1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонун:
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) тузиш принциплари ва унинг тузилмасини;
Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини;
Давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш принципларини;
Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни;
Давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2-модда. Бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
айланма касса маблағи меъёри — молия йилида республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдори;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджет жараёни]
бюджет жараёни — Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараёни;
[СПиТ:
1.Бюджет / Дотация]
бюджет дотацияси — ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджетдан ажратиладиган маблағлар]
бюджетдан маблағ ажратиш — қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари;
[СПиТ:
1.Бюджет / Давлат бюджети профицити]
бюджет профицити — муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси;
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджет ссудаси]
бюджет ссудаси — юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ;
[СПиТ:
1.Бюджет / Субвенция]
бюджет субвенцияси — қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари;
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджет сўрови]
бюджет сўрови — бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров;
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджет ташкилоти]
бюджет ташкилоти — зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти;
[СПиТ:
1.Бюджет / Давлат бюджети тақчиллиги]
бюджет тақчиллиги — муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси;
[СПиТ:
1.Бюджет / Бюджет трансферти]
бюджет трансферти — бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари;
[СПиТ:
1.Бюджет / Давлат бюджети]
Давлат бюджети — давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат ички қарзлари]
давлат ички қарзлари — давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;
[СПиТ:
1.Бюджет / Давлат мақсадли жамғармалари]
давлат мақсадли жамғармалари — Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат ташқи қарзи]
давлат ташқи қарзи — давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш]
давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш — активларни ички манбалардан (резидент-юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келиши;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши]
давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш — активларни хориж манбаларидан (чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат қарзи]
давлат қарзи — давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси;
[СПиТ:
1.Бюджет / Маҳаллий бюджет]
маҳаллий бюджет — Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
[СПиТ:
1.Молия йили]
молия йили — биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр;
[СПиТ:
1.Бюджет / Республика бюджети]
республика бюджети — Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети — Давлат бюджетининг Қорақалпоғистон Республикаси пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
II. БЮДЖЕТ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ
4-модда. Бюджет тизими
Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди.
Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга оширилади.
5-модда. Бюджет тизимининг асосий принциплари
Бюджет тизимининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;
бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;
турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Давлат бюджети баланслилиги;
давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш;
Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш;
(5-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади;
Давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва давлат бошқаруви бошқа органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
давлат мақсадли жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритади;
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
7-модда. Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари:
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилади, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилайди, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар беради;
(7-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари қабул қилиши учун тақдим этади ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисоботлар тузади;
бюджетга тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет тизимини бошқариш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди;
Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;
республика бюджети харажатларини амалга оширади;
бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;
бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маблағларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақида»ги Низом.
III. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ
9-модда. Давлат бюджети тузилмаси
Давлат бюджети:
республика бюджетини;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни ўз ичига олади.
Давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ҳамда республикага (Қорақалпоғистон) бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Вилоятнинг бюджети вилоят бюджетини, вилоятга бўйсунувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманларга бўлинадиган шаҳарнинг бюджети шаҳар бюджетини ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар бюджетларини ўз ичига олади.
Туманга бўйсунадиган шаҳарлари бўлган туманнинг бюджети туман бюджетини ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетларини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.04.00 Бюджет таснифи]
10-модда. Бюджет таснифи
Бюджет таснифи Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлашдан иборатдир.
Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлайди.
Бюджет таснифи:
Давлат бюджети даромадларининг таснифини;
Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини;
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади.
Давлат бюджети даромадларининг таснифи қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни турлари ва манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади.
Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.
Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи бюджетдан ажратиладиган маблағлар уларни бевосита олувчилар ўртасида тақсимланишини акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.
Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи тўловларнинг иқтисодий вазифаси ва турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи тақчилликни молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади.
Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)да ўрнатилган.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
11-модда. Давлат бюджети даромадлари
Давлат бюджети даромадлари:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
2) давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;
3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
12-модда. Давлат бюджети харажатлари
Давлат бюджети харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади:
1) бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида;
2) жорий бюджет трансфертлари шаклида;
3) капитал харажатлар шаклида:
асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга;
чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олишга;
давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга;
давлат захираларини вужудга келтиришга;
4) капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;
5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида;
6) давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;
7) давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;
8) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.
