1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2002 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2001 йил 6 декабрдаги 305-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
7. 2002 йилда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.03 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи тўлаш тартиби;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
«ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятининг дилерлари расмий мақомига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслардан йиғим ставкаси «ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган олиб чиқиб кетиладиган автомобиллар двигатель ҳажмининг 1 куб. сантиметри ҳисобига 3,0 АҚШ доллари миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.07.00 (Кучини йукотган) Бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар]
сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқча қолдиғи учун тўлов, уни маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказган ҳолда, уларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг 2 фоизи миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.04 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун даромад (фойда)дан олинадиган солиқ ставкасига пасайтирувчи коэффициентлар, фойдаланиладиган маҳаллий хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қиймати салмоғидан келиб чиққан ҳолда, 19-иловага* мувофиқ;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирганлик учун тўлов ва тўловни тақсимлаш тартиби 20-1, 20-2, 20-3, 20-4-иловаларга* мувофиқ;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.03 (Кучини йукотган) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини тақсимлашнинг амалдаги нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарорининг амал қилиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
ижтимоий суғуртага ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларнинг амалдаги миқдорлари 21, 22-иловаларга* мувофиқ сақлаб қолинсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг амал қилиши 2005 йил 1 январгача узайтирилсин, бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтириладиган маблағлар улушини 25 фоизгача кўпайтириш назарда тутилсин.
9. Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 (Кучини йукотган) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи]
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ободончилик ишлари учун йиғим ўрнига 18-иловага* мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.04.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан транспорт воситалари эҳтиёжи учун бензин, дизель ёқилғиси ва сиқилган газдан фойдаланганлик учун солиқ]
фуқароларнинг транспорт воситалари бўйича мол-мулк солиғи ўрнига 18-иловага* мувофиқ жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун солиқ;
(9-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ўз маблағлари ҳисобига коллежлар ва лицейлар қурилиши харажатлари суммасига солиқ солинадиган базани камайтиришга доир, лекин солиқ солинадиган даромад (фойда)ни камайтиришнинг белгиланган чегарасидан ортиқ бўлмаган миқдорда, қўшимча имтиёзлар жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.11 (Кучини йукотган) Бошқа ташкилотларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
10. Автотранспортни қисқа муддатга сақлаш учун тўхташ жойларидан белгиланган солиқ ундирилиши 2002 йил 1 январдан бошлаб 9-иловага* мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларга (бюджетдаги ташкилотлардан ташқари) бириктириб қўйилган ҳудудда жойлашган барча автотранспортни қисқа муддатга сақлаш учун пулли тўхташ жойларига жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
11. Белгилансинки, 2002 йил 1 июлдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав сармояси (жамғармаси)ни шакллантирмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган барча солиқлар ва тўловларни тўлиқ ҳажмда, бутун фаолияти даврида имтиёзлар қўлланмаган ҳолда тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав сармояси (жамғармаси)ни шакллантирмаган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан солиқ ундириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
12. Белгилансинки, 2002 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 (Кучини йукотган) Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
ялпи даромад солиғини ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган даромадга давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича олинган дивидендлар ва фоизлар сифатида олинган даромадлар қўшилмайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
юридик шахслар томонидан дивидендлар сифатида олинган ҳамда юридик шахснинг даромад олинган устав сармояси (жамғармаси)га йўналтирилган даромадларига солиқ солинмайди.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва пенсиялар тўлаш харажатларини молиялаштириш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни;
бошқарув органлари таъминоти харажатларини, улар ходимлари сонини 5 фоизга қисқартиришни ва бўшаб қолган маблағларни юқори малакали ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтиришни назарда тутган ҳолда, молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
24. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 30-иловага* мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 31-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари чиқарилган норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.