1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 16 апрель,
ПФ-1988-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари
рўйхати
1. «Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 декабрдаги ПФ-1023-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзгартиришлар киритиладиган фармонлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида» 1994 йил 18 мартдаги ПФ-795-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида ва 5-бандининг биринчи хатбошида «Давлат солиқ қўмитаси» ва «Давлат солиқ қўмитасининг» сўзлари тегишли равишда «Давлат солиқ қўмитасининг раиси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
илованинг 7-бандидаги иккинчи хатбошида «Давлат солиқ қўмитасини» сўзларидан кейин «ва Давлат божхона қўмитасини» сўзлари қўшиб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармонида:
2-банднинг учинчи хатбошидаги «тўловлар олингандан, аккредитив очилгандан кейин» сўзлари олиб ташлансин;
3-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» деб ўзгартирилсин;
5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» деб ўзгартирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармонида:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш чоғида, шунингдек Давлат солиқ қўмитасига — уларни сақлаш, сотиш ҳамда яширинча ишлаб чиқариш чоғида шундай маҳсулотлар ва ичимликларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин»;