13-модда. Бюджетлар ўртасида тақсимланган маблағларни даромадлар ва харажатлар жумласига киритиш
Давлат бюджети тузилмасига кирадиган бюджетлар ўртасида қайси бюджетлардан йўналтирилаётган бўлса, улар учун харажат ҳисобланадиган, айни бир вақтда қайси бюджетларга бориб тушаётган бўлса, улар учун даромад ҳисобланадиган маблағлар қуйидаги шаклда тақсимланиши мумкин:
бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари (тасдиқланган миқдорлар доирасида);
бюджет ссудалари ва уларнинг қайтарилиши;
ушбу Қонунга ва тегишли йил учун қабул қилинган Давлат бюджетига мувофиқ амалга ошириладиган бошқа ўзаро ҳисоб-китоблар.
14-модда. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш
Давлат бюджети тақчиллиги:
давлат томонидан ички ва хориждан маблағларни жалб қилиш;
республика бюджети маблағларининг молия йили бошланишидаги қолдиқлари;
қонунларга мувофиқ бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
15-модда. Республика бюджети даромадлари
Республика бюджети даромадлари:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги ва нормативлар асосидаги умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;
LexUZ шарҳи
Умумдавлат солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни тақсимлаш нормативлари ҳар йили тасдиқланади.
2) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;
3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар;
6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
16-модда. Республика бюджети харажатлари
Республика бюджети харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади:
1) республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағи олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида;
2) жорий бюджет трансфертлари шаклида;
3) капитал харажатлар шаклида:
асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга;
чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олишга;
давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга;
давлат захираларини вужудга келтиришга;
4) капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;
5) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари шаклида;
6) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида;
7) давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;
8) давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;
9) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.
17-модда. Республика бюджети тақчиллигини молиялаштириш
Республика бюджети тақчиллиги:
давлат томонидан ички ва хориждан маблағларни жалб қилиш;
республика бюджети маблағларининг молия йили бошланишидаги қолдиқлари;
қонунларга мувофиқ бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
18-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
2) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;
LexUZ шарҳи
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори ҳар йили тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 23-иловасига мувофиқ, давлат мулки бўлган нотураржой биноларини ижарага берганлиги учун ижарага берувчилар тўлайдиган ижара тўловларининг 50 фоизи давлат бюджетига, қолган 50 фоизи эса баланс тутувчи ҳисобварағига ўтказилади.
4) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
5) юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари;
6) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
7) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
19-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари тасдиқланган бюджетдан маблағлар ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади:
1) Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий харажатлари шаклида;
2) жорий бюджет трансфертлари шаклида;
3) капитал харажатлар шаклида:
асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга;
давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга;
4) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.01 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 06.03.03.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.02 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (шунингдек, 06.03.02.00 га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
20-модда. Давлат мақсадли жамғармалари
[СПиТ:
1.Бюджет / Давлат мақсадли жамғармалари]
Давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
(20-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майдаги ЎРҚ-2-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи;
(20-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.
(20-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Давлат мақсадли жамғармаларини тузиш, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги Низом.
IV. БЮДЖЕТЛАР ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР
21-модда. Давлат бюджети маблағларини бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш
Давлат бюджети маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги йўллар билан қайта тақсимланади:
юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари бериш;
бюджет ижроси жараёнида пайдо бўлган ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни юқори бюджетдан қуйи бюджетга, шунингдек қуйи бюджетдан юқори бюджетга йўналтириш;
бюджет ссудалари ажратиш.
Республика бюджетидан бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига қабул қилинган Давлат бюджети доирасида ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тегишли қабул қилинган бюджетлар доирасида ажратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида ва маҳаллий бюджетларда даромадлар ва харажатлар ўртасида пайдо бўладиган вақтинчалик узилиш айланма касса маблағи меъёри ҳисобига, юқори бюджетлардан бериладиган бюджет ссудалари, фойдаланилмаган бюджет маблағлари қолдиқлари ҳисобига қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида назарда тутилган айрим харажатларни мақсадли молиялаштириш учун қуйи бюджетлар ҳисобига киритиладиган даромадларни республика бюджетига ўтказиши мумкин.
22-модда. Харажатларни республика бюджетидан молиялаштириш
Республика бюджетидан харажатларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
1) фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотлари бўйича);
2) ижтимоий таъминот;
3) мудофаа, миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш;
4) судлар ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлаш;
5) давлат захираси ва сафарбарлик захирасини вужудга келтириш ҳамда уларни сақлаш;
6) давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш;
7) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда миссиялари фаолиятини таъминлаш;
8) иқтисодиёт турли тармоқларининг республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотларини сақлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;
10) ер тузиш, мелиоратив, табиатни муҳофаза қилиш ва эпизоотияга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш;
11) қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш;
12) гидрометеорология, дўлга қарши кураш чора-тадбирлари;
13) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
23-модда. Харажатларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагиларга мўлжалланган харажатлар молиялаштирилади:
1) фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича);
2) ижтимоий таъминот;
3) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
4) Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таъминлаш;
5) иқтисодиёт турли тармоқларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджет ташкилотларини сақлаш;
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш;
7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
24-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга белгиланадиган чекловлар
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатларга эга бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда:
1) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармалар ташкил этишга;
2) маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);
4) бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга;
5) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бюджет ссудаларини бериш ҳоллари бундан мустасно.
(24-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-113-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 39-сон, 399-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
V. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
25-модда. Бюджет сўрови
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига:
тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаларини тайёрлаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга;
бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун — республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўрови юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет сўрови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида:
тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаши учун — туман ва шаҳар ҳокимларига;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун — Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровлари юборади.
Вилоятга бўйсунадиган шаҳарларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳамда шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг ҳокимлари бюджет сўрови олинганидан кейин уч кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тузиш, бу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарорлар қабул қилади.
Туман ва шаҳар ҳокимликларининг молия органлари ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларидан бюджет маблағлари олиш учун асосланган буюртмалар тузиш учун — шу туман ва шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга бюджет сўровлари юборади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағлар олиш учун бериладиган буюртма шакли ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)нинг 33-бандига қаранг.
26-модда. Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш муддатлари
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан — жорий йилнинг биринчи июнидан кечиктирмай тегишли молия органларига;
республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан — жорий йилнинг биринчи июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари молия органлари томонидан — маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари белгилаган тартибда ва муддатларда, бироқ жорий йилнинг йигирма бешинчи июнидан кечиктирмай юқори молия органларига;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда, бироқ жорий йилнинг биринчи июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди, уни жорий йилнинг ўн бешинчи сентябригача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади ҳамда Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга жорий йилнинг биринчи октябригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
27-модда. Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртмаларга ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси:
1) бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини;
2) умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ажратмалар нормативлари, шунингдек мазкур бюджетларнинг даромадлари, шу жумладан бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари ҳамда харажатлари миқдорларини;
3) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг айланма касса маблағи меъёри миқдорларини;
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари захира жамғармаларининг назарда тутилмаган харажатларни қоплашга тегишли бюджет маблағлари йўналтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини;
5) Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни молиялаштириш манбаларини;
6) давлат ички ва ташқи қарзларининг, давлат томонидан бериладиган кредитлар ҳамда кафолатли жамғарманинг энг юқори миқдорларини ўз ичига олади.
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири амалга оширади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакил қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган бюджетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва биринчи октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади:
(28-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
1) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳоси;
2) ўтган йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан ва жорий йилги Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси;
(28-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
3) келгуси йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари;
4) мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишлари лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан;
(28-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
5) мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишларига шарҳлар;
6) давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажатлар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
7) келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан.
(28-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг ўн бешинчи октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилади.
29-модда. Давлат бюджетининг қабул қилиниши
Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.
Давлат бюджетига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари — Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин икки ҳафталик муддат ичида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетлари — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетлари қабул қилинганидан кейин бир ҳафталик муддат ичида туман, шаҳар ҳокимият вакиллик органлари томонидан;
шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар бюджетлари ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар бюджетлари — белгиланган муддатларда маҳаллий ҳокимият юқори турувчи вакиллик органлари томонидан қабул қилинади.
