1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ВА УЛАРНИ СОТИШДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
2. 2-иловага мувофиқ кам қувватли, паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари тугатилсин, уларнинг мол-мулки «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси балансига берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда тугатилаётган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг бўшаётган мол-мулкидан фойдаланиш ёки уларни сотиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий унитар корхоналарини тугатсин, шунингдек ташкил этилаётган нефть базалари ва комплекс автосервис пунктларини юридик шахс мақоми билан рўйхатдан ўтказсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
икки ой муддатда нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар белгиланган тартибда олинишини ҳамда нефтни қайта ишлаш заводлари ва улгуржи истеъмолчилар билан 2003 йилда нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини таъминласин;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган минтақавий унитар корхоналари активлари ва мажбуриятларини «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда унинг нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари ўртасида тақсимласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
нефть базалари тузилмасини ва штат жадвалини танқидий баҳоласин ва улар бўйича тегишли нормативларни тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздавзахира» бош бошқармаси 2003 йилда нефть маҳсулотлари давлат захираси ҳажмлари ҳамда нефть маҳсулотлари давлат захираси учун ғамлаб қўйиладиган ва сақланадиган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг аниқ рўйхати юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
7. 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
автомобиль бензини, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ учун — 100 фоиз миқдорида;
бошқа нефть маҳсулотлари учун — узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 50 фоиз миқдорида.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
10. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига 3-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорига 1-илованинг II бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)