1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2444-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 март,
214/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи профессор ёки доцент илмий унвонларни бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.».
2. 12-банднинг «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;».
3. 17-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;».
4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б Б. АХМЕДОВ
2015 йил 27 февраль
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲАБОВ
2015 йил 27 февраль
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 27 февраль
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2015 йил 27 февраль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 27 февраль
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2015 йил 27 февраль
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
2015 йил 27 февраль
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2015 йил 27 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 13-сон, 160-модда)