30-модда. Давлат бюджетининг бюджет маблағлари олувчиларга етказилиши
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари даромадлари ва харажатлари миқдорини, шунингдек келгуси молия йили учун уларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари миқдорини ва бюджетга оид бошқа кўрсаткичларни — Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси эътиборига Давлат бюджети даромадларининг тасдиқланган миқдорини — Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин бир ҳафталик муддат ичида;
республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар эътиборига улар учун белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдорини — Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин ўн кунлик муддат ичида етказади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин тегишли молия органлари бир ҳафталик муддат ичида:
давлат солиқ хизматининг тегишли маҳаллий органлари эътиборига — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг тасдиқланган миқдорини;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар эътиборига улар учун белгиланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларини етказади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
VI. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ИЖРОСИ ВА УНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
31-модда. Давлат бюджети даромадларини шакллантириш
Давлат бюджети даромадлари ушбу Қонунга, солиқ, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилади.
Ҳисоблаб чиқарилган, бироқ жорий йилнинг ўттиз биринчи декабригача Давлат бюджетига тўланмаган даромадлар келгуси йилда Давлат бюджетига ўтказилиши керак.
32-модда. Давлат бюджети маблағларини сарфлаш
Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида тайинлаш сертификатини муайян даврга ва суммага расмийлаштириш орқали, шунингдек бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида:
республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тўланади.
Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича» Йўриқнома (рўйхат рақами 1560, 10.04.2006 й.)нинг 118 ва 119-бандларига, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)нинг 197-198, 202—206-бандларига қаранг.
Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетларнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъёрини шакллантиришга йўналтирилади.
Республика бюджети бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар бюджет маблағлари қолдиқларининг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин.
Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилоти томонидан тежаб қолинган бюджет маблағлари олиб қўйилмайди ва улар Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш Тартиби»нинг 25—29-бандларига қаранг.
(32-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
33-модда. Қабул қилинган Давлат бюджети бўлмаган тақдирда бюджетни ижро этиш тартиби
Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда Давлат бюджети қабул қилингунга қадар бўлган даврда давлат харажатлари қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда, уларни бошланган молия йилида амалга оширилиши режалаштирилмаган харажатлар суммасига аниқлаштирилган ҳолда, ҳар ойда амалга оширилади»;
(33-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари ҳар чораклик ойма-ой бўлинган муваққат харажатлар сметаси ва бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган, ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган шартномаси асосида амалга оширилади;
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
аввалги молия йилида қилинмаган бюджет харажатлари амалга оширилмайди;
аввалги молия йилида амалда бўлган солиқ солиш ва мажбурий тўловлар тўлаш тартиби Давлат бюджети қабул қилингунга қадар ўз кучини йўқотмайди.
Давлат бюджети молия йили бошланганидан кейин қабул қилинган тақдирда харажатларнинг умумий суммаси молия йили мобайнида қабул қилинган Давлат бюджетига мувофиқлаштирилиши керак.
Бюджетдан ажратиладиган маблағларга молия йили мобайнида ўзгартиришлар киритиш бир бюджет маблағлари олувчиси учун бюджет маблағларининг камайтирилиши бошқа бюджет маблағлари олувчиси учун бюджет маблағларининг тегишли равишда кўпайтирилишини назарда тутган тартибда:
Давлат бюджетида кўрсатиб ўтилган бюджет маблағлари олувчилар учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тегишли молия органларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан (капитал қўйилмалар моддалари бундан мустасно);
Давлат бюджетида кўрсатиб ўтилган бюджет маблағлари олувчилар учун — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан;
республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан белгиланадиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун — тегишли молия органларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда жойлардаги тегишли ҳокимият вакиллик органлари томонидан (капитал қўйилмалар моддалари бундан мустасно) амалга оширилади.
