«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, тизимида олий таълим муассасалари бўлган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
ҳар йили «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш;
танловни икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
2. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) биринчи — олий таълим муассасаси босқичида:
танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий материалларни қабул қилиш ва таҳлил этиш;
танлов иштирокчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилишини ташкил этиш ва уларнинг сифатини баҳолаш;
ғолибларни аниқлаш ва уларга танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;
б) иккинчи — республика босқичида:
танлов иштирокчиларининг олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатлари ва тақдимот материалларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;
танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;
номинациялар бўйича танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;
танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;
танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари бўлган бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2015 йилдан бошлаб, танловнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши учун амалий чора-тадбирларни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 24 февраль,
32-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарорига ИЛОВА
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисида
1. Ушбу Низом олий таълим тизимидаги педагоглар ўртасида ҳар йили «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловини (кейинги ўринларда Танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясига, Банк-молия академиясига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига, нодавлат олий таълим ташкилотларига, шунингдек, олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
2. Юқори малакали педагогларни аниқлаш ва рағбатлантириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, таълим ва тарбия соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий ўсиши ва маҳорати ошишини рағбатлантириш Танловни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
3. «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови босқичма-босқич, ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида ўтказилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
а) Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи, у ҳар бир олий таълим муассасасида ўтказилади;
б) Танловнинг республика босқичи.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
4. Қуйидагилар Танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) биринчи — олий таълим муассасаси босқичида:
Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий материалларни қабул қилиш ва таҳлил этиш;
Танлов иштирокчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилишини ташкил этиш ва уларнинг сифатини баҳолаш;
ғолибларни аниқлаш ва уларга танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;
б) иккинчи, республика босқичида:
олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатларини ва Танлов иштирокчиларининг тақдимот материалларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;
Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;
номинациялар бўйича Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;
Танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;
Танлов ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
5. Танлов ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган билим соҳалари бўйича, қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2020 й., 09/20/629/1359-сон)
а) «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог», бунда тегишли фан (курс) бўйича ўқитиш методикасига оид ишлар кўриб чиқилади;
б) «Энг яхши педагог-тадқиқотчи», бунда педагогнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши бўйича эришган ютуқлари кўриб чиқилади;
в) «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог», бунда замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнида самарали қўллаш соҳасидаги ишлар кўриб чиқилади.
6. Танловнинг республика босқичини ўтказиш ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланади. Ташкилий қўмита таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
7. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Танловни ўтказиш муддатларини белгилаш;
Танловни юқори ташкилий даражада ўтказиш;
Танлов доирасида ўтказиладиган тадбирларни ёритиб бориш учун оммавий ахборот воситаларини жалб этиш.
13. Ташкилий қўмита қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Ташкилий қўмита раисининг (у бўлмаганда раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар]
14. Ташкилий қўмитанинг иш тартиби у тасдиқлайдиган Регламент асосида белгиланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
Ўзбекистон Бадиий академияси;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
16. Танлов таъсисчилари Ташкилий қўмитани зарур жиҳатдан қўллаб-қувватлайди ва унинг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратади.
III. Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
18. Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ғолиби тўғрисидаги қарор олий таълим муассасаси ректори (директори) тасдиқлайдиган таркибдаги Танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.
19. Танлов комиссияси олий таълим муассасасининг маъмурий-бошқарув ходимлари, педагоглари ва касаба уюшма қўмитаси вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ахборот таъминотини ташкил қилади;
Танлов иштирокчиларидан буюртманомалар ва материалларни қабул қилишни ташкил этади;
мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ Танлов иштирокчиси тақдим этган ҳужжатлари тўпламини ва ўтказган очиқ машғулоти сифатини баҳолайди;
Танловнинг республика босқичида иштирок этишга номзодларни тавсия қилиш учун олий таълим муассасаси босқичи ғолибларининг ҳужжатлари илова қилинган буюртманома-тавсияни тайёрлайди.
Мазкур олий таълим муассасасининг камида 3 йил тўлиқ ставка бўйича фаолият юритаётган, ёши, илмий даражаси ва унвонидан қатъи назар, бакалавриат ёки магистратура таълим дастурлари бўйича курслардан бирида (лекция, семинар, амалий ёки лаборатория) машғулотлари олиб бораётган, Танловда иштирок этиш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳужжатлар топширган штатли педагоги Танлов иштирокчиси бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
21. Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи давомида Танлов иштирокчилари 15 апрелдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Танлов комиссиясига ўзларининг ҳужжатлар тўпламини (22-банд) қоғозда ва электрон шаклда кўриб чиқиш учун тақдим этишади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
22. Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади:
олий таълим муассасаси кафедра мудирининг (Танловда кафедра мудири қатнашган ҳолларда тавсиянома ўқув ишлари бўйича проректор (директор ўринбосари) томонидан берилади) Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасидаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси;
Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи (3-6 бет босма матнли ҳажмда);
Танлов иштирокчисининг аҳамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга;
турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);
грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;
конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;
халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади);
малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилган жойи кўрсатилади);
эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган рўйхати;
бевосита Танлов иштирокчиси раҳбарлигида танловларда, лойиҳаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.
Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги 3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
24. Танлов иштирокчиси очиқ машғулотнинг мавзуси, тури ва шаклини, шунингдек талабалар гуруҳини уларнинг таълим йўналиши ва тайёрлаган мавзусидан келиб чиққан ҳолда танлаш ҳуқуқига эга.
25. Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
26. Танлов комиссияси, ҳужжатлар тўпламини ва ўтказилган очиқ машғулотлар сифатини баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ ҳар йили 30 майгача ҳар бир номинация бўйича ғолибларни (1, 2, 3-ўринларни) аниқлайди ва ҳар бир номинация бўйича биринчи ўринларни эгаллаган ғолиблар номзодини Танловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия этади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар;
28. Танлов комиссиясининг қарорлари икки нусхада протоколлар билан расмийлаштирилади, улар Танловнинг мажлисда қатнашган барча аъзолари томонидан имзоланади. Протоколларда Танлов комиссияси аъзоларининг алоҳида фикрлари қайд этилади (мавжуд бўлган тақдирда).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.01.00 Жамият манфаатларига доир ҳаракатлар учун кафолатлар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
29. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган номинациялар бўйича 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган Танлов иштирокчилари олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланади ҳамда тегишли равишда, эгаллаб турган лавозимига кўра штат бўйича маошининг 1; 0,75 ва 0,5 коэффициенти миқдоридаги пул маблағлари билан моддий рағбатлантирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
30. Моддий рағбатлантириш учун пул маблағлари олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи асосида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан берилади.
31. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ҳар бир билим соҳаси бўйича Танловнинг республика босқичи ғолибларини аниқлайдиган Танлов комиссияларининг шахсий таркиблари Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2020 й., 09/20/629/1359-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
32. Олий таълим муассасалари 1 июндан бошлаб 20 иш куни мобайнида Ташкилий қўмитага Танловнинг олий таълим муассаса босқичи доирасида ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар орасидан республика босқичида қатнашишга номзодлар бўйича буюртманома — тавсияни қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Танлов иштирокчисининг асосий касбий ютуқларининг тавсифидан иборат резюм;
иштирокчининг танлов иши (очиқ машғулоти, муаллифлик педагогик технологияси, педагогик концепциясининг тақдимоти ёки видеоролиги);
ҳужжатлар тўплами (22-банд), унда Танлов иштирокчисининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.07 Ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқи;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
33. Барча материаллар қоғозда ва электрон шаклда тақдим этилади ва қайтариб берилмайди.
35. Танлов дастури доирасида иштирокчи ўзининг танлов иши тақдимотини намойиш этади, мазкур жараёнда унга педагогик маҳоратини, касбий салоҳиятини, ижодий имкониятлари ва қизиқишларини намоён этиш имкони берилади.
36. Танлов комиссиялари танлов ишлари тақдимотини баҳолашда мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонларга амал қилади. Танлов комиссияларининг мажлисларида билим соҳаси бўйича номинацияда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 25 сентябргача бўлган муддатда аниқланади. Танлов комиссиялари мажлислари натижалари Ташкилий қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2020 й., 09/20/629/1359-сон)
37. Танлов иштирокчилари Ташкилий қўмита қарори устидан 3 иш куни ичида таркиби Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссиясига шикоят киритишлари мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Апелляция комиссияси 5 кишидан иборат таркибда ташкил этилади ва унга раис раҳбарлик қилади.
Номзод Апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
38. Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва улар Танлов қатнашчиси лавозим маошининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантириладилар. Танлов якунлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2020 й., 09/20/629/1359-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.08.00 Илмий жамиятлар ва ассоциациялар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
39. Моддий рағбатлантириш тўлови Ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ўзларининг ҳисобидан танлов ғолибларини қўшимча равишда пул маблағлари билан моддий рағбатлантиришга ҳақлидир.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
40. Ғолибларни мукофотлаш октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида тантанали вазиятда ўтказилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
41. Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор (ёки доцент) илмий унвонларини олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2020 й., 09/20/629/1359-сон)
Танловнинг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан илмий унвонларни белгиланган тартибда бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.
42. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловини ўтказиш
СХЕМАСИ
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА