1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
2. Белгилансинки:
ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;
ушбу қарор кучга кирганидан кейин уч ой ичида «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 октябрдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар миллий-маданий ва тарихий бойликлар турлари рўйхатининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Фуқаровий ва хизмат қуроли турлари ва унинг ўқ-дорилари».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) 1-илованинг 15-банди «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш;».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 38 — 3820-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри
382.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиялар реестри
383.
Рўйхатдан ўтказилган шахсий автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси
б) 21-банднинг биринчи хатбошидаги «Миллий гвардияси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 8-илованинг 9-банди учинчи хатбошидаги «қуролланган (ўқотар ёки совуқ қуроллар)» сўзлари «фуқаровий ва хизмат қуроли билан қуролланган» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2023 й., 09/23/73/0098-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) 1-илованинг 174-бандидаги «ўқотар қурол билан қуролланган соқчилар» сўзлари «хизмат қуроли билан қуролланган соқчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда) 3-илованинг 50-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Биосфера резервати муҳофаза ходимларига хизмат вазифаларини бажариш пайтида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юришга рухсат этилади. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида хизмат қуролини ва махсус воситаларни (қўлкишан, резина таёқ, кўздан ёш оқизадиган газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатувчи воситаларни) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, шунингдек, уларни бериш, олиб юриш, сақлаш, қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 15-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда) рус тилидаги матнига 1-илованинг «II. Медицинские психиатрические противопоказания для осуществления отдельных видов профессиональной деятельности в условиях повышенной опасности» бўлими 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Работники юридических лиц со специальными служебными задачами, которым разрешено ношение и применение служебного оружия.
Эпилепсия (индивидуально).
».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 59-бандидаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, пиротехника буюмларини, фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт қуроли ва анжомларидан фойдаланишлари бундан мустасно);
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг имитаторлари ва муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан фойдаланиш бундан мустасно);».
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):
(15-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
(15-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари».
Ремонт гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему.
внутренний рынок
».
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низомда:
а) 18-банднинг еттинчи хатбошидаги «идорага қарашли ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) 3-илованинг 10-банди бешинчи хатбошидаги «хизмат ўқотар қуроллари ва ўқ-дориларни» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг намунавий қоидаларида:
а) 29-банднинг иккинчи хатбошидаги «ўқотар қурол» сўзлари «қурол» сўзи билан алмаштирилсин;
б) иловадаги «Йўналишда ёки жойда (майдонда) қуйидагилар тақиқланади:» бўлимининг иккинчи хатбошидаги «ўқотар қурол» сўзлари «қурол» сўзи билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги «ўқотар қурол ва тиғли қуроллар» сўзлари «қуролнинг барча турлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 09/23/319/0543-сон)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги 175-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 09/23/175/0239-сон)
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низомда:
а) 22-банднинг учинчи хатбошидаги «қуроллар, ўқ-дорилар» сўзлари «хизмат қуроли ва унга ўқ-дорилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари» сўзлари «хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорига 2-иловада:
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:»
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимларига хизмат вазифаларини адо этишда хизмат қуролини белгиланган тартибда тақиб юришга рухсат берилади. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этишда белгиланган тартибда хизмат қуролидан ва махсус воситалардан (кишанлар, резина таёқлар, кўздан ёш оқизувчи газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмалари) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Хизмат қуролини ва махсус воситаларни сотиб олиш, сақлаш, тақиб юриш ва қўллашга рухсатнома олиш белгиланган тартибда амалга оширилади».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди «23» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган мажбуриятларга мувофиқ атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш».
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 5-модда):
а) 7-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х.Ташматов» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига» сўзлари «ҳудудий ички ишлар органига» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банддаги «Миллий гвардияси назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлимида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларида ҳисобда турувчи фуқаровий қуролни отиш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида амалга оширилиши мумкин»;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)