Бюджет маблағлари олувчининг сўровига биноан молия йили учун унга назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар айрим моддалар бўйича (капитал қўйилмалар моддалари бундан мустасно) бошқа моддалар бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлари тенг миқдорда камайтирилган ва мазкур бюджет маблағлари олувчи учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг умумий ҳажми сақлаб қолинган ҳолда дастлабки ҳажмининг ўн беш фоизига қадар кўпайтирилиши мумкин. Бюджетдан ажратилган маблағларга мазкур ўзгартиришлар:
1) республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларига — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
2) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган бюджет маблағларига — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган тартибда тегишли молия органлари томонидан киритилади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)нинг V бўлим 1-параграфи (103—151-бандлар)га қаранг. («Бюджет маблағлари олувчиларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар бюджетлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тартиби»).
35-модда. Давлат бюджетини белгиланган параметрлар доирасида ижро этиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари, агар муайян ҳаракатлари бюджет тақчиллигининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори даражасидан ошиб кетишига олиб келадиган бўлса, Давлат бюджети даромадларини қисқартирувчи ёки харажатларини оширувчи бирон-бир ҳаракат қилишга ҳақли эмаслар.
LexUZ шарҳи
Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ҳар йили тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида айрим турлар бўйича бюджет даромадларини қисқартиришга олиб келувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг қарори, агар унда бошқа турлар бўйича даромадларни кўпайтириш ва (ёки) бюджет харажатлари тегишли миқдорда қисқартирилиши керак бўлган моддалар назарда тутилган бўлсагина, қабул қилиниши ва амалга киритилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида тегишли бюджет харажатлари қисқартирилишига ва (ёки) даромадлари кўпайишига олиб келувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг қарори қабул қилинган тақдирда ҳосил бўладиган ортиқча маблағлар мазкур қарор қабул қилинган даражадаги бюджетга маблағларни қайта тақсимлаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиб қўйилади.
Агар Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида Давлат бюджетидан олинган бюджет маблағларини кўпайтириш (камайтириш) тўғрисида қарор қабул қилинадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари томонидан тегишли даражадаги бюджетлар ҳажмига ўзгартиришлар киритилади. Харажатларни кўпайтириш ёки уларни қисқартириш бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади. Бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)нинг 150-бандига қаранг.
Солиқ ва бюджет тўловлари интизомини мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга тасдиқланган кўрсаткичлардан ташқари тушган қўшимча даромадлар айланма касса маблағи меъёри тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорда сақланиб қолган тақдирда қабул қилинган бюджетдагидан ташқари харажатларга йўналтирилиши мумкин. Мазкур масалага доир қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан қабул қилинади.
36-модда. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини бошқариш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа молия органлари Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлар доирасида бажарилиши учун жавобгардир. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Агар йил мобайнида давлат даромадлари анча қисқарган ва Давлат бюджетининг олдиндан белгиланган тақчиллиги қонун ҳужжатларида белгиланган чегара миқдоридан ошадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг харажатларини алоҳида моддалар бўйича қисқартириш тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига таклиф киритади.
Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни тўғрилаш мақсадида молия йили мобайнида уларга тегишли бюджетлардан бюджет ссудалари ажратилиши мумкин. Бюджет ссудаларини беришнинг энг кеч муддати ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1052, 19.07.2001 й.)га қаранг.
Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия йили мобайнида айланма касса маблағи меъёри ҳисобига уни молия йили охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин.
37-модда. Давлат бюджетининг касса ижроси
Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг топшириғига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.
Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2320, 01.02.2012 й.).
(37-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
38-модда. Давлат бюджети ижросини назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа молия органлари Давлат бюджети ижроси назорат қилинишини амалга ошириш чоғида:
турли даражадаги бюджетлар ижроси якунларини кўриб чиқади;
турли даражадаги бюджетларга маблағлар тушуми тўғрисида солиқ ва божхона органларидан, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлардан ахборотлар олади;
бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказади;
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни асосида тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) бевосита ҳисобварағига бюджет маблағларини олувчилар номидан тўловларни амалга оширади;
(38-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни таҳририда — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ банклардан бюджет маблағлари ҳаракати тўғрисида маълумотлар олади;
бюджет маблағлари олувчиларнинг молия-хўжалик фаолиятини ўз ваколатлари доирасида тафтиш қилади ва текширувдан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йилнинг ҳар чорагида Давлат бюджети ижросининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этадиган якунларини кўриб чиқади.
