахассисликлар рўйхатини белгилайди;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгашлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширади ва улар иши мониторингини олиб боради, эксперт кенгашларнинг таклифлари асосида уларнинг фаолиятини тўхтатиб туради ёки тўхтатади;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатини белгилайди;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда фан, техника, таълим ва маданиятни ривожлантириш йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари турларини такомиллаштириш ишларини олиб боради;
тегишли илмий кенгашнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди, олий таълим муассасалари кенгашлари ёки илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари тақдимномаси бўйича профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини беради;
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва ишлайдиган хорижий мамлакатлар фуқароларига хорижий мамлакатлар аттестация органлари томонидан берилган илмий даража илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация (эквивалентликни аниқлаш) қилади;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқ режалаштириладиган диссертация тадқиқотлари мавзуларини мувофиқлаштириш ва диссертация тадқиқотларини муҳокама қилиш учун фан тармоқлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар ташкил этади;
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
ҳимоя қилинган диссертация ишларини таҳлил қилади ва республика вазирликларига, идораларига натижалари диссертация ишларида баён қилинган илмий тадқиқотлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг диссертация ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш мумкинлиги тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан биргаликда юборилишини таъминлайди;
ОАК ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий мамлакатларнинг аттестация органлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатади ва уни амалга оширади ҳамда белгиланган тартибда ахборот айирбошлашни ташкил этади.
III. ОАКнинг ҳуқуқлари ва вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
8. ОАК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фанлар академияси, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олиш;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича давлатлараро музокараларда иштирок этиш;
эксперт кенгашларнинг қарорлари асосида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича бир марталик илмий кенгашлар ташкил этиш ва уларнинг ишини назорат қилиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
ОАК Раёсати мажлисларида иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва эксперт кенгашлар раисларининг ҳисоботларини эшитиш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
диссертация ишларини илмий экспертизадан ўтказиш ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текшириш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда қатнашиш, оппонент ва тақризчи функцияларини бажариш даврида жалб этиладиган олимлар ва мутахассислар доимий иш жойларидаги иш ҳақи сақланган ҳолда ўз хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилади;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
малака имтиҳонлари рўйхатини белгилаш ва уларнинг ташкил этилиши ва савиясини назорат қилиш;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ишлаб турган ташкилотлардан белгиланган тартибда ҳар йилги ҳисоботларни ҳамда республикада олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга ошириш учун вазирликлар ва идоралардан зарур ахборотни олиш;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, диссертация тадқиқотларининг сифати илмий ва амалий аҳамиятини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун идоралараро кенгашларни белгиланган тартибда чақириш;
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, кенгашлар, конференциялар ишида қатнашиш;
диссертацияларга қўйиладиган талабларга мувофиқ фан ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамияти юзасидан қўшимча хулоса олиш мақсадида диссертация ишларини зарур ҳолларда илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга юбориш;
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
олий таълим муассасалари ёки илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва тегишли кенгашларининг тавсияларига биноан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни илмий даражалар ва илмий унвонлардан белгиланган тартибда маҳрум қилиш ёки уларни тиклаш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли қарори билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидагиги низомнинг 7-боби (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
9. ОАК ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
10. ОАК зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқариш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
11. ОАК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни ушбу Низомга мувофиқ бажаришга мажбур, республикада олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимининг ҳолати ва уни такомиллаштириш юзасидан жавоб беради.
IV. ОАК фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
12. ОАКга Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
ОАКнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош илмий котиби бўлади. Бош илмий котибнинг вазифалари ОАК раиси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
13. ОАКнинг аппарати унинг ижро этувчи органи ҳисобланади, ОАК аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
14. ОАК раиси:
ОАК ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда ОАКга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
ОАКнинг эксперт кенгашлари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида ОАК қарорларини, илмий даражалар бериш тўғрисидаги дипломларни ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги аттестатларни имзолайди;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
ОАК аппаратининг ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ОАК аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ОАК аппаратининг штат жадвалини, шунингдек ОАК аппарати харажатлар сметасини тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
15. ОАК раиси, бош илмий котиб ҳамда фаннинг асосий йўналишлари бўйича фан, техника, таълим ва маданият соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат бўлган Раёсат ОАКнинг раҳбарлик қилувчи ижро этувчи органи ҳисобланади. Раёсатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади, илмий кенгашлар тузишга рухсатномалар беради, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, уларга тегиши мутахассисликлар бўйича диссертация ишларини кўриб чиқиш ҳуқуқини беради;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
эксперт кенгашлар ташкил этиш тўғрисида қарорлар чиқаради;
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раисларининг ва илмий унвонлар бериш бўйича кенгашлар раисларининг ишлари тўғрисида ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
илмий йўналишлар бўйича бош инспекторларнинг илмий даража бериш, шу жумладан ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича аттестация йиғмажилдларининг, шунингдек илмий унвонлар бериш бўйича аттестация йиғмажилдларининг ОАК талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
16. Бош илмий котиб ҳимоя қилинган диссертацияларнинг ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради ва қуйидаги илмий йўналишлар бўйича таркибига 6 нафар бош инспекторлар кирадиган Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
физика-математика фанлари;
кимё, биология ва геология-минерология фанлари;
техника фанлари;
қишлоқ хўжалиги фанлари;
ижтимоий фанлар (тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, ҳуқуқшунослик, педагогика фанлари);
тиббиёт ва психология фанлари (тиббиёт, фармацевтика, ветеринария, психология фанлари).
