Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Озиқ-овқат маҳсулотлари муҳим турларининг ва нефть маҳсулотларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш устидан назоратни кучайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ёғмойтамакисаноат» ва «Озиқовқатсаноат» уюшмалари, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбарлари зиммасига ўз тасарруфларидаги корхоналардан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
Кўрсатиб ўтилган идораларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ республика ташқарисига олиб чиқиб кетилиши тақиқланган маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқариладиган жойида назорат қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 52 та автотранспорт сотиб олиш ва уларнинг таъминоти учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
6. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва «Маҳалла» жамғармаси бўлинмалари билан биргаликда муҳим озиқ-овқат товарлари турларини чакана савдо шохобчалари орқали сотиш устидан жамоат назоратини кучайтирсинлар.
7. Оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига муҳим озиқ-овқат товарлари турларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши, шунингдек савдо қоидалари бузилиши ҳолларини матбуотда ва телевидение орқали кенг ва ҳар томонлама ёритиш тавсия қилинсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.