39-модда. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот
Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ҳисобот даврида фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ҳамда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ҳисобот даврида фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли молия органларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тузади ва ушбу ҳисоботни тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар молия органларига тақдим этади.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-130-сонли Қонуни асосида учинчи қисм билан тўлдирилган — 2007 й., 50-51-сон, 509-модда)
Туманларнинг, шунингдек республика (Қорақалпоғистон), вилоят бўйсунувидаги шаҳарларнинг молия органлари шаҳар, туман бюджетининг ҳисобот давридаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли ҳокимликларга ҳамда юқори молия органларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари тегишли бюджетларнинг ҳисобот давридаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва тегишли ҳокимликларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиб маъқулланганидан кейин бу ҳисоботларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Давлат бюджетига ҳисобот давридаги тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақидаги низом (рўйхат рақами 1914, 07.03.2009 й.).
Давлат солиқ хизматининг жойлардаги солиқ органлари солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Давлат бюджетига ҳисобот давридаги тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар ойда тегишли молия органларига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади.
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳисобот даврида давлат мақсадли жамғармаларига маблағлар тушуми ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи апрелигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига у ташқи аудит ва баҳолаш ўтказиши учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг бешинчи апрелигача юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга доир хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўнинчи майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг ўн бешинчи майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
(39-модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-95-сон Қонунига мувофиқ тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар билан алмаштирилди — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 173-модда)
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш» Қоидалари (рўйхат рақами 1111, 14.03.2002 й.)нинг 242—247-бандларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларга (рўйхат рақами 2270, 27.09.2011 й.)қаранг.
VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
[ТСЗ:
1.Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлат томонидан маблағ жалб қилиш]
40-модда. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси келгуси молия йили учун Давлат бюджетини қабул қилаётганда давлат ички ва ташқи қарзининг энг юқори миқдорларини тасдиқлайди.
Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилишга ҳамда давлат қарзи кўпайишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.
Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш:
1) иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шу жумладан давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш;
2) Давлат бюджети даромадлари билан харажатлари ўртасида тушумлар вақтга кўра мувофиқ эмаслиги туфайли келиб чиққан йиллик ички тафовутни тўғрилаш;
3) мавжуд қарзни қайта молиялаштириш;
4) бюджет тақчиллигини молиялаштириш;
5) табиий офат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли маблағларга бўлган эҳтиёжларни қоплаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилишда қарз мажбуриятларининг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
1) қисқа муддатли (бир йилгача бўлган даврга чиқариладиган), ўртача муддатли (бир йилдан беш йилгача бўлган даврга чиқариладиган) ва узоқ муддатли (беш йилдан ортиқ даврга чиқариладиган) давлат қимматли қоғозлари;
2) кредитлар (қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли);
3) Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари;
4) бюджет даромадлари билан харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни қоплаш учун қисқа муддатли ссудалар;
5) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат томонидан амалга оширилган барча маблағ жалб қилишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ахборот тақдим этади.
Давлат томонидан маблағ жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган давлат қарзига хизмат кўрсатувчи ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўғри юритилиши устидан назоратни амалга оширувчи агент вазифасини бажаришлари юзасидан банклар, молия ташкилотлари билан шартномалар тузиши мумкин.
41-модда. Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари
Резидент-юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан берилади. Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари берилмайди. Кафолатлар бериш тартиби, шунингдек кафолатлар берилганлиги учун кафолатлар олувчидан ҳақ олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида»ги ҳамда 2004 йил 8 январдаги 7-сон «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида»ги қарорларига қаранг.
42-модда. Кафолат жамғармаси
Давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджети таркибида кафолат жамғармаси тузилади.
Кафолат жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
43-модда. Бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Бюджет тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Бюджет интизомини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1841-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1752-моддасига мувофиқ жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент шаҳри,
2000 йил 14 декабрь,
158-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда; 51-сон, 374-модда; 52-сон, 385-модда; 2007 й., 17-18-сон, 173-модда; 39-сон, 399-модда; 50-51-сон, 509-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)