1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИНИНГ МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 апрелда 1560-сон билан давлат рўйхатидан ]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 93-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1560-2, 04.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 25 январдаги 16-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг молия органларида бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2001 йил 17 февраль, рўйхат рақами 1007 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 3-4-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 3 мартдаги 76-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг молия органларида бухгалтерия ҳисобини олиб бориш бўйича йўриқномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (2002 йил 22 июль, 1007-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 14-сон).
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг амалга киритилсин.