Ҳар бир бош инспектор тегишли илмий йўналишлари бўйича ҳимоя қилинган диссертацияларнинг ОАК талабларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради ва ОАК Раёсати мажлисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
17. ОАК Раёсати аъзолари, шунингдек аппарат ходимлари ОАК эксперт кенгашлари ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар аъзолари бўлиши мумкин эмас.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
18. ОАК Раёсатининг мажлиси унинг фаолиятининг ташкилий шакли ҳисобланади. ОАК Раёсати мажлиси, агар унда унинг аъзоларининг оддий кўпчилиги қатнашса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
19. ОАК Раёсати қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва, агар унинг учун мажлисда қатнашувчи ОАК Раёсати аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берса қабул қилинган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
20. ОАК Раёсати қарорлари қарорлар шаклида расмийлаштирилади ҳамда ОАК раиси, бош илмий котиб ва ОАК аппаратининг масъул ходимлари томонидан имзоланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
21. ОАК Раёсати мажлислари баённомалари расмийлаштирилади ҳамда ОАК раиси ва бош илмий котиб томонидан имзоланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
22. ОАК Раёсати аъзолари мажлис бошлангунга қадар кун тартиби ва мажлисда кўриб чиқиладиган барча материаллар билан танишишлари керак. ОАК Раёсатида кўриб чиқиш учун киритилган масалалар эксперт кенгаш фикри ҳисобга олинган ҳолда ҳар томонлама ва моҳиятига кўра муҳокама қилиниши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
23. ОАК Раёсати ва эксперт кенгаши фикри фарқ қилган ҳолларда кўриб чиқилаётган масала бўйича материаллар такроран кўриб чиқиш учун эксперт кенгашга қайтарилади. ОАК Раёсати ва эксперт кенгаши фикри иккинчи марта фарқ қилган тақдирда масала ОАК Раёсати томонидан ташкил этиладиган камида беш кишидан иборат келишув комиссиясида кўриб чиқилади. Келишув комиссияси таркибига ОАК Раёсати, эксперт кенгаши аъзолари ва ушбу масалани кўриб чиқишнинг барча босқичларида илгари қатнашмаган мутахассис олимлар киради. Келишув комиссиясининг хулосаси ОАК Раёсати томонидан кўриб чиқилади ва узил-кесил қарор қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
24. ОАК Раёсати мажлиси бир ойда бир марта ўтказилади. Зарур ҳолларда ОАК Раёсатининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
25. Юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказишга тааллуқли аттестация йиғмажилдлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида , шунингдек ОАК фаолиятининг коллегиал қарорни ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни талаб этадиган жорий масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун ОАК раиси, бош илмий котиб, илмий йўналишлар бўйича бош инспекторлар, шунингдек ОАК бўлимлари бошлиқларидан иборат таркибда ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси ташкил этилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
26. Тақдим этилган диссертацияларни, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини илмий экспертизадан ўтказиш, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ишини ва аттестация ўтказишда талабларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш, шунингдек OAK Раёсатига тавсиялар тайёрлаш учун фан, техника, таълим ва маданият соҳаларидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан фан йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ташкил этилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
Эксперт кенгашлар олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, илмий ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, бошқа ташкилотлар, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади ҳамда кейинчалик таркибининг камида учдан бир қисми янгиланган ҳолда ОАК Раёсати томонидан уч йил муддатга тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
27. Олимлар ва мутахассисларнинг илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими ишида қатнашиши уларнинг ижтимоий-илмий фаолиятининг муҳим жиҳати сифатида қаралади ва ҳисобга олинади.
Эксперт кенгашлар аъзолари, оппонентлар ва тақризчилар, шунингдек жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
28. ОАК олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича «ОАК Бюллетени» журналини нашр этади. «ОАК маълумотномаси» журналида изланувчиларнинг диссертация тадқиқотлари мавзулари, диссертация аннотацияси билан биргаликда докторлик диссертациялари ҳимоя қилиниши, талабгорларга илмий даражалар берилиши ҳамда илмий унвонлар берилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотлар ҳам берилади. «ОАК Бюллетени» журнали ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида нашр этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
29. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида ОАК фаолияти масалалари ОАК веб-сайтида ва «ОАК Бюллетени» журналида ёритилади.
Бундан ташқари, ОАК веб-сайтида илмий даражалар ва илмий унвонлар талабгорларининг аттестация йиғмажилдларининг ўтиши, шу жумладан уларнинг норматив-ҳуқуқий экспертизадан ўтиши натижалари, кейинчалик уларнинг илмий экспертизага берилиши ва унинг тугалланиши, шунингдек ОАК Раёсатида якуний қарорлар қабул қилиш учун аттестация йиғмажилдларини кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади. Ушбу қарор шунингдек ОАК веб-сайтида Раёсат мажлисидан кейин 7 кун мобайнида жойлаштирилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
ОАК веб-сайти заруриятга қараб, лекин ҳафтада камида бир марта янгиланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
30. Бўлажак докторлик диссертациялари ҳимоялари, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари, ОАК веб-сайти ва «ОАК маълумотномаси» журнали орқали, шунингдек авторефератнинг тўлиқ матнини илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашнинг веб-сайтида ва Интернет тармоғининг бошқа ахборот-ресурс порталларида жойлаштириш йўли билан хабар берилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 396-модда)